Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
99
тушунчаларидан бири ҳисобланади
ва у парадигматика ҳақидаги
таълимотнинг сӯнгги йиллар маҳсулига киради.
Синтактик
парадигматика
ҳақидаги
илк
тадқиқотлар
рус
тилшунослигида ӯтган асрнинг олтмишинчи йилларидан кейин пайдо бӯла
бошлади. Е. А Седельников, Н. Ю. Шведова, Ю. М. Костинский, Л. Н. Мурзин,
Р. С. Мурясов, Н. Н. Матвеева сингари тилшуносларнинг синтактик
парадигматика масалаларига бағишланган бир қатор тадқиқотлари вужудга
келди [1]
.
Парадигма ва парадигматика тушунчаларининг синтаксис тадқиқотлар
майдонига дадил кириб келиши синтактик сатҳни ӯига хос лисоний тизим
тарзида тасаввур ва унинг бирликларини систем тадбиллар асосида ӯрганиш
каби муҳим ҳаётий эҳтиёж билан чамбарчас боғланади
[2].
Ҳозирги вақтда тилнинг бир бутун система эканлигини,
унинг бу
хусусияти ҳам умумтилда, ҳам унинг маълум бир сатҳида намоён бӯлиши ҳам
тӯла исботини топган
[3].
Ӯтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб ўзбек тили синтактик тизими
ҳодисаларига хос парадигматика ва парадигматик муносабатлар масаласига
бағишланган тадқиқотлар ҳам пайдо бӯла бошлади.
Хусусан, тил синтактик қурилишида марказий ҳодиса саналмиш
синтактик алоқалар тизимида амал қилувчи синтактик алоқа ва синтактик
муносабатлар парадигматикаси масаласига бағишланган монографик
режадаги илк тадқиқот вужудга келди ва унда синтактик алоқалар
мавзусининг айрим масалалари систем йӯсинда ўрганилди. Бу борада проф. А.
Бердиалиевнинг эътиборга лойиқ ишлари пайдо бӯлди. Унинг бир қатор
кузатишларида асосан тобе алоқа ва унинг лисоний имкониятлари тадқиқ
этилган бӯлса-да, тенг алоқанинг лисоний ва нутқий аҳамиятига ҳам алоҳида
эътибор берилган
[4].
Мазкур мақолада синтактик алоқалар тизимига
хос парадигматика ва
парадигматик муносабатлар ҳақида фикр юритиш мақсад этилган.
Синтактик алоқалар парадигмаси, энг аввало, икки асосий турга
ажралади: а)тенг алоқа; б) тобе алоқа.
Тенг алоқа ёрдамида грамматик жиҳатдан тенг ҳуқуқли, тобе алоқа
ёрдамида эса, аксинча, грамматик жиҳатдан бири бошқасини грамматик ва
семантик жиҳатдан изоҳлаш характерига эга бӯлган лисоний бирликлар
синтагматик бутунлик ҳосил қилади.
Тобе алоқанинг нутқ учун — коммуникация учун аҳамияти катта. Нутқ
тузилиши ва унинг коммуникатив имкониятларида тенг алоқа ҳам ўзига хос
вазифа бажаради. Бу алоқа ёрдамида нутқий тежамлилик таъминланади. Тенг
алоқа тобе алоқа билан ёнма-ён, изма-из иш кўради. Шу боис бу алоқага тобе