Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
151
шон-шуҳрати, бойлиги, эришган ва қўлга киритган мукофот ва
тақдирланишлари билан белгиланадиган даражадир. Аксинча, салбий
хусусиятлар билан ҳам ижтимоий мавқе баҳоланиши (пастлашиши) мумкин.
Ижтимоий роль тушунчаси остида эса жамият томонидан тасдиқланган
меёърий ҳатти-ҳаракатларга буйсунувчи маълум бир ижтимоий мавқени
эгаллаган ҳар бир шахс тушунилади. Инсон
маълум бир ижтимоий жамият
учун хос бўлган роллардан бирини эгаллайди. Бу роль сўзловчининг нутқий
хулқ-атворига боғлиқ тарзда кечади. Ижтимоий мавқени ўзгариши роллар
алмашинувига олиб келади. Бу ҳолат сўзловчи луғат таркибидаги сўзлар ва
синтактик ва услубий қурилишининг ҳам ўзгаришига олиб келади. Масалан,
бошлиқ-тобе (буйруқ берувчи-бажарувчи) роли нутқий вазият билан бевосита
боғлиқлигини кўриб ўтсак. Улар нутқида ҳукмрон томоннинг нутқида учровчи
буйруқ майлидаги феъллар ва овоз оҳангидаги ўзига ишонч ва баланд тонни
характерловчи белги сифатида кўриш мумкин. Аксинча, тобе сўзловчи
нутқида пастроқ овоз тони ва тасдиқ сўзларга мурожаат қилинишини кўплаб
кузатиш мумкин. Агар нутқда бошлиқ-бошлиқ вазиятидаги мулоқот
юзага
келса, у ҳолда қайси бошлиқ ролидагини ижтимоий мавқеи баланд бўлса,
унинг нутқий ҳатти-ҳаракатида бошлиқ-тобе ҳолатига ўтишни кузатиш
мумкин. Шу вазият учунгуна тобе ҳисобланган сўзловчи нутқида ҳам тобе
сўзловчининг нутқий қийфаси ўз-ўзидан шаклланади ва “тобе нутқ”
ишлаш
режимига ўтади. Ижтимоий роль ва ижтимоий мавқе тушунчаларини шунинг
учун ҳам фарқлаш лозим.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, кўпинча ижтимоий мавқе ва ижтимоий
роллари турлича бўлган коммуникантлар мулоқотида эмоционал томон
кучсизланади. Раҳбар-ходим,
профессор-талаба, бошлиқ-шофёр, ходим-
фаррош каби субординатив (ҳоким-тобе) жуфтликлар нутқида бу ҳолат кўплаб
учрайди. Мисол учун “Кеча ва кундуз” асари қаҳрамонлари мулоқотида буни
кўриш мумкин:
Ҳакимжон келиб уйғотганда соат 11 га яқинлашган эди. Ўрнидан
турмасданоқ ётган жойида учта-тўртта қалампир солинган аччиқ шўрвадан