JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS




Download 4 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/190
Sana18.10.2022
Hajmi4 Mb.
#27426
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   190
Bog'liq
28-18-PB (1)
Axborot xati konf. ADU, Mayers- Briggs qo\'shimcha, 36-qo\'shma qaror, 27.04.2022, Oila tushunchasi, uning turlari va shakillari, fHy1I56Pj1m1Sqci4f9q3e28B9S0AiBM, dars ishlanma, 11-21-ALGORITMIK TILLAR VA DASTURLASH, Мустақил ишни ташкиллаштириш, Иқтибослик учун, Документ Microsoft Word, Calendar plan-RAQAMLI VA AXBOROT TEXNOLOGIYALARI (2), статья, Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1), A5
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS 
WSRJournal.com
Volume – 5_ Issue-4_May_2022 
29 
кенглигидан, жуда "билимдонлиги"дан (ААбдуазизов. Профессор Айюб 
Ғулом ва ўзбек тилшунослиги, Т., 1995, 4 — 6.) далолат беради. Мазкур 
тадқиқотда берилган ва илмий асосланган этимологик маълумотлар қомусий 
асарлар сирасидан, ноёб этимологик луғатлардан манба сифатида ўрин олган 
десак, муболаға бўлмайди. Ушбу докторлик дисссртациясининг "ўзбек тили 
тарихига бағишланган дастлабки йирик тўлақонли монографик тадқйқот" 
(К.К.Юдахин), "салмоғи, билдирилган фикрларнинг ўта чуқурлиги, жуда бой 
фактик материали билан ўзбек тили тарихий грамматикасига оид тадқиқот" 
(Е.И.Убрятова), "нафақат ўзбек тилшунослиги, балки умумтуркологик нуқтаи 
назардан ҳам қимматли, салмоқли тадқиқот" (В.В.Решетов), "Ҳамма 
туркологлар учун муҳим илмий манба ролини ўйнашга арзигулик 
диссертация" (Н.А.Баскаков), "тўлиқ ҳолда нашр этишга лойиқ диссертация" 
(А.А.Зайончковский), "Ҳозиргача маълум ва номаълўм суффиксларга 
берилган янги этимологик қарашлари, туркий тиллар сўз ясалишига оид янги 
маълумотлари билан илмий билимимизни бойитиши шубҳасиз" (Д.Немет) дея 
баҳоланганлиги фикримизнинг далилидир. Профессорлар О.Азизов, 
Ш.Раҳматуллаев, ААбдуазизов тўғри эътироф этишганидек, "Улуғ олим ва 
муаллим, камтарин ва латофатли инсон, филология фанлари доктори
профессор Айюб Ғуломовнинг номи жаҳон туркийшунослиги ва хусусан, 
ўзбек тилшунослиги саҳифасига олтин зарҳал билан ёзилган", "унинг номи 
Е.Д.Поливанов, А.Н.Кононов, АК.Боровков, Н.К.Дмитриев, К.К.Юдахин, 
С.К.Кенесбаев, В.Ч.Чориёров, Б.М.Юнусалиев, Т.Текин, А.Зайончковский, 
Ю.Немет, Н.Поппе, Г.Клаусон, Ж.Дени, Г.Ярринг, А.фон Габэн каби машҳур 
туркийшунос олимлар қаторидан ўрин эгаллаган" “Юзу кўзидан илму 
маърифат нури ёғилиб турувчи, кийган либоси ўз қадду қоматига ярашган, 
сўзларини улуғ санъаткорлардек дона — дона талаффуз қилувчи бу ажойиб, 
ўта маданиятли ўзбек зиёлиси" (А.Абдуазизов, кўрсатилган иш, 4 —5 —
бетлар). А.Ғуломов илмий раҳбар, илмий маслаҳатчи сифатида кўплаб фан 
докторлари, фан номзодлари тайёрлаган. Олим раҳбарлигида бажарилган 
ишларнинг ҳар бири мукаммаллиги, салмоғи, долзарблиги билан ўзбек 



Download 4 Mb.
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   190




Download 4 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

Download 4 Mb.
Pdf ko'rish