“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/167
Sana18.01.2024
Hajmi2,16 Mb.
#140538
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   167
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического 
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online) 
 
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
31 
Агар бир жамоани меҳмонга чақирилса, улар озчилик бўлса бирга 
ўтирса зарар қилмайди. Чунки уларга дастурхон устида хизмат қилиб туриш 
керак бўлади. Бордию улар кўпчилик булса, ташкарида хизмат қилиб турган 
маъқул. Зиёфат сўнгида меҳмонни эшикдан ташқарига кузатиб чиқиш, унинг 
ташрифидан бениҳоя хурсанд бўлганлигини изҳор қилиш ва яна ташриф 
буюришини сўраб қолиш хам меҳмоннавозлик қонун-қоидалари сирасига 
киради. Шунингдек, меҳмонни бирон танишининг машинасида манзилига 
элтиб қўйиш ёки ҳеч бўлмаганда кўчадаги машинага ўтқазиб юбориш ҳам 
жуда яхши иш. 
Ўзбекларда меҳмонга сарпо кийдириш одати қадимдан то шу кунгача 
мавжуд бўлиб, у икки маънони англатади. Биринчиси ўзининг яқин 
кишисига, 
қариндошига 
сарпо 
кийдирганда 
узоқлашмаслик, 
бегоналашмаслик, ҳамжиҳатлик истагини билдиради. Иккинчиси бегона 
кишига сарпо кийдирилса у билан янада яқин дўст бўлиш истагини 
билдиради. Сарпо кийдириш удуми тўғрисида турли хилдаги ривоятлар 
бўлиб, 
меҳмондўстликда 
ҳақиқий 
дўстлашишнинг, 
қариндошга 
айланганликнинг, ёки қадрдон бўлиб қолганликнинг рамзий ифодаси 
ҳисобланиши ўша ривоятлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли 
юртимизга хорижий давлатлардан, қардош республикалардан меҳмон бўлиб 
келган кишиларга ҳам миллий кийимларимиздан кийдирилади, бу узоқ 
йиллар давомида шаклланган ажойиб анъаналаримиздан бири ҳисобланиб 
келинади. 
Ривоят қилишларича бир киши буюк устозини меҳмонга чақирибди. 
Устози майли бораман лекин тўртта шартим бор, шуни унутмаслигинг керак:
1.Тиконнинг устига ўтқазмайсан. 
2. Душманимни дастурхонга таклиф қилмайсан. 
3. Менга заҳар бермайсан. 
4. Охирида орқамга тепмайсан дебди. 
Шогирд кўрпачаларни қават-қават қилиб қалин тўшабди, бир қанча 
вақт ўтиб, беғубор невараларини киритибди, улар қийқиришиб ўйнаб 
меҳмонни безовта қилибди. Меҳмонни қорни тўйса ҳамки зўрлаб овқат 
едириб қийнабди. Устози бир кишига ваъда берган эдим деб ўтиришни 
аввалида айтган эди, лекин шогирд уни зўрлаб анча ўтиришга мажбур қилиб 
таомлар келтирибди. Охирида оминни ўзи қилади ва кузатиб чиқиб, қандай 
устоз барча шартларингизни бажардимми, хурсандмисиз деб илтифот 
кўрсатади. Шунда устоз бажармадинг деб изоҳ берибди: 



Download 2,16 Mb.
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   167




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического

Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish