Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
104
СИФАТ СЎЗ ТУРКУМИДА СИНКРЕТИЗМ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР
Тожиев Олимжон Мўйдинович
филология фанлари номзоди, доцент
Андижон давлат
университети
Ҳозирги тилшуносликнинг долзарб масалаларидан бири сўзнинг
семантик эволюцияси, унинг тарихий тараққиётдаги асл маъноси билан боғлиқ
ўзгаришларни кўрсатиш, тарихий лексикологияни синхрон –диахрон ўрганиш,
сўзнинг синкретик воқеланишини очиб бериш асосий вазифаларидан бири
ҳисобланади. Гап шундаки, сўзларнинг семантик эволюцияси тарихини
ўрганиш замонавий тилшуносликнинг, хусусан, тарихий лексикологининг
долзарб муамоларидан биридир. Чунки, сўзларнинг маъно тараққиёти,
тарихий келиб чиқиши билан боғлиқ масалалар тарихий лексикологиянинг
ўрганиш объекти саналади.
1
Замонавий тилшуносликнинг вазифаси сўзнинг
семантик эволюциясини ўрганиш, нафақат бир сўзни семантик таҳлил этиш,
балки тилни система сифатида кенгроқ,
унинг лексик бирликлари, сўзнинг
контекст
таркибидаги
ўрни(синтагматик
аспект),
семантик
майдони(парадигматик аспект)га эътибор қаратиш.
2
Замонавий тилшунослик тил яратувчиси бўлган халқ ва тил эгаси
(субъект)нинг олам манзараси тасвирини тиклашга бўлган ҳаракатини тил
семантикаси билан боғлиқ ўрганишга ҳаракат қилади. Оламнинг тилдаги
манзараси субъктнинг ижтимой ҳаётий фаолиятида турли белгиларда намоён
бўлади. Субъект доимо билишнинг ақлий ва ҳис этиш усулларига суянади.
Инсон ўз атрофида ўраб турган олам манзараси тасвири белгисидан
маънавий эстетик руҳ олишга, белгилар орқали дунёни англашга ҳаракат
қилади. Бу ҳар миллатнинг асрлар оша тўпланиб келган бой тажрибаси,
маънавиятининг ифодаловчиси тилида ифодасини топади.
Тил феномен
сифатида этномаданий тараққиётнинг мазмуни ҳисобланади.
Ҳар қандай лингвистик илмий тадқиқотнинг коммуникатив таҳлили ва
ҳар қандай миллатнинг оламни англаш, унинг белги маъносини идрок этиши
миллийлик билан боғланади. Инсоннинг олам ҳақида олган билимнинг
жамлиги, амалий тажрибалари, назарий билимларининг асоси тилнинг
мазмуний майдонида умумлашади. Тил семантикаси инсоннинг маънавий
дунёқараши, оламни ҳис эта билишини ифодалаши грамматик категориялар
ёки лексик семантик категорияларда намоён бўлади. Семантик -грамматик
1
Виноградов В.В.Основные типы лексичечкие значений языкознания-1953.-№5. -С.3-29.
2
Сергеев В.И.Мнгозначность слова и контектсная семантика //Сов.Тюркология.-Баку.-1988.№1.-С.12-19.
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
105
категорияларни ўз ичига олган сўз туркумлари тил системасида муҳим
аҳамиятга эга ҳисобланади. Ю. Д. Аперсян таъкидлагандек, ҳар қандай тил
табиати ўзининг мавжудлигини, ўзига хос “коллектив -жамоа -фалсафаси”
орқали идрок этади, дунёга тавсиф беради. Тил орқали
оламнинг умумий
манзарасини образларига мос илмий тасвирлайди.
1
Сифат мустақил категория бўлиб тил системасида олам манзараси, унинг
узвларининг мазмуний майдонда акс эттира олувчи ўзига хос тил бирлиги
ҳисобланади. Сифат – бу категория, сўзни ташкил этувчиси ва
бирлаштирувчисидир. Предмет ҳақидаги белги (аслий, нисбий ёки
кўрсатувчи)ни англатади, доимо сўз туркумларида от билан келишувчанлиги
жинс, сон ва келишикларда намоён бўлади. Сифат семантикасида унинг
аслияти муҳим аҳамиятга эга саналади.
2
Белги тушунчаси ўз ичига ранг -тус,
ҳажм-шакл, характер, вазн, маза каби маъно турларини қамраб олади:қизил
олма,
катта бино, юмалоқ копток, шўх йигит, оғир юк, ширин таом.
3
Белги
ўзига хос бўлган “сўзлар тўплами” ни англатиб, у олам тасвири ҳақидаги
тилдаги рангларни ифодаловчиси ҳисобланади. Белгилар тил ва
маданиятлараро муносабатларни ўрганишда муҳим роль ўйнайди.
В. В. Виноградов таъбири билан айтганда:”Сўзнинг асл маъносидаги
ўзгариш ва унинг тарихий тараққиёти таҳлили, тарихий лексикологиянинг
биринчи галдаги асосий вазифаси ҳисобланади”.
4
Сифат
тилнинг лексик
бирлиги сифатида кенг семантик майдони ташкил этади. Шунинг учун ҳам,
сифат
семантикаси,
унинг
грамматик
категориаси
ва
лексик
категорияси(лексик маъно турлари)га, лексик маъноси тавсифига мурожаат
қилмаслик мумкин эмас. Е. М. Вольфнинг таъкидлашича, сифат сўз туркуми
сифатида универсал категория, шунингдек, бошқа сўз туркумларига нисбатан
морфологик -синтактик ўзига хос сўз туркуми ҳисобланади. Кўп тилларда
сифат алоҳида морфологик -синтактик тавсифга эга бўлса ҳам, алоҳида сўз
туркуми сифатида ажратилмайди.
5
Шу жумладан, туркий тилларда ҳам сифат
сўз туркумининг қадимийлиги ва мустақил сўз туркуми сифатидаги масаласи
ҳозирга қадар ҳам ечимини топгани йўқ. А. А. Баскаков таъбири билан
айтганда, сифат ва равиш мустақил сўз туркуми бўлмаган, бошқача айтганда
ягона сўз туркуми “ от-сифат-равиш”таркибига кирган. У нарсаларнинг барча
номларини, нарсаларнинг турғун белгиларини, белгининг белгиси вазифасини
1
Аперсян Ю.Д.Образ человека по данным языка:попытка системногоописания/Ю.Д.Аперсян/Вопросы
языкознания.1995.№1.С.37-67.
2
Виноградов В.В.Русские язык .Грамматическое учение о слове.-М.,1972.
3
Нурмонов А,Ш.Шаҳобиддинова,Ш.Искандарова,Д.Набиева .Ўзбек тилининг назарий
грамматикаси(Морфология).-Т.Янги аср авлоди.2001.63-бет.
4
Виноградов В.В.Основные типы лексичечкие значений слова// Вопросы языкознания-1953.-№5. -С.3-29.
5
Вольф Е.А.Грамматика и семантика прилагательного .-М.,1978.