Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
116
Методологик нуқтаи назардан тушунчавий ёки метафорик тил танлови
назарий билишнинг замонавий ҳолатини кўрсатадиган қарама-қарши икки
гносеологик парадигманинг турли шаклларда воқеланиши демакдир. Яъни
бунда икки йўл пайдо бўлди: бири француз постмодернизми изидан бориб
илмий билишни поэзия билан яқинлаштириш, яна бири илмий-назарий
тафаккур структурасига йўналган мумтоз илмий дискурсни қайта тиклаш.
Бугунги кунда шундай мураккаб вазият пайдо бўлдики, бу ҳолатни
синергетика нуқтаи назаридан бифуркация деб баҳолаш мумкин. Ёки учинчи
шундай йўл ҳам борки, унга кўра ким фан оламига кирар экан, ўз методологик
ориентациясини ўзи танлаши ва белгилаши зарур бўлади.
XX асрнинг охирги ўн йиллигида методологик вазият баҳоси шу
даражагача етиб бордики, умуман “фаннинг тугаши, инқирози” хусусида тез-
тез гапириладиган бўлди. 1989 йилда Нью-Йоркда инглиз физиги Р.
Пенроузнинг
“Қиролнинг янги ақли” номли китоби нашр этилди. Мазкур
бестселлер китоб таъсирида жуда кўп олимлар шундай хулосага кела
бошладилар: “Буюк кашфиётлар ва ихтиролар даври тугади.
Келгуси
тадқиқотлар буюк ўзгаришлар ва илмий инқилобларни келтириб чиқармайди”
[3, 78]. 2000 йилда машҳур файласуфлар ва олимлар иштирокида
мингйилликдаги методология муаммоларига бағишланган
“Англаш йўллари:
янги тил сари” мавзусида “очиқ мулоқот” матнлари ЮНЕСКО нашриёти
томонидан чоп этилди.
Ачинарлиси шундаки, Европада методологик муаммолар хусусида
баҳслар бўлиб турган бир пайтда собиқ шўро даври барча фанлар, айниқса,
тилшунослик учун догматизация даври бўлди, бунда идеологик ҳукмронлик
устувор бўлди,
ижтимоий фанлар, хусусан, тилшунослик, тарих, адабиёт
фанлари юқоридан белгиланган тайёр методологик установкалар асоратида
бўлди, маълум бир янгича таҳлил методлари ва усулларини ҳисобга олмаганда
бу даврда методологик рефлексия жараёни деярли кузатилмади. Диалектика
ҳам марксизм, ленинизмга мажбуран бўйсундирилиб, ясама диалектика
яратилди ва у барча фанлар учун методологик асос бўлиб хизмат қилди. Ҳеч
қайси илмий ёндашув диалектик материализмга муқобил
сифатида
белгиланмади. Айрим олимларнинг методологик плюрализм ҳақидаги
қаҳрамонона ҳаракатлари, хусусан, нисбийлик назарияси, информация
назарияси, системавий ёндашув, кибернетика,
семиотика каби янги
йўналишлардан методологик асос сифатида фойдаланиш зарурлиги ва
уларнинг тамойиллари диаклектик материализмга зид келмаслиги, балки уни
муайян даражада бойитиши, тўлдириши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари
қаттиқ танқид остига олинган ва ўша давр терминологияси бўйича
“вульгаризм”, “ревизионизм”
сифатида ерга урилган, ушбу фикр эгалари