Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
314
Мурожаат бирликлари ҳам нутқда денотатив ва коннотатив семалардан
иборат тизим сифатида реаллашади. Демак, мурожаат бирлиги денотатив
семали мурожаат бирликлари ва ҳам денотатив, ҳам коннотатив семали
мурожаат бирликлари каби турларга ажратилади. Чунки мурожаат бирликлари
нафақат эътиборни қаратиш,
жалб этиш семасига, балки эмоционал
коннотатив маънога ҳам эгадир. Кейинги пайтларда лисоний маънонинг
коннотатив аспектига бўлган қизиқиш анча кучайиб, у ўзбек тилшунослигида
услубий маъно, прагматик сема, экспрессивлик, стилистик сема, экспресив
маъно оттенкалари, эмоционал экспрессив бўёқ,
эмотив сема каби номлар
билан юритилиб келинмоқда
1
.
Коннотатив маъно сўзларнинг нутқ жараёнида, турли муносабат
қуршовида олган экспрессив бўёғи асосида белгиланувчи маъно ҳисобланади.
Коннотацияга бағишланган тадқиқотларда коннотатив маъно билан
биргаликда экспрессив бўёқ тушунчалари синоним
тарзда ишлатилади
2
.
Тилдаги лексемаларнинг мазмуний мундарижаси денотатив (аташ) ва
коннотатив (ифода) сингари семаларни ўз ичига олади. Демак, сўзнинг
борлиқдаги нарса предмет, белги миқдор, ҳаракат ҳолат ҳақида маълумот
берувчи компоненти денотатив маъно бўлиб, у сўз семантикасидаги бирламчи
ва асосий компонентдир. Коннотатив маъно эса денотатив маънонинг нутқий
имкониятларини, нутқ субъектининг баҳо муносабатини юзага чиқарувчи
маъно сифатида аҳамиятлидир
3
.
Нутқда кўчма маъноли сўзлар орқали коннотатив маъно ҳосил
қилиниши нутқнинг образлилигини, таъсирчанлигини таъминлайди.