РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА РИВОЖЛАНИШ




Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/312
Sana22.05.2024
Hajmi6,64 Mb.
#249488
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   312
Bog'liq
3 tom

328
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА РИВОЖЛАНИШ 
Холматов Шохобиддин Жумабоевич
Ўзбек тили ва гуманитар фанлар дотсенти 
Ўктамалиев Асилбек Отабек ўғли
ТАТУ ФФ 631-22 гуруҳ талабаси
Ҳозирги кунда рақамли иқтисодиёт тушунчаси бир қатор 
мамлакатларнинг иқтисодий назарияси ва амалиётида пайдо бўлди. Бу 
рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши, ахборот соҳасида 
инқилоб ва иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнларини тезлаштириш 
билан ажралиб турди.
Рақамли иқтисодиёт тушунчасига бир қатор таърифлар берилган. 
Жумладан, иқтисодиёт фанлари доктори, Россия Фанлар академиясининг 
мухбир аъзоси В.Иванов "Рақамли иқтисод - ҳақиқатимизни тўлдирадиган 
виртуал муҳит" - деб таъриф берган. 
Томск давлат университетининг профессори, Р. Мешчеряковнинг 
фикрича "рақамли иқтисод" атамасига иккита ёндашиш мавжуд деб 
ҳисоблайди. Рақамли технологиялар асосида иқтисодиётнинг ва электрон 
товар ва хизматлар эксклюзив домен тавсифловчи рақамли иқтисодиёт: 
биринчи ёндашув "классик" деб номланиб, классик мисоллар - 
телетиббиёт, масофавий таълим, дори-дармонларни сотиш (фильмлар, 
телевизорлар, китоблар ва бошқалар). Иккинчи ёндашув: "рақамли 
иқтисод" илғор рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда иқтисодий 
ишлаб чиқаришдир. 
М.Л. Калужский рақамли иқтисодиёт - иқтисодий интернет 
фаолияти, шунингдек, шакллари, усуллари, воситалари ва уни амалга 
ошириш алоқа муҳитидир деб таърифлаган. 
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 
очиқлик, 
халқаро 
иқтисодий-сиёсий 
алоқаларнинг 
ривожланиши 
юртимизда саноат тармоқларини модернизация қилиш, техник ва 
технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш имкониятларини юзага чиқарди. 
Бунга мамлакатимиз ташқи савдо ҳажмининг ўсишини мисол қилиб 
келтириш мумкин. “Электрон ҳукумат”, “электрон бошқарув”, 


Актуальные проблемы цифровой экономики в развитии общества 
Международная научно-техническая конференция «Практическое применение технических и 
цифровых технологий и их инновационных решений», ТАТУФФ, Фергана, 4 мая 2023 г. 
329
“телекоммуникация”, “интернет”, “веб-сайт” каби юзлаб иборалар 
ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланди. IT кундалик ҳаётимизнинг 
барча соҳасини қамраб олмоқда. 
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Электрон ҳукумат ва 
ягона интерактив хизматлар портали орқали 178 та хизмат йўлга қўйилди
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича аниқ 
миқдор кўрсаткичлари ҳам белгиланган бўлиб, даврий жиҳатдан 2020 — 
2023 йилларни қамраб олади. Хусусан, 2020-2021 йилларда барча соғлиқни 
сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини, 
шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернет 
тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини ошириш, рақамли 
инфратузилмани 
тўлиқ 
модернизация 
қилиш 
ва 
замонавий 
телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш 
имкониятини таъминлаш, 2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари 
улушини 60 фоизгача етказишни ҳамда 2023 йилга келиб рақамли 
иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга 
кўпайтиришни кўзда тутади. 
Яна бир муҳим жиҳат — мамлакатимизда аҳоли энг кўп тўқнаш 
келаётган соҳаларни рақамлаштириш, одамларнинг оғирини енгил 
қилишга устуворлик қаратиляпти. Жумладан, соғлиқни сақлаш, кадастр, 
ижтимоий 
ҳимоя, 
қишлоқ 
хўжалиги, 
таълим 
йўналишларини 
рақамлаштириш бўйича амалий жараёнлар бошланди ва тез орада ўзининг 
ижобий самараларини беради. 
Рақамли иқтисодиёт жамиятда муайян ўзгаришларни юзага 
келтиради, хусусан, унинг меҳнат шароитларига таъсири сезиларли 
бўлади. 
Рақамли 
трансформация 
шароитида 
автоматлаштириш 
жараёнларининг кучайиши, сунъий интеллект, улкан маълумотлар билан 
ишлайдиган аналитик тизимлар, роботлардан фойдаланиш кўламининг 
ортиши меҳнат ресурслари учун ўринбосар бўлиб хизмат қилади. 
Натижада бизнес юритиш шароитлари такомиллашиб ва самарадорлик 
сезиларли даражада ортади. 


Raqamli iqtisodiyotning jamiyatni rivojlanishidagi dolzarb muammolari 
Международная научно-техническая конференция «Практическое применение технических и 
цифровых технологий и их инновационных решений», ТАТУФФ, Фергана, 4 мая 2023 г. 
330
Жаҳон банкининг “Рақамли дивидентлар” номли тадқиқоти 
натижалари мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли 
иқтисодиётнинг нақадар долзарб ва муҳим масала эканлигини кўрсатади. 
Хусусан, интернет тезлигининг 10 фоизга юқорилаши мамлакат ЯИМ 
ўсишига ҳам олиб келади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич, 1,21 
фоизни ташкил этса, ривожланаётган давлатларда 1,38 фоизни ташкил 
этади. Демак, интернет тезлиги 2 баробар ошадиган бўлса, ЯИМ ҳажми 
ҳам қарийб 15 фоизга ошишига эришиш мумкин. 
Рақамли иқтисодиёт ривожланган давлатларда ЯИМ ҳажми ҳам, 
ЯИМнинг аҳоли сон бошига улуши ҳам юқоридир. Шу жиҳатдан, 
давлатимиз раҳбарининг бу масалага давлат миқёсида эътибор қаратиши 
бир мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса, биринчидан, аҳолининг яшаш 
даражасини юксалтириш, иккинчидан, аҳолининг реал даромадларини 
оширишдир. 
Рақамли 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
орқали 
халқимиз 
фаровонлигини таъминлайдиган ёрқин келажакни кўзлар эканмиз, сунъий 
интеллектни жорий қилиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш 
шубҳасиз, бугунги куннинг долзарб ва устувор вазифаси сифатида 
қаралиши зарур. Агар рақамли иқтисодиёт борасида мўлжалланган 
вазифалар амалга оширилса, барча соҳаларда улкан амалий натижалар 
яққол кўринади ва аҳоли фаровонлиги сезиларли даражада ортади. 

Download 6,64 Mb.
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   312




Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА РИВОЖЛАНИШ

Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish