Актуальные проблемы цифровой экономики в развитии общества
Международная научно-техническая конференция «Практическое применение технических и
цифровых технологий и их инновационных решений», ТАТУФФ, Фергана, 4 мая 2023 г.
333
Натижада бизнес юритиш шароитлари такомиллашиб ва самарадорлик
сезиларли даражада ортади.
Жаҳон банкининг “Рақамли дивидентлар” номли тадқиқоти
натижалари мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли
иқтисодиётнинг нақадар долзарб ва муҳим масала эканлигини кўрсатади.
Хусусан, интернет тезлигининг 10 фоизга юқорилаши мамлакат ЯИМ
ўсишига ҳам олиб келади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич, 1,21
фоизни ташкил этса, ривожланаётган давлатларда 1,38 фоизни ташкил
этади. Демак, интернет тезлиги 2 баробар ошадиган бўлса, ЯИМ ҳажми
ҳам қарийб 15 фоизга ошишига эришиш мумкин.
Рақамли иқтисодиёт ривожланган давлатларда ЯИМ ҳажми ҳам,
ЯИМнинг аҳоли сон бошига улуши ҳам юқоридир. Шу жиҳатдан,
давлатимиз раҳбарининг бу масалага давлат миқёсида эътибор қаратиши
бир мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса, биринчидан, аҳолининг яшаш
даражасини юксалтириш, иккинчидан, аҳолининг реал даромадларини
оширишдир.
Рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
орқали
халқимиз
фаровонлигини таъминлайдиган ёрқин келажакни кўзлар эканмиз, сунъий
интеллектни жорий қилиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш
шубҳасиз, бугунги куннинг долзарб ва устувор вазифаси сифатида
қаралиши зарур. Агар рақамли иқтисодиёт борасида мўлжалланган
вазифалар амалга оширилса, барча соҳаларда улкан амалий натижалар
яққол кўринади ва аҳоли фаровонлиги сезиларли даражада ортади.