• Bajardi: 674 A-20 guruh talabasi Safarov Abbos Qabul qildi: BOBOJONOV R. Paxtakor – 2023 Mavzu -1.
  • O`zbekiston respublikasi oliy ta`lim, fan va innovatsiyalar vazirligi jizzax politexnika inistituti sirtqi bo`lim: yo`L MUHANDISLIGI yo`nalishi




    Download 2.63 Mb.
    bet1/8
    Sana29.03.2024
    Hajmi2.63 Mb.
    #181732
      1   2   3   4   5   6   7   8
    Bog'liq
    Abbos Avtomobil yo\'llarini obodonlashtirish va jihozlash
    ozbek tili fonetikasi, MSS №5 ma\'ruza QXM, 10-ameliy, Shoxista Yosh fizilologiyasi, Qosimova KAmola yosh, ZIlola bolalar o\'lchovlari, 1-amaliy mavzu. (2), Мустақил иш ИЛТ №1 ББИ (4), Kimyoviy texnologiya(1), turizmda mehmonxona biznesi, Chizma geometriya SH.M., TEXNOLOGIYA VA UNI O‘QITISH OQUV qollanma(1) (1), 1-Amaliy nodir, MA\'LUMOTLAR TUZILMASI FANIDAN 200 TA TEST, 3R


    O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA`LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI


    JIZZAX POLITEXNIKA INISTITUTI


    SIRTQI BO`LIM: YO`L MUHANDISLIGI YO`NALISHI

    “AVTOMOBIL YO`LLARINI OBODONLASHTIRISH VA JIHOZLASH” fanidan




    R E F E R A T
    Bajardi: 674 A-20 guruh talabasi Safarov Abbos

    Qabul qildi: BOBOJONOV R.


    Paxtakor – 2023


    Mavzu -1.


    Yo‘l to‘siqlari.
    REJA :
    1.Йўналтирувчи тўсиқлар.
    2. . Тўхтатувчи тўсиқлар.

    Йўналтирувчи тўсиқларнинг асосий вазифаси бошқарувни йўқотган транспорт воситаси ҳаракат траекториясини тўғрилаб унинг йўл пойидан чиқиб кетиши ёки кўприкдан тушиб кетиши олдини олиш бўлади. Йўналтирувчи тўсиқларнинг қўшимча вазифаси – айниқса тунда ҳайдовчиларнинг мўлжал олишига ёрдам беради.


    Асосий вазифасини бажариш тўсиқнинг пишиқлиги, конструктив хусусиятлари ва юзасининг хусусияти билан таъминланади. Қўшимча вазифасини бажариши эса тўсиқнинг конструктив хусусияти, олисдан кўриш имкони борлиги, яъни тўғри бўялгани, светотехник хусусиятлари билан таъминланади.
    Ҳозир тўсиқларнинг қаттиқ, ярим қаттиқ ва эластик (чўзилувчан) конструкциялари ишлатилади. Деформацияси жуда кам тўсиқ воситалар қаттиқ, деб аталади; пластик деформация ҳисобига энергияни қисман ютадиган турлари ярим қаттиқ дейилади; энергияни ютмайдиган, деформацияси кўп бўладиганлари эса эластик дейилади.
    Қаттиқ тўсиқларнинг реакция кучи кўп бўлади. Шунинг учун йигирма-ўттиз йил олдин кўп давлатларда ишлатилган баръер тўсиқлар ҳозир кам ишлатилади. Бундай конструкциялар ишлатилмаётганига яна бир сабаб – уларнинг ясалишига материал кўп ишлатилади.
    Транспорт воситаси ҳаракат траекториясини тўғрилаш учун қаттиқ тўсиқлар конструкциясида, транспорт воситаси ғилдираги ўтадиган, эгилган ва қийшиқ линияли ён қирра чиқарилаяпти. Шунда зарбанинг бир қисми транспорт воситасини кўтаришга сарфланади, яъни тўсиққа урилиш кучи камаяди. Транспорт воситаси билан тўсиқнинг бир-бирига таъсирини имкон қадар хавфсиз қилишга уринишлар натижасида янада мукаммалроқ, ярим қаттиқ, белгиланган чегарада шаклини ўзгартириб асосий зарба кучини ўзига оладиган тўсиқлар ишлаб чиқилди. Натижада ҳозир йўналтирувчи қисми ферма кўринишида ясалган барьер тўсиқ конструкциялари пайдо бўлди.
    Баръер кўринишидаги тўсиқлар қуйидаги элементлардан иборат бўлади: темир бетон устунларга бириктирилган темир бетон бруслар (4.1а расм); металл, темир бетон ёки ёғоч устунлардаги амортизаторларга (консолларга) бириктирилган, профилланган металл планкалар (4.1б,д расм); металл ёки темир бетон устунлардаги пўлат жилд амортизаторлардан ўтказилган пўлат трослар (4.1е,и расм). Пўлат устунга бириктириладиган пўлат жилдли баръер тўсиқларнинг бир неча кўриниши кўприкларда (йўл ўтказгичларда) ишлатилади. Бу кўринишлар «кўприк тўсиқлари» дейилган битта атама билан бирлаштирилади.

