Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
121
2. Яхлитлик ва системавийликни тадқиқотнинг муҳим принциплари
сифатида белгиловчи систем-структур парадигма, бунда тил системачалар –
лисоний сатҳлар ҳамда тил-нутқ бирликлари асосида тадқиқ этилади. Ушбу
парадигманинг асосчиси Ф. де Соссюрнинг фикрича, бунда тил “ўз ичида ва
ўзи учун” ўрганилади, яъни тил структураси ва тил системаси бошқа
системалардан изоляцияланган ҳолда тадқиқ этилади.
3. Антропоцентрик парадигма (коммуникатив ёки номинатив-прагматик
парадигма) – тилни қуруқ структура сифатида эмас, балки жонли мулоқот ва
коммуникацияга асосланган очиқ система сифатида ўрганувчи, бошқа
системалар – жамият, инсон, маданият, инсон руҳияти кабилар билан узвий
алоқадорликда таҳлил этувчи, инсонни тил ичида ёки тилни инсон ичида
таҳлил этишга йўналтирилган қарашлар, ғоялар ва таълимотлар мажмуидир.
Мазкур парадигма ўз ичида турли мини-парадигмаларга бўлиниб кетади: а)
когнитив парадигма; б) этнолингвистик парадигма; в) социолингвистик
парадигма; г) психолингвистик парадигма; д) нейролингвистик парадигма; е)
лингвокультурологик парадигма.
Демак, антропоцентризм (“инсонни марказга қўйиш”) ҳозирги замон
тилшунослигининг муҳим жиҳатларидан биридир. Ушбу масала тил ва нутқ
парадигмалари муносабатдорлиги тадқиқида ойдинлашади. Тилни биз
макропарадигма деб тушунсак, унинг микропарадигмалари мавжуд. Масалан,
фонетик парадигма, фонологик парадигма, морфемик парадигма, лексик
парадигма, морфологик парадигма, синтактик парадигма каби. Бу
микропарадигмалар ўз навбатида минипарадигмаларга ажралади. Масалан,
лексик парадигма - полисемик парадигма, моносемик парадигма, синонимик
парадигма, антонимик парадигма, омонимик парадигма каби. Лексик
парадигмалар лексик сатх бирликлари орасидаги муносабатлар мажмуи
сифатида намоён бўлади. Бугунги кунда тадқиқ қилинаётган парадигмалар
антропоцентрик назария асосида қайта баҳоланмоқда.