Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
109
2) инсон танасининг маълум жойи;
3) ён томон;
4) ёпиқроқ жой.
Бу семалар орасидан кўчим учун асос бўлган сема деб 3-сема (ён
томон)ни олишимиз мумкин. Яъни, бостирма сўзига
нисбатан ана шу сема
мутаносибдир. Мана шу 3-семага асосан метафора ҳосил қилинган. Қолган
семалар хиралашган. Улар яна бошқа нутқ талабига кўра юзага чиқиши
мумкин. Аслида семалар сўз замирида яширин ҳолда мавжуд бўлади. Улар
фақатгина маълум бир нутқ талабига кўра юзага чиқади. Демак, кўчим учун
асос бўлган 3-сема (ён томон)дир. Яна шуни ҳам айтиш мумкинки, бу гапда
метафорик маънода қўлланилган “биқин” сўзи боғланган “бостирма” кўпроқ
шевага хос бўлиб, адабий тилда “оғилхона” деб юритилади. Матний
мазмундан келиб чиққан ҳолда муаллиф “биқин” сўзини кўпинча “панароқ”
сўзига нисбатан ишлатган дейиш мумкин. Юқоридаги қисмларда
таъкидлаганидек, кўчим кўп ҳолларда субъектив характер касб этади. Шу
нуқтаи назардан келиб чиқиб, муаллиф
“бостирманинг панароғига отни
боғлади” дейиш мумкин. Ҳаммага маълум (тушунарли) бўлиши учун “ён
томон” маъно қисми кўчим асоси деб белгиланди. Бу кўчим
асос метафора,
очиқ, экспрессив, номунтазам, луғавий метафора.
2- мисол. “.. . анжир киндигидан сап-сариқ шарбат оқиб ётипти”. (А.
Қаҳ. )
Бу гапда
“киндик” сўзи метафорик маънода қўлланилган сўз. Бу кўчим
ҳам ўрин – ўрин турдаги кўчим ҳисобланади. Анжир – метафораланаётган сўз,
киндик – метафорик сўз, ўрта қисм – тема. Кўчим асосини топиш учун
“киндик” сўзини семаларга ажратамиз:
Киндик – 1) кўпроқ инсон танасига хос нарса;
2) организмнинг ўрта қисмида жойлашган;
3) ботиқ (чуқур)лик
белгисига эга
Бу семалар таркибидаги 2-семани кўчим учун асос бўлган сема деб
ажратамиз. Чунки анжир сўзига нисбатан мутаносиб семадир.
“Анжир
ўртасидан сап – сариқ шарбат оқиб ётибди” дейиш мумкин. Лекин муаллиф
нутқнинг бадиий қимматини ошириш мақсадида метафорик ифодани
қўллаган. Киндик ҳам инсон организмининг ўрта қисмида жойлашган, “анжир
киндиги” дейилганда, айнан шу анжирнинг ўртаси (киндикка нисбатан шаклий
жиҳатдан ўхшатилган) назарда тутилади. Ўхшатилаётган ва ўхшаётган нарса
“тенг ўртаси” (ўрин) маъносини ифодалаши жиҳатидан ўрин - ўрин турдаги
кўчим деб белгилаш мумкин. Бу кўчим асос метафора, очиқ, экспрессив,
номунтазам, луғавий метафора ҳисобланади.