|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 468/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
506
қилмайман деган фикр одам тасаввурида ёрқин рангларда айнан шу ҳолатни
келтиради. Демак, кундалик ҳаётимизда биз кўпчилик ҳолларда мақсад
ниятини тўғри ифода этолмай салбий кўриниш қолипига соламиз ва тескари
натижани оламиз. Бу айни чоғда таълим ва тарбия жараёнида кўп учрайдиган
ҳолатлардандир. Буни инглиз тилини ўрганиш жараёнидаги кўп учрайдиган
салбий кўриниш қолипига солинган мақсадларни мисол қилиб келтириш
мумкин: “Мен инглиз тилини ҳарфларини ўрганиш ва талаффуз қилишдан
бошлайман ва уларни хато қилмасдан талаффуз қиламан ва доимо хато
қилмасдан ёзаман”. (Ижобий кўринишдаги қолип:…уларни тўғри талаффуз
қиламан, тўғри ёзаман), “Инглиз тили ҳарфларини ўргансам ёзганда камроқ
хато қиламан” (Ижобий кўринишдаги қолиб ҳарфларни тўғри ўрганаман,
тўғри ёзаман).
2. Мақсад-ниятни аниқ ва ҳозирги замон кўринишда ифода этиш айтиш
жоизки, ”балки етишишим мумкин”, «агарда”, “шундай қилганимда эди”,
“бир уриниб кўрайчи” каби ифодалар мақсад йўлидаги тўсиқ ҳисобланади.
3. Тақосслаш, солиштириш ифодалари мақсадни амалга ошувида инкор
қилишдек тўсиқ ҳосил қилади.
4. Мақсадга-ниятга етишишни аниқ ҳиссиётлар билан тасаввур қилиш.
5. Мақсад-ниятга етганликни аниқловчи конкрет сана, белгиланган
(фиксациялашган)миқдор ўрнатиш жоиз.
6. Мақсад-ниятларнинг амалга ошувида биринчи ва иккинчи даражали
“афзаллик” ва “тўсиқлар” таъсирини текшириш ва ҳисобга олиш керак. [4;19]
Дарс машғулотларида ижобий фикрлаш(онг остлик) талабларига риоя
қилиш ва мақсадни онг остлик талабларига мувофиқ аниқ, ижобий қўйилиши
орқали онг остлик захираларини тўлароқ ишга тушириш таълимий ва
тарбиявий мақсадларга эришишни осонланштиради. Бу ўз навбатида инсон
психологик фаолиятининг деярли барча жабҳаларини самарали ишга
туширади. Худди шундай ўқувчиларнинг ахборотни қабул қилиш
каналининг доминантлигига адекват равишда ахборот узатилиши ҳам унинг
ўзлаштириш самарасини оширади. Бу хусусятларни ҳисобга олган ҳолда
дарсликлар, ўқув услубий мажмуаларнинг тайёрланиши ўзлаштиришнинг
юқори натижавийлигини таъминлайди. Уни таълимий ва тарбиявий
жараёнларга қўллаш фойдадан холи эмас.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ғозиев Э.Ғ., Онтогенез психологияси.-Т.: Ношир. 2010.215-218 б.
|
| |