|
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
32
1-шартим бўйича тиконни устига ўтқазма деб келишган эдик, аммо сен
мени бировга ваъда берганман ўз вақтида боришим керак дейишимга
қарамасдан узоқ ушлаб қолдинг. Бу тиконни устида ўтиришга баробар.
2- шартимни ҳам бажармадинг, яъни болаларингни киритдинг улар сен
учун азиз бўлиши мумкин, лекин менга бегона, шовқин қилиб дилимни хира
қилди. Бу душманимни дастурхонга таклиф қилганинг.
3- шартим ҳам бажарилмади, яъни менга заҳар бермайсан деган эдим,
аммо қорним тўйган бўлсада мажбурлаб қўймасдан овқат едирдинг. Бу заҳар
бериш билан баробардир.
4- ширтим ҳам бажарилмади, яъни орқамга тепмайсан деган эдим, сен
эса ўз уйингда дастурхон устида омин қилиб менга жавоб бердинг. Бу эса
орқага тепиш билан баробар.
Хулоса қилиб айтганда ўтмишдан то шу кунгача ота-бобларимиздан
бизгача
етиб
келган
йиллар
давомида
сайқалланган
удум
ва
анъаналаримиздан бири бўлган меҳмон кутиш маданиятини ёшларимиз
онгига сингдириш ва уларда меҳмонларни кутиш ҳамда кузатиш
кўникмаларини шакллантириш ишларини оилада ва таълим муассасаларида
тўғри ташкил қилиш муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Бугунги кундаги ёши
улуғ кишилар, ота-оналар, шунингдек мактабларимиздаги фан ўқитувчилари,
айниқса Технология фани ўқитувчилари буни асло ёдидан чиқармаслиги
лозим. Акс ҳолда маълум бир вақтлар келиб бу анъана ва удумларимиз унут
бўлиб кетиш мумкин. Шунинг учун ҳам буни таълим муассасаларида
ўтиладиган фан дастурларига, айниқса “Технология таълим” сервис хизмати
бўйича фан дастурида янада бу мавзуга кўпроқ вақт ажратилса (киритилса)
айни муддао бўлар эди.
Адабиётлар рўйхати
1.Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5-жилди, “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси”Давлат илмий нашриёти, Тошкент-2020
2. Кайковус. Қобуснома,Тoшкент. ”Ўқитувчи”, 1986 й.
3. Махмудов К. Меҳмоннома, Тошкент. “Ёш гвардия”, 1989 й.,240 б.
4. Маҳкамов Улфат. Ахлоқ-одоб сабоқлари, Т.: “Фан” нашриёти, 1994
й.,136 б.
5. Собиров А.А. Меҳмон кутиш одоби. “Ҳидоят” журнали 2011 йил, 7-
сон.
|
| |