“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “
Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
38
педагогика ҳамда психологияда “ижодкорлик” тушунчаси билан бир қаторда
“креативлик” атамаси ҳам қўлланилиб, баркамолликни ифодаловчи асосий
сифатлар тарзида ифода этилмоқда.
Креативлик сифатларини ривожлантиришда самарали бўлган омиллар
қаторида яна қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: кенг кўламдаги, шу
жумладан, катта ёшли ижодкорлар билан мулоқот; тақлид қилишга имкон
берувчи образ сифатида катта ёшлилар муҳитининг мавжудлиги; ота-оналар
ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро муносабатнинг демократик услубга
асосланганлиги; болага ўз фикрини
билдириш имкониятини бериш; катта
ёшлиларнинг фаол, амалий позицияси; болани жуда ёшлигиданоқ меҳнат
қилишга ўргантиш; турли тўгаракларга аъзо бўлишини таъминлаш орқали
болада ижодкорлик сифатларини
изчил ривожлантириб бориш; болага
шахсий тажриба, саёҳат орқали борлиқни англаш қувончини ҳис қилишига
имкон бериш; боланинг тадқиқотчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
Маълумки, шахсга хос ҳар бир сифат муайян белгилар асосидат намоён
бўлади. Педагогика ва психология йўналишларида тадқиқотчилар томонидан
шахс креативлигини белгиловчи сифатларни аниқлаш, тизимлаштиришга
эътибор қаратилган. Хусусан, О.В.Буторина
турли муаллифлар томонидан
илгари сурилган фикрларга таянган ҳолда креативлик негизида акс этувчи
белгиларни қуйидагича тизимлаштирган: ижодий лаёқатга эгалик;
интеллектуал ижодкорлик; оргиналлик, ўзига хослик; бевосита боғланмаган
ассоциация; яхлит тизим таркибий тузилмасининг қайта ўзгартирилиши;
ахборотнинг
одатий
бўлмаган
ҳолда
(махфийлаштирилиши)
кодлаштирилиши; дивергент тафаккур (тафаккурнинг кўчиши); ички
зиддиятлар натижаси (ёки ички зиддиятнинг йўқлиги);
мавжуд билимлар
доирасидан чиқиш; муаммоли вазиятни тезкор ҳал қилишга имкон берувчи
ноанъанавий фикрлаш ва бошқалар.
Юқоридаги фикрларни инобатга олган холда айнан креативлик
сифатларини
ривожлантиришнинг
мунозарали
усул
ва
ташкилий
босқичларига тўхталиб ўтамиз.