Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/219
Sana19.01.2024
Hajmi3,62 Mb.
#140785
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   219
“намози”, “ичига”, “нидоси” (49-бет).
1
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик, 14 том. – Т.; 1998. 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
147 
Келишик қўшимчаларининг ҳам турли кўринишда (вариантларда) 
кузатиш мумкин. Чиқиш келишиги “-дан” шакли эски ўзбек адабий тилида “-
дин” шакли билан ифодаланган. “Муншаот” асарининг 191-бетида 
“атрофдин”, “алардин”, “ишидин”, “бундин”, “ёдидин”, “қаторидин”, 193-
бетида “дуодин”, “зулматидин”, “мазмунидин”, “фалакдин” каби сўзларда ва 
“Маҳбуб ул-қулуб” асарида эса “хаёлидин” (48-бет), “шиддатидин”, 
“нидосидин”, “ҳуридин”, “уётдин” (49-бет) каби сўзлар таркибида чиқиш 
келишиги шакли “-дин” вариантида ишлатилади. Асарнинг бошқа қисмларида 
ҳам “-дан” шаклини учратиш қийин. Бундан аниқ бўладики, эски туркий 
тилимизда чиқиш келишиги шакли “-дин” вариантида мавжуд бўлган ва 
тарихий тараққиёт натижасида бугунги ҳолатга келиб қолган.
Тушум келишиги асосан икки вариантда ишлатилади. Бугунги кунда 
шъерият талаби билан қисқарган шакли “-н” ҳамда адабий тилдаги тўлиқ 
шакли “-ни” тенг қўлланилган: “такаллумин” (57-бет), “тутмоғонни” (87-бет).
Жўналиш келишигининг ишлатилишида 4 вариантлилик, яъни тўртта 
морф – -ға (190-бетда қайсиға, ҳолиға, 191-бетда девонийларға, бандаға, 192-
бетда ўтиға, жароҳатиға, 193-бетда қотиллариға, танға, жонға, 48-бетда 
йўлға, ишқиға, ҳусниға), -ка (49-бетда сулукка), -қа (87-бетда валенеъматқа, 
160-бетда туфроққа), -га (49-бетда кўнглига, ўзига, ишига) орқали 
ифодаланган. Бироқ булар орасида энг фаоли “-ға” шакли ҳисобланади. “-ға” 
марфемасининг Навоий асарларида жуда кўп учраши ҳозирга адабий тилдаги 
“-га” морфемасининг кўп қўлланиши ўз навбатида бир вақтлар фаол бўлган 
бу морфема эндиликда нофаол морфемага айланган ва эски ўзбек адабий 
тилида нофаол бўлган “-га” морфемаси эса бугун ўта фаол морфемага 
айланган. Тарихий тараққиёт шуни кўрсатмоқдаки, эски ўзбек тилидаги “-ға” 
шакли бугун “-га” шаклига ўз ўрнини бўшатиб берган.
Қаратқич шаклини эса “-инг” ва “-нинг” шаклларини кўрамиз: 
табиатинг коми(49-бет), тилнинг офати (бу ҳақда юқорида тўхталган эдик).
Исмлардаги кесимлик шакллари (боғламалар)ни эски ўзбек адабий 
тилида “-мен”, “-сен”, “-дур, -тур” шаклларида ишлатилиши мавжуд бўлган: 
“иштур” (189-бет), “бордур”, “экандур”, “вожибдур”, “забтидур” (190-бет), 
“бермакдур” 
(192-бет), 
“хушвақтдурлар” 
(193-бет), 
“нидосидур”, 
“кечмакдур” (49-бет), “улфатдур” (50-бет), “қилгайсен”, “дегайсен” (136-
бет), “юрурмен” (194-бет).
Ҳозирги ўзбек адабий тилида эди тўлиқсиз феъли мавжуд. Бу морфема 
Навоий даврида “эрмишким”, “эрди”, “эрдиким” (48-бет), “эрмиш” (57-бет), 
“эрдингиз” (193-бет) сўзларини кузатадиган бўлсак, таркибда “э”дан кейинги 
р” товушининг ортиши кузатилади. Демак аслида бу сўз “эрди” шаклида 
бўлган. Тарихий тараққиёт натижасида “р” товуши тушиб қолиб сўз янада 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
148 
қисқаришга учраган.
Феъллар борасида сўз кетганда (А. Ҳожиев ҳам таъкидлаган) эски ўзбек 
адабий тилидаги кўпгина сўзлар бугунги кўринишидан фарқ қилади. Бу 
ҳолатлар замонларда ҳам, нисбатларда ҳам, феъл шаклларида ҳам кузатилади. 
Навоий асарларида бунинг яққол аксини кўриш мумкин. Эски ўзбек адабий 
тилида “бўлгай” сўзи тарихий тараққиёт натижасида “бўлади” шаклига келиб 
қолган. “-ди” замон шаклини “-ти” варианти қўлланилган сўзлар ҳам жуда 
кўп: “тушти”, “етти” (49-бет). Келаси замон қўшимчаси “-ади” шакли эса 
Навоий даврида “-гай” шаклида қўлланилган: “еткургайлар” (259-бет).

Download 3,62 Mb.
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   219




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish