• Annotation
  • [2, 1975, 1911, 2048]. Ӯзбек тили ва унинг шеваларида “фарзандни дунёга келтирувчи аёл” маъноси она, эна, ойи, ая // оя
  • Ключевые слова и выражения




    Download 3,62 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet75/219
    Sana19.01.2024
    Hajmi3,62 Mb.
    #140785
    1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   219
    Ключевые слова и выражения: Лексическая единица, “женщина, 
    которая является одним из родителей детей”, словарьный состав, 
    инвариантная 
    лексическая 
    единица, 
    функционально-семантический 
    эквивалент, этимология и др.
    Annotation: The article discusses the plan of expressive means of the of the 
    meaning of the female parent “She” (mother) in the Uzbek language, which refers 
    to the plan of the content of the vertical line of kinship and gives the etymology of 
    the word “She”.
    Key words: Lexical unit, mother parent, vocabulary, invariant lexical unit, 
    functional- semantic equivalent, etymology, etc.  
    Жаҳоннинг барча халқлари тилларида “фарзандни дунёга келтирувчи 
    аёл” маъносини билдирувчи луғавий бирлик “фарзандни дунёга келтирувчи 
    эркак” маъносининг зид муқобили бӯлиб, тил луғат составининг фаол 


    Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

    nalishlar: muammo va yechimlar
    140 
    қатламига тегишли бӯлади. М., Қиз эрталаб туриб, дарров онасига разм 
    солди. (Ойбек, Танланган асарлар).
    Лисоний жиҳатдан муҳим томони шундаки, деярли барча тилларда ҳам 
    “она” тушунчасининг ифода плани мураккаб бӯлиб, унинг парадигмаси бир 
    неча луғавий бирликларни ӯз ичига олади. “Фарзандни дунёга келтирувчи аёл” 
    маъноси инвариант семантик бирлик сифатида туркий тилларда ҳам бир неча 
    муқобил луғавий вариантлар воситасида ифодаланган. Чунончи, туркий ёзма 
    манбаларда, жумладан, М. Қошғарийнинг машҳур “Девон-ул луғатит турк” 
    асарида “фарзандни дунёга келтирувчи аёл” маъносида апа (опа) сӯзи ва унга 
    “-ла” қӯшимчасини қӯшиш билан ясалган апалади сӯзи ҳақида маълумот 
    учрайди [1, 19].  
    В. В. Радлов луғатида “фарзандни дунёга келтирувчи аёл” маъносини 
    ифодаловчи сӯзлар сифатида модар, мама, wawa кабилар ҳам келтирилиб, 
    улардан “мама” муқобилининг “она кӯкраги, яъни эмчак” маъносида ҳам 
    ишлатилиши алоҳида қайд этилади [2, 1975, 1911, 2048].  
    Ӯзбек тили ва унинг шеваларида “фарзандни дунёга келтирувчи аёл” 
    маъноси она, эна, ойи, ая // оя, бува, диал. опа // апа, оча сингари бир қатор 
    сӯзлар ёрдамида ифодаланадики, уларнинг она муқобили адабий тил учун 
    меёърлашган инвариант, яъни доминант луғавий бирлик мақомида лисоний 
    расмийлашган.
    Муҳими шундаки, “фарзандни дунёга келтирувчи аёл” инвариант 
    маъносидаги “она” лексемаси этимологик жиҳатдан умумтуркий эмас, у 
    қадимги лотин тилида “аёл”, яъни “хотин” маъносидаги “гень” сӯзи билан 
    этимологик боғлиликка эга. “Аёл” (“хотин”) маъноси гот тилида gino, gens 
    сӯзлари билан ифодаланадики, бу сӯзлар санскрит (қадимги ҳинд) тилидаги 
    айни ана шу маъноларда ишлатилувчи jani, gna сӯзларининг фонетик 
    вариантларидир. Бу сӯзлар “она” маъносида қадимги рус тилида gennа, эски 
    славян тилида žеna (жена) сӯзлари билан ҳам этимологик умумийликка 
    эгадир. Ана шу далиллар асосида айтиш жоизки, ӯзбек тилидаги “она” 
    сӯзининг фонетик муқобили бӯлган “эна” умумбашарий луғавий бирлик 
    сифатида санскрит, лотин, гот, эски славян, қадимги рус тилларида “она” 
    маъносида ишлатилган юқоридаги сӯзлар билан генетик умумийликка эга.
    Ӯзбек тилидаги “фарзандни дунёга келтирувчи аёл” маъносининг ифода 
    планида инвариант саналувчи “она” лексемасининг фонетик муқобили бӯлган 
    “эна” сӯзининг юқоридаги тиллардаги шу маънони ифодаловчи луғавий 
    бирликлар билан бир этимологик асосга эга эканлигини далилловчи лисоний 
    шарт-шароитлар ҳам йӯқ эмас, албатта.
    “Эна” рус тилида “фарзандни дунёга келтиришда эркак кишига биологик 
    жиҳатдан ҳамроҳлик қилувчи аёл” маъносидаги “жена” (бу сӯз “гена” сӯзи 


    Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

    nalishlar: muammo va yechimlar
    141 
    билан ӯзакдош) сӯзига фонетик жиҳатдан жуда яқин луғавий бирликдир. 
    Чунки туркий тилларда ж --- й товуш алмашуви қонуний фонетик жараён 
    ҳисобланади: жена --- йэна. Негаки, ӯзбек тилининг айрим шеваларида 
    (масалан, Тожикистоннинг лақай ӯзбеклари шевасида, шунингдек, Конибодом 
    туманининг Кӯчкак қишлоқ шевасида “эна” “йэна” шаклида талаффуз 
    қилинади) “й” товушли сӯзлар “ж”товушли сӯзлар билан талаффуз қилинади: 
    йӯқ - жӯқ, юр - жур каби.
    Ӯзбек тилида “фарзандларни дунёга келтирувчи аёл” маъносида 
    расмийлашган “она” сӯзининг “эна” муқобили гот, санскрит, эски славян, 
    қадимги ва ҳозирги рус тилларидаги айни шу маънодаги юқорида келтирилган 
    сӯзлар билан муштарак этимологик манбага эга бӯлгани учун, умумбашарий, 
    яъни байналмилал характердаги луғавий бирлик ҳисобланади.
    “Фарзандни дунёга келтирувчи аёл” маъноси форс-тожик тилига мансуб 
    “модар” сӯзи билан ҳам ифодаланадики, бу сӯз этимологик жиҳатдан қадимги 
    ҳинд-оврупо тилида “эмизувчи” маъносида пайдо бӯлган “ma” ӯзагидан 
    тарқалган “matur” (тожик тилида: модар) сӯзи билан боғланади
    [3].  
    Айни ана шу фикрларга асосланган ҳолда, проф. А. Бердиалиев ҳам 
    “она” (“эна”) сӯзининг этимологияси ҳақида “Подшо”ликка чек қӯйган 
    “поччалар” (Хужанд: “Меърож”, 2017) илмий-оммабоп рисоласида 
    қуйидагиларни ёзади: 
    “Эна (она) сӯзининг маъноси шу сӯз англатган тушунча (шахс, ҳайвон ва 
    бошқалар)нинг вазифаси асосида вужудга келган. Бу вазифа туғиш ва 
    тарбиялашдир. Она сигир, она йилқи, она мушук ибораларининг маъносига 
    эътибор беринг-а”.
    Мазкур сӯзнинг рус тилидаги “жена” сӯзи билан этимологик 
    муштараклиги ҳақида олим яна шуларни ёзади: “... эна ва жена сӯзларининг.. 
    ҳар иккиси... грекча «гена»дан тарқалган. Унинг “эна” (айрим шеваларда йена 
    дейилади) шакли туркий тиллар учун, “жена” шакли эса, славян тиллари учун 
    хосланган”. А. Бердиалиев “гена” унсури билан боғлиқ яна қуйидагиларни 
    қайд этади: 
    “Эна (гена) сӯзи семантик таркибида «бошлиқ» маъноси ҳам мавжуд. Бу 
    маъно генерал сӯзида анчайин тиниқ ва кучли. Ҳарбий унвонни билдирувчи бу 
    калима оддий аскардан полковниккача бeлган ҳарбий шахслар устидан 
    бошчилик қилиш маъносини англатади.
    Эна” сӯзида эса, фарзандларга нисбатан «ҳоким»лик маъноси мавжуд. 
    Тарихдан маълумки, кишилик жамияти шаклланган илк даврда оилани, 
    жамоани бошқариш аёллар-оналар зиммасида бӯлган, у матриархал давр деб 
    аталган. Эрларнинг якка ҳукмронлиги (патриархал давр) кейин пайдо бӯлган” 
    [4].


    Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

    nalishlar: muammo va yechimlar
    142 

    Download 3,62 Mb.
    1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   219




    Download 3,62 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ключевые слова и выражения

    Download 3,62 Mb.
    Pdf ko'rish