Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
107
Ўтган асрнинг 60 –йилларида тилшуносликда семасиологияга бўлган
қизиқиш
кучайди.
Тилнинг
мазмуний
томонини
ўрганиш
кўп
тадқиқотчиларнинг ишларида ўз аксини топди. Унда сўзнинг турли семантик
группалардан иборат (лексик-семантик, синоним ёки тематик, лексик
микросистема ёки синф ва бошқ) эканлиги ўрганилди. Ўрганилган
тадқиқотларнинг кўпчилиги феълнинг лесик –семантик (ЛСГ) группаларининг
тавсифи, унинг ўзига хос томонларин ёритишга бағишланди. Тилшунослар
томонидан сифат сўз туркумининг алоҳида
категория сифатида семантик
жиҳатдан кенг қамровлиги кам ўрганилди. Кейинги йилларда сифат сўз
туркумининг
сематик
бойлиги,
ундаги
синоним
ва
антоним
муносабатларининг ўзига хос семантик маъно ифодалай олиши, турли
маъновий груҳлардан ташкил топиши,
синкретикликни акс этиши
тилшуносларнинг ўрганиш объктига айланди.
Рус тилшунослари сифат сўз туркумининг ясалишини рус тили
материаллари асосида тарихий, қиёсий тарихий, семантик жиҳатдан
ўргандилар. Шунингдек, сифат сўз туркумига бўлган қизиқиш туркий
тилларда ҳам кучайди.
1
Сифат тилнинг лексик сатҳ бирликларида ўзига хос бўлган семантик
таснифига эга. Сифатнинг лексик маъносини
англаш учун унинг лексик-
грамматик (лексик маъно типлари) ва грамматик категориясига мурожаат
этишни тақозо этади.
Бир қанча тадқиқотларда конверсия ҳодисасини ўрганиш натижасида
сифатнинг субстантивациялашган ҳолатини омонимия ҳодисаси сифатида
қаралади. Бу конверсия натижасида юзага келганлиги ҳақида қарашлар
мавжуд. Субстантивация жараёнининг характерли томони сифатнинг тўғридан
тўғри лексик–грамматик группалар билан боғланишидир. Маълумки, бу
жараёнда аслий ва нисбий сифатларнинг ўзига
хос характерли томонлари
мавжуд. Субстантивация жараёнида нисбий сифатларнинг отга боғланиши
яширин юз беради. Гап шундаки, ундан бўлакларга ажралмайдиган
маълумотни оламиз. Аслий сифатларда бундай эмас. Уни алоҳида ўрганиш
керак. Аслий сифатларни қиёсий ўрганиш жараёнида белгининг кўчиб юриш
имконияти (эски-янги, ёш –қари ва бошқ )мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Аслий сифатларда субстантивация ҳодисаси халқ мақоллари, маталлари, ўй –
мулоҳазаларида акс этади.
2
Масалан, Яхшидан от қолади, ёмондан дод.
(Мақол). Ёмонга яқин юрсанг, қораси юқади(Мақол).
1
Хамдамова М.Семантические разряды имен прилегательных их подача в
толковарние словаре узбекского
языка.Авторефарат дис…канд.филол.наук.
2
Калечиц Е.П.Взаимодейстивие слов в системе частей речи.Свердловск,.Уральского Университета,1990.-
С.28.
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
108
Сифатнинг субтантивациялашуви халқ мақолларидаги лексик –
грамматик группаларнинг ташкил топишини юзага келтирувчи сермаҳсул
жараён ҳисобланади. Унда сифат предметлик белгиси билдириш билан билан
бирга шахсга ҳам ишора қилади. Шу билан бирга мақолларда
субстантвациялашган сифат субъектнинг алоҳида характерли қирраларини
очиб беради. Бу жараёнда эллипсис ҳодисаси юзага келади. Яъни, тилда
иқтисод пайдо бўлади. Сифатнинг ўзи шахс ҳамда предмет белгисига ишора
қилади.