Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
146
ўзгаришлари давом этади. Бундай бирликларнинг таркиби ҳозир ўзларининг
луғавий маъноларини йўқотган. Энди уларни шу сўзлар таркиби нуқтаи
назаридан луғавий қийматга эга морфема деб бўлмайди, чунки сўзлар
таркибида соддалашиш юз берган. Мураккаб шаклларнинг ҳосил бўлиш
жараёни тил тараққиётидаги мураккаблашув, қайта бўлиниш, соддалашув
сингари омиллар таъсирида юзага келади ва
улар морфем бирликлар
доирасида ўзига хос ўрин эгаллайди.
Масаланинг яна бир томони мумтоз асарларда морфем бирликларни
тадрижий тараққиёти, уларда рўй берган ўзгаришлар хусусига
қаратилади.
Бунда Алишер Навоий асарлари тилида морфем бирликларнинг тадрижий
тараққиёти ва ўзгаришларини “Маҳбуб ул-қулуб”, “Муншаот”, “Вақфия”
асарлари мисолида кўриб чиқамиз. Бу мутафаккирнинг асарлари бугунги кунга
қадар бадиий ва илмий манба сифатида севиб ўқилади, чуқур таҳлил этилади,
чоғиштирилади, миллий тилимизнинг асосларидан бири сифатида талқин
этилади.
Навоий асарлари тилининг бугунги кундаги тадрижий тараққиёти кенг
кўламда ўрганилмоқда. Таҳлил учун танлаб олинган “Мукаммал асарлар
тўплами”
1
(20 томлик, 14 том)дан мисоллар кўрсатамиз. Асарнинг 57-бетида
“хорхори”, “асас”, “таъзиб”, “навмидлиғдин”, “муҳиқ”, “дирам”,
“эътидолдин”, “таҳаммул”, “наззорагар”, “маразе”, “раҳре”, “ҳалоҳил”,
“саҳиҳ”, “суубат”, “нокор”, “тааллул”, “бодия”, “зулоли”, “ҳомил”, “саъб”
сингари йигирмадан ортиқ эскирган сўзларни учратиш мумкин. Бу сўзлар
архаик ёки тарихийлашиб қолган. Асардаги мустақил сўзлар ва
уларга
қўшилаётган қўшимчалар бугунги кунда тўлиқ амалда йўқ. Лекин шуни
алоҳида таъкидлаш мумкинки, асосан қўшимча морфемаларда тарихий
тараққиёт туфайли ўзгаришлар содир бўлган.
Асос морфемаларнинг эса
айримлари турли ўзгаришларга учраган.
Товуш алмашиши ҳодисаси туфайли
“ариғи”, “зарнигорлиғидин” каби
сўзларининг морфемалари таркибидаги “қ” ва “к” товушлари “ғ” товушига
алмашган бўлса, “
кўнгил” сўзининг
“кўнглумни” (191-бет), “
кўнглунгга” (49-
бет), “
нутқунг”(160-бет) вариантида товуш тушиши ҳодисаси билан бир
қаторда эгалик қўшимчасининг
“-ум”, “-унг” шаклларини кенг
ишлатилганини кузатамиз. Тил тараққиётининг морфем бирликларга таъсири
натижасида ўлароқ “
вақуфунг” (49-бет) сўзида ҳам бу ҳолатни
кузатиш
мумкин. Шу билан бир қаторда бугунги тилимизда мавжуд бўлган эгалик
қўшимчаларининг ҳам паралел ишлатилганининг гувоҳи бўламиз:
“шууринг”,