“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “
Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
39
ечимни топиш ҳақида фикр юритиш даражасини аниқлаш; мазкур таҳлиллар
асосида тўгарак аъзолари таркибини шакллантириш.
Услубнинг моҳияти ва таркибий қисмлари.
Моҳияти – ўқувчиларнинг ўз турмуш тажрибаларига назар ташлаш
орқали қўйилган креативлик масаласи ечимини излашдан иборат бўлиб,
масала ечимини топиш учун унга бўлган турлича нуқтаи назарлар, фикрлар,
қарашлар тўқнашувини вужудга келтиришдан иборат. Бунда эса ўқувчилар
ўзаро
фикр ва тажриба алмашадилар, ҳам ўзларининг, ҳам бошқаларнинг
қарашларини текшириб кўришларига имконият яратилади. Таркибий
қисмлари: ўқувчилар ўйлайдилар, таҳлил қиладилар, мунозара қиладилар;
ўқувчилар ҳаётий, ўз ҳаётий
тажрибаларидан фойдаланадилар; ўқувчилар
битта ечим юзасидан баҳслашадилар; ўқувчилар бошқа нуқтаи назарларни
қиёслайдилар.
Мунозарада ўқитувчининг етакчилиги.
Ўқитувчи аввало ўқувчиларга ўз фикрларини
айтиш учун имконият
бериши ва уларнинг ўз фикрлаш даражасидан келиб чиқиб айтаётган
фикрларини тинглаши керак. Ана шундагина ўқувчилар ва синфдошлари
томонидан жиддий қабул қилинаётганини ҳис қилишади. Муҳокама
қилишнинг таъсир кучи ўқувчилар томонидан
шахсий тажрибаларидан
мисоллар келтирилганда янада ошади. Ўқитувчи ўқувчиларга тазйиқ қилмай
фаолият юритиши лозим. Бунда ҳар бир кишининг мақсади мавзу
муҳокамасига қўшган ҳиссасининг муҳимлиги асосий қоидадир. Баҳснинг
мақсади фақатгина тўғри ечимни топиш эмас (шуни унутмаслик керакки, ҳар
бир ўқувчида ўз фикрининг тўғрилигига ишонч мавжуд бўлади), муҳими
ўқувчиларни креативлик масаласи ечими бўйича ўз фикрларини айтишга
йўналтира олишдир.
Креативлик масаласи ечимини топиш муҳокамасини тугатишда,
турли
фикрларни умумлаштириш жуда муҳимдир. Чунки якунлаш мунозара
қатнашчиларига баҳс жараёнида ўзига хос тузилиш ва мантиқ мавжудлигини
тушунишга кўмаклашади.
Мунозара энг самарали бўлиши уни ташкил қилишнинг қай
тарзда
бўлишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Илғор педагоглар тажрибаси (Д.П.Марке) га
кўра гуруҳ бўлиб ишлаш ўқувчиларни фаол баҳсга тортишнинг ва уларнинг
жўшқинлигини оширишнинг энг мақбул усули ҳисобланади. Гуруҳ бўлиб
ишлаш ўқитувчидан ҳам, ўқувчилардан ҳам муайян кўникмаларни талаб
қилади. Шунга кўра уни: анъанавий (оддий синфда); давра столи атрофида;
алоҳида гуруҳчаларга бўлиниб баҳслашиш; тенгма-тенг баҳслашишлар