M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD




Download 9,69 Mb.
bet34/131
Sana19.01.2024
Hajmi9,69 Mb.
#141266
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   131
Bog'liq
Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)

ТРИОЛЛАР
Триоллар углеводородларнинг учта гидроксил гуруҳ тутувчи ҳосилаларидир. Триоллар ҳам умумий қоидалар бўйича номланади. Шунингдек тривиал номлаш ҳам қўлланилади.
Глицерин. Биринчи марта 1779 йилда К.Шееле томонидан ёғларни ишқор билан қўрғошин оксиди иштирокида қайта ишлаб олинган. Ёғлар юқори ёғ кислоталари (С1618) ва глицериннинг мураккаб эфирлари ҳисобланади. ишқорий муҳитда мураккаб эфир гидролизга учрайди; ёғ кислоталарининг қўрғошинли тузлари чўкмага тушади, эритмада глицерин қолади.
Хозирги вақтда саноатда глицериннинг бир қисми ёғлардан, катта қисми синтетик йўл билан аллилхлориддан ёки аллил спиртидан олинади:



Глицерин-ёпишқоқ, ширин таъмли суюқлик, 17,9 оС да суюқланади, 290 оС да қайнайди. Глицерин ўта совутилган суюқликка айланиб, жуда қийин кристалланади. Қайнаш температурасида аста секин парчаланади, шунинг учун вакуум остида ҳайдалади. Сув билан жуда яхши аралашади, сувсиз глицерин гигроскопикдир.


Глицерин алканолларга хос барча реакцияларга киришади. Глицериннинг молекуласида учта ОН гуруҳнинг мавжудлиги унинг реакцион қобилиятига сезиларли таъсир кўрсатади.
Ишқорларнинг сувли эритмаларида моноалканолятлар осон ҳосил бўлади. Глицерин кислоталилик жиҳатда гликолдан устун туради. Тахмин қилинишича, четки кислород атомларининг индуктив эффекти таъсирида иккинчи гидроксил гуруҳ ионланади:



Оғир металларнинг, масалан миснинг глицерати жуда осон ҳосил бўлади. Бундай бирикмаларда металл иони ички комплекс кўринишида боғланган бўлади, шунинг учун ишқор таъсирида чўкмага тушмайди.


Глицерин оксидланганда бир қатор маҳсулотлар ҳосил бўлади. Мўътадил шароитларда оксидланганда дигидроксиацетон ва глицерин альдегиди аралашмаси ҳосил бўлади.
Глицериннинг мураккаб эфирлари катта амалий аҳамиятга эга. Нитроловчи аралашма таъсирида нитрат кислотасининг мураккаб эфири-тринитроглицерин ҳосил бўлади. Тринитроглицерин портловчи модда, ҳамда доривор восита ҳисобланади.
Органик кислоталар ва уларнинг ҳосилалари билан глицериннинг мураккаб эфирлари ҳосил бўлади. Дикарбон кислоталар ва уларнинг ангидридлари асосида полиэфирлар олинади.
Глицеринни юқори температурада кучсиз кислота катализаторлари иштирокида қизидирилса икки молекула сув ажралиб чиқиб тўйинмаган альдегид –акролеин ҳосил бўлади.



Глицерин портловчи моддалар (нитроглицерин, динамит) ва синтетик полимерлар ишлаб чиқариш учун, тўқимачилик ва тери маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида юмшатувчи восита, ҳамда косметик препаратларга қўшимча сифатида ишлатилади.


Бутантетраол эритрит ҳам дейилади. Унинг молекуласида бир хил ўринбосар тутувчи иккита асимметрик углерод атоми мавжуд, шунинг учун учта стереоизомер ҳосил қилади.



R- ёки S- конфигурацияни аниқлаш учун ўринбосарларнинг катталиги камайиб бориши ОН, СН(ОН)СН2ОН, СН2ОН тартибида жойлаштирилиши керак.


Эритритлар табиий ўсимлик маҳсулотлари таркибида учрайди.
Пентаэритрит (2,2-бис-гидроксиметилпропандиол-1,3) формальдегид ва ацетальдегиднинг ўзаро реакциясидан олинади. 263,5 оС да суюқланадиган, сувда эрийдиган кристалл модда.



Пентаэритрит парчаланиш реакциясидан ташқари алканолларга хос барча реакцияларга киришади. Саноатда полиэфирлар ва портловчи моддалар ишлаб чиқариш учун ишлатилади.



Download 9,69 Mb.
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   131




Download 9,69 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD

Download 9,69 Mb.