|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 471/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
510
Квант генетикаси институти ходимларининг ўтказаётган тажрибалари
геном биомайдонини ташқи ахборотлар таъсиридан ажратиб қўйилган ҳолда
(изоляция ҳолати) организмнинг ўз-ўзини ривожлантириш дастурини
тўлақонли ишлай олмаслигини кўрсатди.
13
Ташқи табиий биомайдоннинг
ахборотларни ўзгартириб, бузиб таъсир ўтказиш ҳам эмбрионда салбий
ўзгаришларни вужудга келтириши, баъзан эса бутунлай нобуд этиши
аниқланди. Демак, организмнинг тўлақонли гармоник ривожланиши учун
генетик тузилмаларнинг экзобиологик майдон билан боғлиқ бўлиши
яшашнинг зарурий шартларидан бири экан. Чунки экзобиологик майдон
сигналлари организмга қўшимча, баъзан эса асосий ахборот етказувчи
манбаа бўлиб ҳисобланади.
ДНК суюқ кристалл ҳолатида экзобиологик майдон ахборотини антенна
сингари қабул қилиш ва ўзлаштириш хусусиятига эга дейди–П. П.Гаряев.
Бу фикрни корреляцион лазерли спектроскопия тўлиқ тасдиқлади.
14
ДНК молекуласини тўлқин таратиш жараёнини физик-математик
модели ҳам яратилди. Умуман экзобиологик тўлқинлар биосистеманинг
суюқ муҳити, оқсил, генетик тузилмаларининг барчасига ўз таъсирини
ўтказади. Организмнинг ҳар бир нуқтаси биоахборот майдонининг манбаи
ҳисобланади ва шу билан бир қаторда экзобиологик майдон тўлқин-
ларининг таъсирида бўлади. Ер юзидаги барча организмлар табиий ва
сунъий электромагнит ва акустик майдонлар билан ўзаро алоқада бўлиши
ҳам аниқланган
15
.
Қадимдан маълумки, она заминдаги фойдали қазилмаларни, ер ости
сувларини аниқлашда инсон ўз сезги қобилиятидан фойдаланган. Ана
шундай қобилиятга эга одамларни ҳозирги даврда биолокация
операторлари деб атайдилар. Ҳозирги вақтда маълум бўлган барча
элементар зарралар, уларнинг бир-бирига айланиши, улар орасидаги ҳар
хил реакциялар, улардан ташкил топган объектлар жумладан, Олам ва
унинг эволюцияси, уни ташкил этган юлдузлар ва галлактикаларнинг
ҳаракати – буларнинг ҳаммаси тўртта асосий (фундаментал) ўзаро таъсир
гравитация, электромагнит, заиф (кучсиз) ва кучли ўзаро таъсир орқали
бошқарилади
16
.
Жумладан, элементар заррачалар физикаси кейинги даврларда шундай
13
П.П.Гаряев. Волновой геном. М.: Общ. Польза. 1994 .
–С.
264
–
270.
14
П. П.Гаряев, И.В.Прангишвили, Г.Г.Тертышный, Е.А.Леонова, А.В.Мологин. Генетические структуры как
источник и приёмник голографической инфомации. Датчики и системы, №2, 2000.
–С.
3-8.
15
Д.Бом. «Квантовая теория». Пер. с анг. Л.А.Шубиной.
М.:
«Наука».
–
1965.
–С.
107 .
16
А.Бойдедаев. Табиат кучлари ва олам эволюцияси. Т. «Ў
қ
итувчи»
,
1996.
–
3
–
5
бетлар.
|
| |