    4.3-расм. Бир томонли металл тўсиқ (ГОСТ 26804—86):


    а – олд кўриниши; б – план; в – иш участкасидаги устун; г – бошланиш ва тугаш участкаларидаги устунлар; д – қаттиқ консал; е – планкани устунга бириктириш; L1 – бошланиш участкаси; L2 – иш участкаси; L3 – охирги учатка; 1 – охирги элемент; 2 – планка; 3 – нурни қайтарадиган элемент; 4 – диагонал боғлаш; 5 – устун; 6 – қаттиқ консол; 7 - M10X1.25-8g 30.58 болт; 8 - MI6X45.58 болт.

    ГОСТ 26804—86 бўйича ажратиш полосасида икки томонли баръер тўсиқ қўйилади (4.4-расм). Устунлари қаттиқлигининг камайгани, планкалари тортилгани, урилганда планкали консол устундан ажраб кетиши, тўсиқ ҳисоблангандек бўйлама эгилиши учун устун чети билан йўл пойи қоши ораси оширилгани сабабли бир томонли ва икки томонли бундай тўсиқларнинг фойдаланиш кўрсатгичлари баланд бўлади. Агар андоза лойиҳа урилганда консолнинг планка билан ажралиб кетишини назарда тутган бўлса устун (№16 қўштавр), консол (№14 швеллер) ва пўлат планкадан (4.5а расм) иборат бўладиган баръер тўсиқнинг фойдаланиш кўрсатгичлари ҳам тахминан шундай бўлади.


    Планкалар амортизаторлорларга, амортизаторлар эса ёғоч ёки темир бетон устунларга бириктирилганда металл устунга бирикканидан кўра самараси камроқ бўлади, лекин металлни тежаш учун кўпинча шундай констукциялар ишлатилади (4.5,6,в расм).

    4.4-расм. Икки томонли металл тўсиқлар (ГОСТ 26804—86):
    а – олд кўриниши; б – план; в – устун конструкцияси; г – тиргак консол; д – балкаларни устун билан бирлаштириш; L1 – бошланиш участкаси; L2 – иш участкаси; L3 – ўтиш участкаси: 1 – нурни қайтарадиган элемент; 2 – устунлар; 3 – планкалар; 4 – тиргак консол; 5 – скоба; 6 –болт М16Х45.58; 7 –болт Ml6Х1,5 8gХ30,58;


    4.5-расм. Амортизаторлардан ўтказиб устунга маҳкамланган пўлат планкали баръер тўсиқлар (503-0-17 андоза лойиҳа):


    а – металл устунга; б, в – темир бетон устунга; 1 – планка; 2 - амортизатор; 3 – металл устун; 4 – оралиқ темир бетон устун; 5 – асосий темир бетон устун.

    Диаметри 19,5 мм пўлат трослардан ясалган тўсиқлар асосан йўлнинг тўғри қисмида ишлатилади (4.6-расм). Пўлат трослар устунга маҳкамланган пўлат жилдли амортизатор-рессордан ўтказилади. Тўсиқ участкасининг охирида алоҳида констукцияли устунлар ўрнатилиб трослар анкер билан қотирилади. Ҳар битта трос 50 кН куч билан тортилса учта трос ўтказиш керак бўлади. Агар тортиш кучи 100 кН бўлса иккита трос ўтказиш мумкин. Бундай тўсиқнинг асосий камчилиги – трослар осилиб қолса ишлаш хусусияти кескин камайиб кетади. Шунинг учун хорижда бундай тўсиқлар секин-секин йўлдан олиб ташланаяпти, сабаби уларни ишлатиш харажатлари кўп.





    4.6-расм. Амортизатордан ўтказилиб темир бетон устунга маҳкамланган пўлат тросли тўсиқлар:


    1 – коуш; 2 – қисгич; 3 – тортиш воситаси; 4 – тиргак; 5 – амортизатор; 6 – трос.

    Темир бетон баръер тўсиқлар узунлиги 2,49 м бўладиган, улаш деталлари пайвандланиб (4.7 а, в расм) ёки 22 мм диаметрли Т кўринишидаги болтлар билан бириктирилиб устунга маҳкамланадиган бруслардан ясалади (4.7, б, г расм). Кўприкка келиш жойларида бир-биридан 1,25 м оралиқда турадиган учта устунга мустаҳкамлиги оширилган бруслар ўрнатилади. Оралиқ устунлар асосий устунларнинг ўртасида бўлади. Тўсиқ участкасининг бошида ва охирида планда кўриниши эгилган бруслар ишлатилади.





    4.7-расм. Темир бетон барьер тўсиқлар:
    а, в – балка ва устунларни пайвандлаб бириктириш; 6, г – болт билан бириктириш; 1 – улаш элементи; 2 – пайвандлаш чоки; 3 –болт.

    4.8-расм. Парапет туридаги темир бетон тўсиқлар:
    а – йиғилган; б – монолит: в – охирги блок: 1 – арматура тўри (стержен диаметри 8 мм): 2 – монтаж троси ўтадиган очиқ жой: 3 –қалинлиги 10 мм цемент аралашмаси: 4 – йўл қопламасининг сатҳи; 5 – очиқ жойларни қум бетон ёки цемент аралашма билан тўлдириш; 6- пўлат штир Ø 25X200 мм; 7 – блоклар уланадиган паз: 8 – блокдаги штир кирадиган жой.

    Лекин пайванд чоклари билан Т шаклидаги болтлар ҳозирги вақтдаги фойдаланиш юкини кўтараолмаслигини, конструкция фақат автомобилнинг тўсиққа урилиш тезлиги 40 км/соат (урилиш бурчаги 20° даражагача)


