Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
101
микротизимига нисбатандир. Кӯринадики, мазкур босқич билан алоқадор
хусусий тизим (система) ҳам макротизимга, ҳам
микротизимга хос лисоний
белгиларга эга бӯлади (иерархияли муносабатнинг амали): тенг ва тобе
алоқалар ҳам инвариант, ҳам вариант ҳодисалар мақомига бир вақтда эга
бӯлади (синтактик алоқалар тизимига хос синкретизм).
1. Тенг алоқа. Бу тушунча «синтактик алоқа» умумий, бош
макротизимининг таркибий қисми характеридаги макропарадигмада
инвариант бирлик ҳисобланади. Тенг алоқанинг характери унинг биринчи
босқич парадигмасини белгилашда зидловчи (оппозиция) асос вазифасини
ӯтайди. Бу парадигмада «ёпиқ қаторли тенгланиш», «очиқ қаторли тенгланиш»
сингари тушунчалар унинг аъзолари сифатида хизмат қилади.
«Ёпиқ қаторли тенгланиш» тушунчаси ҳам, «очиқ қаторли тенгланиш»
тушунчаси ҳам ӯз навбатида ҳар бирига
хос бир неча хусусий-ички
тагпарадигмалар мажмуасидан иборат бӯлади.
1. 1. Ёпиқ қаторли тенг алоқа уч босқичли тагпарадигматик гуруҳлардан
иборат. Унинг биринчи босқичи синтактик алоқанинг маъносига кӯра
(оппозиция асоси) белгиланади: бириктирув алоқаси, зидлов алоқаси сингари
парадигматик аъзолардан таркиб топади. Иккинчи босқич парадигматик
боғланишида уларнинг вазифаси (оппозиция асоси) назарда тутилади. Бу
оппозицияга кӯра, бириктирув алоқаси ҳам, зидлов алоқаси ҳам сӯз тизмаси
ҳосил қилувчи, қӯшма гап ҳосил қилувчи каби ички, хусусий, аъзоларга эга
бӯлади. Тенг алоқанинг учинчи босқич парадигмасида иккинчи босқич
парадигманинг ҳосила кӯринишлари, синтактик алоқанинг ифода воситаси
(оппозиция асоси)га кӯра, яна тармоқланади ва уларнинг ҳар бири маркерли ва
маркерсиз сингари қутбларга ажралади.
1. 2. Очиқ қаторли тенг алоқа икки босқичли парадигматик тизимга эга.
Бу тушунча айирув алоқаси деб ҳам аталади. Парадигматик тизимнинг
биринчи босқичи синтактик алоқанинг маъносисига кӯра (оппозиция асоси)
белгиланади: айирув-чегаралов ва инкор маъноларидаги парадигматик қутб-
аъзолар ажралиб чиқади. Иккинчи босқич синтактик алоқанинг вазифаси
(оппозиция асоси)га кӯра вужудга келади. Бунда биринчи босқич
парадигманинг ҳар бир аъзоси сӯз тизмаси ҳосил қилувчи, қӯшма гап ҳосил
қилувчи сингари бирликларга парчаланади.
11. Тобе алоқа. Синтактик алоқалар
тушунчаси макротизимининг
тагтизимларидан бири тобе алоқа деб аталувчи инвариант аъзо доирасида
бирлашади. Тобе алоқа тобелик хусусиятининг йӯналиши характери
(оппозиция асоси)га кӯра биринчи босқич парадигматик қаторни ҳосил
қилади: бунда координатив алоқа ва субординатив алоқа сингари турлар
вужудга келади.
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
102
Координатив алоқа тушунчаси синтактик бутунлик қисмларининг
баравар,
икки томонлама, тобедошлиги; субординатив алоқа бутунлик
қисмларидан баравар бӯлмаган бир томонлама тобелиги (қисмларидан бири
бошқасига грамматик жиҳатдан бӯйсунади) характеридаги хусусиятни ифода
этиш учун хосланади. Координатив алоқа ҳам, субординатив алоқа ҳам ӯз
навбатида ӯзига хос тагпарадигмаларига эга бӯлади.
11. 1. Координатив алоқа, синтактик алоқанинг вазифасига (оппозиция
асоси)га кӯра, парадигма ҳосил қилади, Бунда номинатив бирлик ҳосил
қилувчи алоқа, коммуникатив бирлик ҳосил қилувчи алоқа каби ҳодисалар
парадигма аъзолари сифатида ажралади. Биринчи босқич парадигманинг
иккинчи қутби-аъзоси (коммуникатив бирлик ҳосил қилувчи алоқа)
коммуникатив бирлик (гап)нинг синтактик тузилиши (оппозиция асоси)
хусусиятига кӯра парадигматик қатор ҳосил қилишда давом этади ва “содда
гаплар ҳосил қилувчи синтактик алоқалар” ҳамда “қӯшма гаплар ҳосил
қилувчи синтактик алоқалар” каби аъзоларга парчаланади
[7].
11. 2. Субординатив алоқа тушунчасининг микротизими ҳам ӯзига хос
парадигматик боғланишлар тагтизимларидан ташкил топади. Бу алоқа
даставвал бутунлик тобе қисмининг шаклий-грамматик жиҳати (оппозиция
асоси)га кӯра парадигматик қатор ҳосил қилади. Бошқарув, битишув
алоқалари бу парадигманинг аъзолари сифатида иш кӯради. Биринчи босқич
парадигманинг ҳар бир аъзоси, уларда ифода этилган синтактик алоқаларнинг
вазифаси (оппозиция асоси)га кӯра, яна бошқа парадигма ихтиёрида
парчаланади: “номинатив бирликлар ҳосил қилувчи” ва “коммуникатив
бирликлар ҳосил қилувчи” алоқалар бу парадигманинг
аъзолари сифатида
ажралади. Номинатив бирлик ҳосил қилувчи алоқа шаклий-грамматик
воситанинг тури (оппозиция асоси)га кӯра парадигматик қатор ҳосил қилишда
давом этади: келишикли алоқа ва қӯмакчили алоқа каби тушунча-бирликлар
мазкур парадигманинг аъзолари саналади.
Шундай қилиб, тенг ва тобе алоқалар икки шаклий-грамматик белгилар
асосида фарқланиши мумкин: функционал тенглик, функционал нотенглик.
Функционал тенгликка тенг оҳанг ҳам кӯмаклашади, функционал нотенгликда
эса бундай оҳанг иштирок этмайди.
Тилдаги барча ҳодисалар, шунингдек, синтактик алоқа бош
тушунчасининг бирликлари ҳам, ӯзига хос иерархияли тизимни ташкил
қилади. Уларни ана шу тарзда ӯрганиш лисоний ҳодисалар табиатини бир
бутун тизим ҳолида тасаввур этиш имконини беради. Синтактик алоқа
универсал типларининг парадигматик қамрови,
уларни асословчи мазмуний
жиҳатлар тизими синтактик бутунлик (кенг маънода: синтагма) ва улар
(синтагмалар) муносабатининг муайян бир тилга хос синтактик қурилиши
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
103
воситалари билан белгиланади. Шу билан бирга, у ӯзига хос тил тавсифини
ҳам касб этади.