Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
149
нисбат шаклларида ҳам ўзига хослик касб этади: ҳозирги
“-ир” шакли
“-ур”
(191-бетда “келтуруб”) шаклида,
“-гиз” шакли
“-гур” (67-бетда “кўргузса”)
шаклида,
“-каз” шакли
“-кур” (259-бетда “еткургайлар”) шаклида,
“-ар”
шакли
“-ор” (259-бетда “чиқордилар”, 136-бетда “чиқормоқлиқ”)
шаклида
кенг қўлланилган. Бу ҳолатлар эски ўзбек адабий тилида морфемалар ранг-
баранглигини кўрсатади.
Кўрсатиш олмошлари хусусида ҳам икки оғиз тўхталиб ўтсак.
Морфемаларнинг тарихий тараққиёти даврлар ўтиши билан ўзгариши, ҳозирги
олмошларимизнинг тарихдаги қиёфалари морфем бирликларнинг қонуниятига
мос тушади.
“У” олмошининг
“а” (49-бетда
“анинг”, 49-103-бетларда
“анга”,
57-бетда
“ани”, 191-бетда
“алардин”, 190-бетда “
алар”, “андоқ”),
“ул” (190-
бетда
“улча”, 49-бетда “
ул”) вариантлари,
бу олмошининг
му шаклида,
шу
олмошининг
ул шакли тарихан мавжуд бўлган. Ҳозирга
бу ва
шу
олмошларининг эса
му ва
ул шакллари кенг истеъмолда бўлган: “
мундин” (191-
бет),
“мундаги” (190, 193-бетлар);
“илтимосим улким” (191-бет).
Эски ўзбек адабий тилидан ҳозирги ўзбек адабий тилигача беш аср вақт
ўтганлиги боис сўз таркибининг ўзгаришлари ҳам кузатилади.
Биринчи
ҳолатда товушларнинг ўзгаришини кузатиш мумкин:
“била” (191-бет)
билан
ҳолатига келган,
“қилинур” (190-бет)
қилинади ҳолатига,
“кўнгул” (192-193-
бетлар) сўзи
кўнгил ҳолатига,
“қўюб” сўзи
қўйиб ҳолатига, “
еткурсалар” (191-
бет)
етказсалар ҳолатига келиб қолган. Шу
билан биргаликда “ортуқ”
(ортиқ),
“топшурулса” (топширилса),
“еткурди” (етказди),
“еткуриб”
(етказиб), “
ўткариб” (ўтказиб) каби сўзларда ҳам турли товуш ўзгаришлари
бўлган.
“яфроғлари”, “ёвушти” (49-бет) сўзлари таркибида иккитадан товуш
ўзгаришларини сезиш мумкин. Бунда асосан “п” товуши “ф” билан
ифодаланаётганлигини кузатамиз.
“совуғ” (49-бет) (совуқ),
“ориғай” (50-бет)
(аригай).
“Ўқуса”, “узоттилар”, “йиғоч” (57-бет) сўзлари таркиби ҳам бугун
ўзгарган.
Ортиқчаликни
кузатамиз
:
“-ким”
шакли
билан
ортиқчалик
(мураккаблашув) ҳосил қилаётган сўзларга тўхталиб, у сўзлар таркибидаги бу
бирлик ҳозирда батамом йўқ бўлиб кетганлигини кўрамиз:
“бу маҳалдаким”,
“қилсаким” (190-бет)
“битилсаким”, “улким”, “бўлсаким”, “қилилсаким”,
“ҳар қайси ишким” (191-бет).
Қисқариш ёки асоснинг ўзини ўзгаришини кузатиш мумкин: сўз таркиби
қанчалик мураккаблашмасин табиий равишда қисқаришга интилаверади.
“Айтур эрди”, “тутуб эрди” (49-бет) шакли бугун “айтарди”, “тутарди”
шаклига келиб қолган. Икки сўзнинг қўшилиши ва улар орасидаги
бирикувнинг натижасида икки сўз таркибида ҳам ўзгариш содир бўлиб, бир
сўз шаклида қисқарди. Бугун бу сўзни биз туб сўз деб атаймиз. Навоий даврида
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
150
эса бу икки сўз билан ифодаланган.
“эдиким” (48-бет) сўзининг қисқариши
туфайли охиридаги “м”нинг тушиб қолиши “эдики” ҳолатига асос бўлди.
“
сиррин” (57-бет) таркибидаги битта “р” ни қисқариши ҳам юқоридаги
ҳолатни кўрсатади.
“андоқ” (59-бет) сўзи эса “озроқ” шаклига келиб қолган.
Умуман олганда, эски адабий тил намунаси бўлмиш Навоий асарлари
тили бугунги тилимиз учун тегишли миқдорда асос вазифасини ўтайди.
Тарихий тараққиёт натижасида рўй берган тилдаги баъзи ўзгаришларни
Навоий асарларида кенгроқ кузатиш мумкин. (Аслини олганда, бу тадқиқот
жуда катта иш бўлганлиги сабаб биз унинг мавзуга алоқадор элементларига
тўхталдик, холос. ) Тил тарихида қўлланилган
морфемалар бугунги
тилшунослигимизда турли ўзгаришларга учраган.