    Мисол учун, АҚШда қум тўлдирилган цилиндр тўсиққа урилган 242 автомобилнинг тўққизтасигина юрмайдиган бўлиб шикастланган, тўртта ДТҲда инсонлар жароҳатлангани қайд қилинган. Йўлнинг бошқа қисмида тўртта автомобил бочкали тўсиққа урилган, лекин ҳайдовчилар ҳодиса бўлган жойдан кетишган.
    Ҳозир тўхтатувчи конструкцияларнинг тўрт хили тажрибадан ўтказилаяпти. Уларнинг ЙТҲ бўлганда инсонларни жароҳат олишдан сақлаши, фойдаланиш хусусиятлари ўрганилаяпти. Текшириш полигонда, тажриба мақсадида автомобилларни тўсиққа уриб ўтказилаяпти.
    4.9-расмда шундай конструкциянинг намунаси кўрсатилган. Усти ёки остида тешик очилган бочкалар болт билан бириктирилади; қатор ўртасидан ўтадиган диаметри 16 мм пўлат троснинг бир учи катта тўсиққа, иккинчи учи эса тўсиқ олдидаги ерга ўрнатилган анкерли темир бетон блокка маҳкамланади. Тўсиқнинг атрофи жилд металл билан ўралиб, қия чизиқ қилиб бўялади. Урилиш кучини тарқатиш учун қанча бочка кераклиги ҳаракат тезлиги билан ҳисобга олинаётган автомобилнинг тўлиқ оғирлиги ҳисобланиб топилади.
    Бундай тўсиқларни қуйидаги жойларга қўйиш тавсия қилинади: автомобил йўллари ажралган, иккита қатнов қисми ўртасидаги қозиқ шаклидаги жой четига; кўприклар (йўл ўтказгичлари) олдига (4.10, а, б расм); сув ўтказадиган қувурлар олдидаги баланд жойларга (4.10, в расм); бинолар ва катта иншоотлар олдига (4.10, г расм); тиргак деворларнинг охирги қисми олдига (4.10, и расм); маълумот-кўрсатиш белгиларининг катта таянчлари олдида (4.10, е расм), қордан ҳимоя қилувчи галереялар, сел ўтказгич таянчлари олдида, агар ёз вақтида ҳаракат қилиш имконини берадиган параллел йўл бўлса (4.10. ж расм); тик тушишдаги туташган йўл қаршисида, йўл ўтказгич ёки тўғридаги йўл айланган қисми ташқарисида жойлашган бошқа катта ғовлар (мисол учун, катта волтли электр узатиш линиялари) олдида (4.10, з, и, к расм); ажратиш полосаси бошидаги чет қисми ҳаракат йўналишига қараган тўсиқларнинг тугаш қисмлари ( 4.10, л расм); пиёдаларни ўтказиш, транспорт воситалари бурилиши, қайтиши учун мўлжалланган тўсиқларнинг очиқ жойи олдида (4.10, м расм); йўл ўтказгичлари таянчлари олдида, хавфсизлик оролчаларининг ўлчами йўналтирувчи тўсиқлар узунлиги учун камлик қиладиган жойда (4.10, н, о расм); тоғли жойлардан узоқ тушиладиган, паст баланд жойларда аварияга қарши тушиш йўлларининг ўрнига ёки тушиш йўлларининг узунлиги етарли бўлмаганда, уларни тўлдириш учун ( 4.10, я расм). Улар қатнов қисмининг четидан камида 1 м нарида ўрнатилади.
    4.9-расм. Пўлат бочкалардан иборат бўлган тўхтатиш тўсиғи:
    а – олд қисми ва план; б – бочкаларни бириктириш; в – темир бетон анкер блоки; г – секциялар орасидаги тўсиқ; 1 – қопқоғи ва туби тешилган бочка; 2 – цементобетон: 3 – пўлат трос d=20 мм; 4 – бочка тубига пайвандланган бир жуфт скоба; 5 – ён панел; 6 – ғов олдидаги катта темир бетон девор; 7 – пўлат тавр; 8 – болтли бирикмалар.



    4.10-расм. Ғовлар олдида ва йўлнинг хавфли қисмларида биринчи гуруҳ тўсиқларини ўрнатиш:
    1– кўприк; 2 – йўналтирувчи тўсиқ; 3 – тўхтатувчи тўсиқ; 4 – йўл ўтказгич; 5 –сув ўтказиш қувури; 6 – бино; 7 – тиргак девор; 8 – маълумот кўрсатиш белгисининг рамали таянчи: 9 – тоннел, сел ўтказгич ёки қордан ҳимоя қилувчи галереия; 10– йўл ўтказгич таянчи: дарё; 12 – юқори волтли электр узатиш линиялари таянчи; 13 –ажратиш полосаси: 14 – аварияга қарши тушиш йўли.

    Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, кўп ҳолатларда тўхтатувчи тўсиқлар оғир жароҳатлар бўлиши олдини олиб ўз вазифасини бажаради. Бундан ташқари, бирор тўсиқ конструкциясининг жиддий афзаллиги аниқланмаган.


    FOYDALANILADIGAN ADABIYOTLAR: 1. O‘roqov A. X. Avtomobil yo‘llarini ko‘kalamzorlashtirish usullari. T. TAYLQEI. XT “Rizaev M.X.” 2020. 102 b. 2. Sadiqov I. S., Azizov Q. H., O‘roqov A. X. Avtomobil yo‘llarini obodonlashtirish va jihozlash. T. TAYLQEI. XT “Rizaev M.X.” 2019. 348 b. 3. Bobojonov R. T. Avtomobil yo‘llarini obodonlashtirish va jihozlash fani bo‘yicha ma’ruza matnining elektron versiyasi. Jizzax. 2022 y. 120 bet.



    Download 2.63 Mb.
      1   2   3   4   5   6   7   8




    Download 2.63 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    O`zbekiston respublikasi oliy ta`lim, fan va innovatsiyalar vazirligi jizzax politexnika inistituti sirtqi bo`lim: yo`L MUHANDISLIGI yo`nalishi

    Download 2.63 Mb.