Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/219
Sana19.01.2024
Hajmi3,62 Mb.
#140785
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   219
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
117 
қаттиқ сиқувга олинган. XX асрнинг 60-йиллари охирига келиб аста-секинлик 
билан методологик рефлексия жараёни юз бера бошлади, яъни билишда янги 
методолгик дастур - системавий ёндашув шакллана бошлади. А. И. Уемов 
системавий ёндашувнинг методологик аҳамияти хусусида шундай ёзади: 
“Систем методологиянинг пайдо бўлиши XX асрда барча фанлар 
методологиясида муҳим воқеа бўлди. Уни қадимги дунёда мантиқ фанининг 
шаклланиши ва Ф. Бекон номи билан боғлиқ бўлган индуктив 
методологиянинг юзага келиши каби феноменларга қиёслаш мумкин” [4, 43]. 
Немис олими Л. фон Берталанфининг умумий системалар назарияси барча 
фанларга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш 
жоизки, системавий ёндашув тилшуноcлик фанига жуда катта таъсир 
кўрсатган, мазкур методология асосида тилшуносликда инқиболий 
ўзгаришлар юзага келган. Хусусан, ХХ асрнинг 20-йилларида структурализм 
йўналишининг шаклланиши, у билан боғлиқ равишда систем-структур 
ёндашувнинг ва функционал таҳлилнинг юзага келиши фикримиз исботидир. 
Бунга кўра структураларнинг мавжудлиги системавийликнинг умумий 
белгиси ҳисобланади ва ҳар қандай системани ўрганиш унинг 
структураларининг 
юзага 
чиқиши 
билан 
бошланади. 
Лекин 
“структурализмнинг отаси” Ф. Де Соссюрнинг ўзи “система” терминидан 
фойдаланган, структурализмнинг давомчилари “структура” тушунчасини ҳам 
кенг эътироф этдилар. Э. Бенвенист шундай ёзади: “Тилни система сифатида 
талқин этиш унинг структурасини таҳлил этиш демакдир. Ҳар қандай тизим 
ўзаро бир-бирини тақозо этувчи бирликлардан, унсурлардан ташкил топади, у 
бошқа системалардан ўз структураси билан, структурани ташкил этувчи 
бирликлар ўртасидаги ички муносабатлар билан ажралиб туради” [5, 61]. 
Шунга кўра айтиш мумкинки, тил - система, грамматика эса тилнинг алоқа 
воситаси сифатида функционаллашувини таъминловчи структура саналади.
ХХ асрнинг ўрталарига келиб мураккаброқ биологик ва социал 
тизимларни ўрганишда систем-структур ёндашув тўла методологик асос бўла 
олмаслиги кўриниб қолди. Бу жараёнда ҳам кичик методологик рефлексияга 
эҳтиёж сезилди, систем методологиянинг айрим жиҳатларини танқидий идрок 
этишга тўғри келди. Физиолог П. К. Анохин организмларни баҳолашда 
структур таҳлилни функционал таҳлил билан бирга, ҳамкорликда олиб бориш 
лозимлигини таъкидлади, организмни “функционал система” сифатида талқин 
қилди ва функционализмни таҳлилнинг асосий тамойили сифатида белгилади: 
“Функция структурани белгилайди” [6, 16]. Шу фикрга ҳамоҳанг социолог Т. 
Парсонс ҳам ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш учун “структур-функционал 
ёндашув”ни ишлаб чиқди [7, 25]. Ушбу ёндашув тилшуносликка ҳам кириб 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
118 
келди, у Прага структурализм таълимотининг асосий тамойили саналган, шу 
боис бу йўналиш “функционал тилшунослик” номи билан ҳам аталган.
2003 йил Москвада Р. Г. Баранцевнинг “Синергетика в современном 
естествознании” номли китоби нашр этилди, китобнинг биринчи боби “Яхлит 
ёндашувнинг структур методологияси” деб аталган бўлиб, синергетика 
бугунги кунда табиий фанларнинг методологик асоси бўлиши мумкинлиги 
асосланган [8, 12]. Кишиневда шунга ўхшаш Л. А. Мосионжникнинг 
“Гуманитар фанлар учун синергетика” монографияси чоп этилди, унда 
синергетика барча фанлар учун янги методология сифатида хизмат қилиши, у 
ўзининг универсаллиги ва релевантлиги билан табиат ҳодисаларини 
ўрганишда ҳам, гуманитар фанларнинг объектларини тадқиқ этишда ҳам 
муҳим методологик аҳамият касб этиши таъкидланган [9].
Метод муаммоси илмий билиш назариясида ҳам, бадиий ижод 
назариясида ҳам, фалсафий мушоҳада юритишда ҳам имманент хусусиятга 
эгалиги намоён бўлмоқда, қандай бўлмасин у рационал асосини сақлаб 
қолмоқда. Табиий ва аниқ фанлар негизида юзага келган информация 
назарияси, кибернетика, синергетика каби янги йўналишлардаги методология 
аста-секинлик билан ижтимоий-гуманитар фанларга кириб келмоқда ва 
натижада улар умумилмий назарий-методологик мақомга эга бўлмоқда. 
Демак, методологик парадигманинг мазмун-моҳияти цивилизациялар 
тарихининг муайян босқичларида инқилобий ўзгаришлар ва муҳим 
кашфиётлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Шунингдек, кейинги йилларда тилшунослик соҳасидаги илмий 
тадқиқотлар турли хил усуллар, қарашлар назариялар асосидаги хилма-хил 
ёндашувларга таянган ҳолда олиб борилмоқда. Шундай ёндашувлар ичида 
тилнинг туб моҳиятини очиб беришга қаратилган йўналиш талайгина 
ҳисобланади. Ана шундай йўналишлардан бири тилга система сифатида 
ёндашишдир. Кўпгина адабиётларда системавий тилшунослик деб ҳам 
аталмоқда.
Системавий тилшунослик тилнинг моддий томонига эмас, унинг 
муносабатларига эътибор қаратиб, муносабат ва унинг турларини ажратиш 
орқали моҳиятни очиб бериш йўлидан боради ва тизимли нуқтага эга бўлади.
Ҳар қандай нарса, ҳодисанинг мавжудлиги ўзига хос хусусияти ва 
тараққиёти унинг объектив борлиқдаги бошқа нарса ва ҳодисалар билан 
боғлиқ бўлади. Нарса ва ҳодисанинг ўзига хос хусусияти бошқа нарса ва 
ҳодиса билан муносабати орқали намоён бўлади. Нарса ва унинг хусусияти 
хилма-хил бўлгани каби улар орасидаги муносабат ҳам турли-тумандир.
Маълумки, ҳар қандай система таркибий қисмларининг ўзаро 
муносабатидан ташкил топган бутунликдир. Системанинг таркибий қисмлари 



Download 3,62 Mb.
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   219




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish