|
ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCESBog'liq masofaviy-talim-mazmuni-imkoniyatlari-va-kamchiliklari 4- mavzu Sharq va G’arb falsafasida inson masalasi, SQLACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 2 | ISSUE 1 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Academic Research, Uzbekistan 934 www.ares.uz
• дарс жадвални қулайлиги - ўқувчи ўзига маъқул бўлган вақтда ўқув
жараѐнига қатнашиши мумкин:
• қулай фойдаланиш манзиллари - ўқувчи интернет кафе, уй,
меҳмонхона, иш жойида ва бошқа жойлардан ўқув жараѐнига қатнашиши
мумкин:
• қулай ўқиш темпи - таълим, ўқувчилар янги билимларни тушуниш
темпида ўтказилади:
• қулай ўқув режа - ўқув режани талабаларга индивидуал ва давлат
таълим талабларига мос ҳолатда ташкил қилиш мумкин:
• маълумотлар базасини тўпланиши - олдинги ўқиган талабалар
билимларини тўплаш ва ундан фойдаланиш имконияти:
• кўргазмали қулайликлар - мультимедия имкониятларидан тўлиқ
фойдаланиш имконияти:
• малакали ўқитувчиларни танлаб таълим жараѐнига жалб қилиш:
• дарс жараѐнини ѐзиб олиш ва уни қайта кўриш имкониятининг
мавжудлиги (5).
Иқтисодий ютуқлар ва афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
• чексиз масофага таълим бериш - ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги
масофа ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас:
• иш жараѐнига халақит бермаслиги - ўқувчи ишдан ажралмас ҳолатда
таълим олади:
• ўқувчилар сонини оширилиши - масофавий таълим технологияларни
тўлиқ қуллаган ўқув муассаса талабалар сони 2-3 баробар ошиши мумкин:
• арзон нархи - масофавий таълим курслари оддий курсларга қараганда 2
ва 3 баробар арзон.
Социал ютуқлар ва афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ижтимоий гуруҳларга ажратиш йўқлиги. Масофавий таълим курсида
иккинчи олий ѐки қўшимча маълумот олувчилар, малака ошириш ва қайта
тайѐргарлик ўташ истагида бўлганлар; иккинчи параллел маълумот олишни
хоҳлаган талабалар; марказдан узоқда, кам ўзлаштирилган минтақалар аҳолиси;
жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар; армия хизматида бўлган шахслар;
эркин кўчиб юриши чекланган шахслар ва бошқалар қатнашиши мумкин.
МУҲОКАМА
Ёш чекланишларининг йўқлиги. Ўқишга жалб қилинувчиларнинг ѐш
чекланишларини истисно қилинади.
|
| |