ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 2 | ISSUE 1 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Academic Research, Uzbekistan 931 www.ares.uz
КИРИШ
Бугунги кунда таълим тараққиѐти жуда тез ривожланмоқда ва
ўзгармоқда. Деярли ҳар дақиқада сайѐрамизнинг турли бурчакларида
ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлиб, ҳар бир кунимиз кучли ахборот оқими
остида кечмоқда. Ахборот оқими ва ҳажмининг кўплиги ҳаѐтнинг ҳар бир
лаҳзаси ва жойида - ўқиш жараѐнида, уйда, ишхона ва хатто дам олиш вақтида
ҳам таъсир этмоқда (1). Ҳозирги кунда инсоният ҳаѐтини
ахборот таъсиридан
холи тасаввур этиб бўлмайди. Ҳаѐтни англаш, уни ўрганиш ахборотларни
қидириш, топиш, саралаш, ўрганиш ва ўзлаштириш орқали кечади. Инсоннинг
билимлилик даражаси ҳам маълум давр ичида шахс томонидан ўзлаштирилган
ахборотларнинг кўп ѐки озлиги билан белгиланади. Шунинг учун замонавий
билимлар сари кенг йўл очиш таълимотни
такомиллаштиришда янги
информацион технологиялардан унумли фойдаланиш бугунги куннинг
талабига айланди (2). Кўпчилик Интернетдан фақатгина янгиликлар билан
танишиш, ахборот қидириш, электрон почтадан
фойдаланиш каби хизматлар
учун фойдаланиши сир эмас. Интернетнинг имкониятлари кундан - кунга ошиб
бормоқда. Интернетдан фойдаланишнинг янги босқичи бошланди, яъни
Интернет турли соҳаларга тадбиқ қилинди. Интернет технологиялари -
масофадан ўқитиш,
электрон кутубхоналар, телешифохона, телеметрология,
электрон тадбиркорлик, интернет магазинлар ва бошқалар.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Ўзбекистон таълим тизимида сезиларли ўзгаришлар рўй бераѐтганлиги
кун сайин яққол кўриниб бормоқда. Шу ўринда айтиб ўтишимиз жоизки, турли
таълим шакллари қатори масофадан ўқитиш таълим шакли ҳам кенг
қўлланилиб келмоқда. Ушбу мақолада масофавий таълим ва унинг психологик
аҳамиятига тўҳталиб ўтамиз. Аввало, масофавий таълим тушунчаси таърифига
тўхталсак -масофавий таълим (МТ) - бу ўқитувчи ва ўқувчи
бир-бири билан
масофа ѐки вақт орқали ажратилган сабабли, информацион технологиялардан
фойдаланиб ўқув жараѐнини ташкил этиши (3).
Ушбу таълим тури дунѐ миқѐсида кенг қўлланлиб
самара бериб
келаѐтганлигини инобатга оладиган бўлсак, масофавий таълимнинг ўзига хос
технологиявий турлари ва ушбу таълим шаклини ташкил этишдаги
иштирокчилари мавжуд. Масофавий таълимнинг асосий технологияларига
қуйидагиларни киритиш мумкин: Интерактив технологиялар:
• интернет
масофавий таълим портали;
• видео ва аудио конференциялар;