|
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
29
Технология фани “Сервис хизмати” йўналишининг (Касб танлашга
йўналтириш бўлимида) Рўзғоршунослик асослари қисмида “23-мавзу:
Дастурхон тузаш қоидалари. Меҳмон кутиш одоби.”(1 соат ажратилган)
мавзуси киритилган. Мавзуни Меҳмон кутиш одоби қисмини ўтиш
жараёнида мактаб Технология фани ўқитувчилари мақолада келтирилган
маълумотлардан машғулот давомида фойдаланишсалар мақсадга мувофиқ
бўлади.
Кўп меҳмон чақириб яхшироқ сийлашга қаратилган бу одат тарихий ва
этнографик ривож асосида таркиб топган. Аҳамият берилса аксарият қишлоқ
жойларида ўзбек оилалари уйларнинг ички кўриниши кўп токчалик ва кўп
тахмонлик қилиб қурилган. Токчаларда идиш-товоқ, таҳмонларда сандиқлар
устига қават-қават кўрпачалар тахлаб қўйилади. Шу сабабли ўзбекнинг уйига
кўплаб меҳмон келганда ҳам шошиб қолмасдан бемалол кутиш имкониятига
эга бўлади.
Меҳмон кутишда Республикамизнинг турли ҳудудларида ўзига хос
одатлари борлиги ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилса янада мақсадга
мувофиқ бўлади. Дастурхонга албатта палов тортишдан ташқари, Тошкентда,
масалан, қази-қартали норин таёрлаш ва хушбуй қора чой дамлаш одат
тусига кирган. Фарғона водийсининг барча ҳудудида ва Самарқандда
меҳмонга дастлаб иссиқ кўк чой берилади. Андижон, Қўқон, Марғилон,
Наманган ва Фарғонада меҳмонга чой берилгач, кашнич, райҳон солинган ва
қатиқланган мастава, сўнгра девзира гурунчдан лоларанг қовурма тортилади.
Бу шаҳарларда меҳмон дастурхонига патир ва жиззали нонлар, анвойи ҳўл
мевалар, оқ кўнгилликнинг рамзи сифатида сут, қатиқ, қаймоқ қўйилади.
Келган меҳмонга дарҳол қатиқ таклиф этиш ёки нонуштасига албатта
қатиқ бериш, айниқса, Наманганда яхши одат тусига кирган. Сабаби, бу ерда
меҳмонлар қатиқ ичишнинг инсонга кўпгина фойдали эканлигини эътиборга
олади. Шу билан бирга узоқ жойдан келиб сув ва ҳаво ўзгартирган кишини
кайфиятини яхшилашга ҳам хизмат қилади.
Самарқандда меҳмонни ширин-шакар ҳўл мевалар, дунёга донғи кетган
осиё нонлари ҳамда қаймоқ билан сийлаш, сўнгра эса мурч сепилган чучвара
ва тўғрама палов билан сийланади. Бухорада майизли палов ва яхлит қилиб
пиширилган барра кабоб, вилоятнинг чорвадор ҳудудларида эса янги
сўйилган қўзи гўштининг шўрваси ва кабоби меҳмоннинг олдига торилади.
Хоразмликлар меҳмонни тилёрар қовунлар, махсус тайёрланган палов билан
сийлашади. Қорақалпоқликлар меҳмонни балиқ ва кулчатой билан
сийлашади.
|
| |