• НЕЙРОЛИНГВИСТИКА АСОСЛАРИ Набиева Дилоро Абдулҳамидовна филология фанлари доктори, профессор Нўъмонова Юлдуз
  • Физик ҳодиса – психик ҳодиса типидаги кўчим




    Download 3,62 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet60/219
    Sana19.01.2024
    Hajmi3,62 Mb.
    #140785
    1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   219
    Физик ҳодиса – психик ҳодиса типидаги кўчим 


    Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

    nalishlar: muammo va yechimlar
    110 
    Масалан: Совуқ мозоримдан ўпич сўрайди. (Ҳ. Аҳмедова) 
    Бу мосолдаги кўчим “совуқ” сўзи орқали ҳосил қилинган бўлиб, 
    метафораланаётган сўз – мозор, метафорик сўз – совуқ, тема – ёқимсиз. Кўчим 
    асосини белгилаш учун эса “совуқ” сўзини семаларга ажратамиз: 
    Совуқ – 1) табиий ҳодиса; 
    2) ёқимсиз; 
    3) белги ифодалайди.
    Умуман олганда, “совуқ” сўзи яна бошқа кўчимларни ҳам ифодалайди. 
    Масалан, “совуқ одам”, “совуқ гап” каби метафорик бирикмаларни мисол 
    қилиш мумкин. Демак, совуқ сўзи билан боғлиқ метафораларни учратиш 
    қийин эмас. Келтирилган мисолдаги кўчим асосини (қиёсни) 2-сема 
    белгилайди, яъни мозор ёқимсиз бўлади, албатта. Ёқимсиз семаси мозор сўзи 
    билан мутаносиб келади ва шу жиҳатдан кўчим асосини ташкил этади. Совуқ 
    физик ҳодиса, ёқимсиз мозор дейилганда биз руҳий бир ҳолатни ҳис этамиз. 
    Шунинг учун бу кўчимни физик ҳодиса – психик ҳодиса турдаги кўчим деб 
    ажратамиз. Бу кўчим метафора унсурларининг ўзаро муносабатига кўра асос 
    метафора, экспресив, номунтазам, луғавий метафорадир.
    Юқорида келтирилган мисоллар муаллифлар томонидан қўлланган 
    бетакрор ва оригинал бадиий тасвир воситасидир. Бу каби метафоралар бошқа 
    асарларда кам учрайди.
    Демак, меътафорик маънонинг моҳиятини, яъни қандай асосга кўра сўз 
    маъносининг кўчганлигин (конкрет ёки абстракт ҳолатда) аниқлаш метафора 
    асосини тушинишда муҳим аҳамиятга эга бўлган жараён бўлиб, тадқиқотчидан 
    нарсалар орасидаги (кенг маънода) ўхшашликни билишга ундайди.
    НЕЙРОЛИНГВИСТИКА АСОСЛАРИ 
     
    Набиева Дилоро Абдулҳамидовна 
    филология фанлари доктори, профессор 
    Нўъмонова Юлдуз 
    магистрант
    Андижон давлат университети 
    1. Нейролингвистика психология, неврология ва лингвистика 
    туташувида ҳосил бўлган янги фан тармоғи бўлиб, унинг алоҳида тармоқ 
    сифатида ажралиб чиқишига миядаги локал шикастланиш туфайли нутқий 
    бузилишларга – афазияга учраган инсонларни даволаш билан шуғулланувчи 
    тиббиёт соҳаси – афазиологиянинг амалий эҳтиёжлари туртки бўлди. Унинг 


    Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

    nalishlar: muammo va yechimlar
    111 
    дастлабки ютуқлари ҳам нутқий бузилишларнинг диагностикаси ва 
    коррекциясига оид амалий вазифаларнинг бажарилиши билан белгиланади.
    2. Алоҳида фан сифатида нейролингвистика ўтган асрнинг ўрталарида 
    майдонга келган бўлса-да, у психология, неврология ва тилшуносликда олиб 
    борилган юз йиллик самарали меҳнат ва унинг натижаларига бориб тақалади. 
    Нейролингвистиканинг майдонга келишига нейропсихологиядаги икки 
    фундаментал кашфиёт: 1) психик жараёнларнинг бош мия қобиғидаги 
    локализацияси ва 2) инсон миясининг функционал асимметрияси туртки 
    бўлди.
    3. Миянинг функционал жиҳатдан бир турдаги орган эмаслиги ҳақидаги 
    дастлабки фикрни XVIII аср охирларида австриялик анатом Франц Иосиф 
    Галль илгари сурган эди. Унинг фикрича, инсонлардаги турли ақлий 
    қобилиятлар миянинг турли соҳаларида ўринлашади (локаллашади). 
    Локаллашув нафақат инсонлардаги сенсо-мотор функцияларни, балки 
    улардаги зукколик, тақво, ота-оналик ҳисси, санъатга иқтидори ҳамда касб-
    ҳунарга мойиллик каби шахсий фазилатларни ҳам қамраб олади. Галлнинг 
    таъкидлашича, бош суягининг шакли, ундаги шиш ва камгакларга қараб 
    шахснинг характери, шахсий фазилатлари, мойиллиги ва касбий 
    иқтидорларини аниқлаш мумкин. Галлнинг ушбу фаразлари натижасида 
    европада бир муддат “френология” – бош суягига қараб шахс ҳақидаги 
    маълумотларга эга бўлиш ривожланди. Олимнинг психик жараёнларнинг 
    миядаги локаллашуви ҳақидаги фаразлари кейинчалик нейропсихология ва 
    нейролингвистиканинг майдонга келишига замин бўлди.
    4. Нейропсихология асос бўлган назариялардан яна бири – миянинг 
    функционал асимметрияси ҳақидаги назариядир. XVIII асрда кўпчилик 
    врачлар инсон тана аъзоларини ўрганиш жараёнида уларнинг ташқи 
    айнанлигига қарамай, симметриянинг мавжуд эмаслигига эътибор 
    қаратадилар. Инсон танаси ҳаракатларининг бошқаруви ва унинг сенсор 
    функциялар мия ярим шарлари ўртасида тенг тақсимланган бўлиб чап ярим 
    шар тананинг ўнг томони (ўнг қўл, ўнг оёқ каби ) ҳаракатларини, ўнг ярим шар 
    эса чап томонни бошқаради. Лекин аксарият инсонларда бир аъзонинг 
    бошқасидан устунлиги – бир қўлнинг бошқасидан кучлироқлиги, бир кўзнинг 
    бошқасидан яхшироқ кўриши, бир қулоқнинг бошқасидан яхшироқ эшитиши 
    кабилар кузатилади. Бу эса олимларни ярим шарлар функциясининг тенг 
    эмаслиги ҳақидаги фикрга олиб келди.
    5. Афазиологиянинг майдонга келиши француз антропологи ва хирурги 
    Поль Брока номи билан боғланади. Ёш тадқиқотчи клиник изланишлар 
    натижасида чап ярим шар биринчи олд бурмаси орқа қисмининг учдан бирига 
    етказилган жароҳат натижасида ўзига хос патология вужудга келишини 


    Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

    nalishlar: muammo va yechimlar
    112 
    аниқлади. Бунда беморларнинг ўзларига қаратилган нутқни тўла тушуниш ва 
    англаш қибилияти сақлангани ҳолда, нутқ ҳосил қилиш, гапириш имконияти 
    чекланади. Мия қобиғининг жароҳатланиши натижасида юзага келган нутқий 
    бузилишларни ифодалаш учун Брока афемия (юнон. а – инкор ифодаловчи 
    аффикс ва phemо − гапираман) атамасини таклиф қилди, лекин фанда 
    кейинчалик Арман Труссо томонидан киритилган афазия термини 
    оммалашди.
    6. Нейропсихологиянинг ривожланишида немис неврологи Карл 

    Download 3,62 Mb.
    1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   219




    Download 3,62 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Физик ҳодиса – психик ҳодиса типидаги кўчим

    Download 3,62 Mb.
    Pdf ko'rish