“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
509
олинмаса, илмий-тадқиқот натижаларининг самарадорлиги пасаяди.
Бу фанда тор маънодаги бир ёқлама ёндашувни ривожлантиради ва
самарадорликни чеклаб қўяди. Ҳар бир фанни ривожланиш йўли маълум
босқичда интеграция жараёнини талаб этади. Ана шу босқичда
интеграция
илмий-тадқиқотлар доирасини кенгайтиришга, янги қонуниятларни, янги
ёндошувларни вужудга келишига ёрдам беради. Бизнинг фикримизча
психология фанини ривожланишида ҳам ана шундай босқичга кўтарилиш
вақти келди. Интеграцион жараён психология
фанини кейинги ривожини
жадаллаштиришга, илмий-тадқиқотларнинг қамровини оширишга ва
янгидан-янги кашфиётларни вужудга келишига туртки бўлади.
1957 йили хитойлик шифокор, инженер ва тадқиқотчи Дзян Каньджен
ген биомайдонини ўрганиш учун аппарат ишлаб чиқди. Бу
аппарат донор
бўлмиш биосистемадан супергенетик тўлқинни қабул қилиш ва масофадан
туриб акцептор организмга ўтказиш хусусиятига эга эди. Ана шу аппаратдан
фойдаланган ҳолда Дзян Каньджен ген биомайдонига масофадан туриб
таъсир ўтказиш натижасида гибрид организмларни олишга муваффақ бўлди.
Бу
тадқиқот
1920–30
йилларда
рус
олимлари
Л.Г.Гурвич
ва
А.А.Любишевларнинг илмий фаразларини тасдиқлади. Улар ўз фаразларида
организмнинг генетик аппарати нафақат моддий жиҳатдан, балки биомайдон
даражасида ҳам ахборотни узатиш имконига эга. Бу жараён электромагнит ва
акустик тўлқинлар иштирокида боради деган фикрни олдинга сурган. Рус
биологи Ю.Г. Симаков ахборотлар майдони назариясини ишлаб чиқди.А.Г.
Гурвич биологик майдон назарияси ҳақида сўз юритар экан, бу майдоннинг
физик хусусиятларига эътибор қаратади. 60-йиллардан
бошлаб
Новосибирскда академик В.П.Казначеев томонидан Гурвич-Любишев-
ларнинг фаразларини тасдиқловчи тадқиқотлар ўтказилди. Бу тадқиқотларда
(зеркальный циплопатический эффект) ҳужайралар кварцли ойна билан
ажратиб қуйилган ҳолда ахборотлар биомайдон тўлқинлари орқали
алмашинишини гувоҳи бўлди. Эндиликда хромасома ва ДНКни нафақат
моддий
тузилма сифатида, балки биомайдон тузилмасини ҳам ўрганиш
эҳтиёжи туғилди.
Россия Фанлар Академияси Квант генетикаси институтининг назарий
муаммолар бўлими ҳозирда супергенетик ахборотлар табиатини, масофали
ахборот узатиш ва қабул қилиш жараёнини ўрганар экан, ерда ҳаётнинг
келиб чиқиши, инсоннинг пайдо бўлиши,
генетик аппаратнинг ишлаши
ҳақидаги янгидан-янги тасаввурлар, хулосалар илм-фаннинг кейинги
ривожида кескин бурилишлар ва ўзгаришларни тақозо этмоқда.