Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/219
Sana19.01.2024
Hajmi3,62 Mb.
#140785
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   219
ярим коса ичди. Устига катта кўрпа ташладилар, ётиб терлади. Шундан 
кейин мияси жойига келгандай бўлиб ўрнидан турди.
– Мирёқуб акамдан хат бор, - деди Ҳакимжон.
– Ким олиб келди? 
– Бошқа қоғозлар билан бирга шаҳардан юборибдилар.
– Нима дебди? 
– Ўқиб бера қолай.
Ҳакимжон ўқий бошлади. Бошида узундан-узоқ дуою саломлар – 
ҳаммага алоҳида-алоҳида, номма-ном...


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
152 
– Ўтабер, - деди мингбоши.
– Ундан кейин йўлдаги саргузаштлар...
– Ўтабер... (Чўлпон. Кеча ва кундуз).  
Келтирилган мулоқот ҳиссиётлардан холи ҳолдаги ахборот мазмунига 
эга.
Машҳур инглиз ёзувчиси В. Шекспир: “Ҳаёт-саҳна, унда ҳар ким роль 
ижро этади”, – деганда мутлақо ҳақ эди. Ижтимоий роль ҳақида яна турлича 
қарашлар борки, улардан бири машҳур америка руҳшуноси Э. Берннинг 
қарашларидир. Олимнинг тадқиқотларида таъкидланишича, ижтимоий роллар 
3 та: БОЛА, ОТА-ОНА, КАТТА ИНСОН. 
1
Унинг фикрича, барча инсонлар 
жамиятда доимо ана шу қиёфада – ролда ўзини намоён этадилар. Буни шундай 
талқин этиш мумкин.  
Биз биламизки, БОЛА уйда фарзанд, ўқув муассасасида ўқувчи, 
тенгдошдари орасида дўст каби ижтимой қиёфада бўлиши мумкин. ОТА-ОНА 
ҳам оилада бошлиқ, давлат ишида ходим ёки хўжайин, маълум касб 
мутахассиси ролларини бажаради. Руҳшунос фикрича, КАТТА ИНСОН 
ролида эса ақлан вояга етган инсон қиёфаси туради. У шахс сифатида ўз ҳатти-
ҳаракатларига жавоб берувчи тип ҳисобланади.
Атоқли тилшунос А. Нурмонов тил ва маданият ҳақида фикр юритиб: 
«Ҳар бир халқнинг ўзига хос этномаданияти унинг тили орқали ифодаланади», 
деганда миллий тилимизнинг теран ва пурмаъно қирраларини кўз олдига 
келтирган бўлса, ажаб эмас
2
. Қуйидаги мисоллар фикримизга далилдир.
– Нима қилмоқчисан? – деди кўзимга термулиб.
– Ҳозир, - дедим бепарво қўл силтаб. – Тарнов қийшайиб қопти.
– Шошма, болам, аввал чойингни ичиб ол...
– Ҳозир тушаман.
Шундай дедим у нарвонга тирмашдим. Томга чиқишим билан пастдан 
онамнинг хавотирли хитоби эшитилди: 
– Эҳтиёт бўл, том лабига борма! 
– Уйга кирсангиз-чи! – дедим оғриниб. (Ў. Ҳошимов. Дафтар 
ҳошиясидаги битиклар).  
Халқимизда «Отa-она учун бола ҳар қандай ёшда  бола» деган ибора 
бор. Бу фарзандларга муҳаббат, болажонлик, ҳатто вояга етган, оила қурган 
ўғлига ҳам хавотирли меҳр билан қараш ўзбек аёлларига хос миллий руҳият 
эканлигини англатади. Онанинг нутқидаги «чойингни ичиб ол», «эҳтиёт бўл» 
каби жумлалар КАТТА ИНСОН даражасида турган ўғлига БОЛАга 
1
Берн Э. Игры, в которые играют люди. Люды, которые играют в игры. – М.: Эксмо, 2009. – С. 18. 
2
Нурмонов А. Лингвистик нисбийлик ва лингвистик детерминизм назариялари ҳақида мулоҳазалар // Ўзбек 
тили ва адабиёти. – Тошкент, 2013. – № 5. – Б. 18. 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
153 
кўрсатиладиган муомала ва меҳр каби туйғулар билан мурожаат 
этилаётганлигини кўрсатади.
Ушбу парча бизга ОНА ижтимоий ролининг ўзбек тили сатҳидаги 
мақоми бутунлай ўзгача ҳамда бир қатор ижобий қирраларга бой эканлигини 
ҳам англаб етишимизга имкон беради.
Азимжон. Олти яшар.
– Алло, ким бу? 
– Менми? Мен Азимман! 
– Азимжон, мен дадангни ўртоғиман. Дадангни чақиргин.
– Хўп бўлади, амаки, ҳозир... Дадам айтдиларки, уйда йўқ эканла… 
(Ў. Ҳошимов. Дафтар ҳошиясидаги битиклар).  
БОЛА ролидаги Азимжон катта инсонни ҳурмат қилиш билан бирга ўз 
отасига хиёнат қилмасликни биринчи ўринга қўйганлиги, содда самимийлик 
билан «дадаси айтгани»ни бажаришига гувоҳ бўламиз. Шу билан бирга Хўп 
бўлади, амаки, ҳозир ва Дадам айтдиларки, уйда йўқ эканла жумлаларида 
мазмунан номувофиқликни кузатиш мумкин. Яна бир мисол: 
Бир маҳал қариянинг ўзи гап бошлаб қолди: 
 
– Сиз мени танимайсиз. Мен сизнинг китобларингизни ўқийман, 
болажон! 
«Болажон» дегани қалбимда қандайдир соғинч туйғуларини 
уйғотгандек бўлди. Покиза кийимли, қадди букик қарияга синчиклаб тикилдим.
– Сиз...
– Ҳа-да! - деди қария мулойим кулиб. – Мен ўша «шоир» 
ўқитувчингизман... Хурсандман, болажон, ёзганларингиздан хурсандман.
(Ў. Ҳошимов. Дафтар ҳошиясидаги битиклар).  
Ушбу мулоқотда кексайган ўқитувчиси ўз ўқувчисининг машҳур ёзувчи 
бўлиб етишганини кўриб, ҳамон ёшликдаги пайтидек суйиб «болажон» деб 
мурожаат этиши ҳам фақат миллий руҳиятимиздаги кекса инсонларнинг 
болага бўлган иззати ва уни ардоқлашининг бир тимсолидир. Ушбу диалогда 
КАТТА ИНСОН ролидаги қария КАТТА ИНСОН (ёзувчи)ни БОЛА ролида 
кўриши ҳам тилдаги миллий-ижтимоий хусусият билан боғлиқ.
Хулоса 
қилиб 
айтиш 
мумкинки, 
мулоқот 
жараёнидаги 
иштирокчиларнинг ижтимоий мавқе ва мақомлари ҳам уларнинг суҳбат 
жараёнига таъсир этади. Бу ҳолат, айниқса, ўзбек маданиятидаги аёл ва эркак, 
ота-она ва фарзанд, профессор-талаба, бошлиқ-ходим каби жуфтликлар 
мулоқоти мисолида ўзига хос миллий менталитетни ифодаловчи омил 
эканлигини кўришимиз мумкин.


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
154 

Download 3,62 Mb.
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   219




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish