• ОДДИЙ КОЛЧЕДАНЛАР
  • O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»




    Download 3,03 Mb.
    bet60/89
    Sana22.06.2024
    Hajmi3,03 Mb.
    #265192
    1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89
    Bog'liq
    KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)

    КОЛЧЕДАНЛАР.
    Темир колчедани асосан темир сулфидидан ташкил топган бўлиб, 53.44% олтингугурт ва 46.56% темирдан иборат. Унинг малекуляр оғирлиги 119.9 углерод бирлигига тенг. У табиатда қаттиқ, зичлиги 5 гр/см3 пирит ҳолидаги минералдан иборатдир. У оч, кулранг ёки сарик ранг бўлиши мумкин. Унинг асосий захираси Россия, Кавказ, Козогистон республикаларида, сунгра Испания, Япония давлатларида бор. Табиий темир колчедани тоза булмай, унинг таркибида бир катор аралашмалар бор. Шунинг хисобига олтингугуртнинг микдори 25-52 % гача булади. Бундай аралашмалар хилига мисли колчедан - CuFeS2, мис ялтироги Cu2S, мишякли колчедан - FeAsS, рух алдамчиси - ZnS, булардан ташкари колчедан таркибида тилла, кумуш, волфрам, иридий, мишъяк, фтор, теллур, висмут, кум, металлар карбонатлари, сулфидлари ва хоказолар бўлиши мумкин.
    Булар ичида сульфат кислота учун энг хавфлиси мишъяк ва фтор бирикмаларидир, чунки улар SO2 ни SO3 га оксидлаш катализаторларини захарлайдилар. Селен эса яримутказгич материал сифатида ажратиб олинади.


    ОДДИЙ КОЛЧЕДАНЛАР

    Оддий колчедан деб, темир колчедани маъданларидан улчами 50-400 миллиметр булган қазиб олинаётган колчеданларга айтилади. Улар таркибида юқорида баён этилган аралашмаларнинг ҳаммасидан бўлиши мумкин.

    ФЛОТАЦИЯЛАНГАН КОЛЧЕДАНЛАР.

    Флотацияли колчедан деб, табиий маъданлардан рух, қурғошин, мис, алюминий ва бошқа рангли металлар сулфидларини флотация усули билан концентрланган ҳолда ажратиб олгандан сунг қолган ташландиқ бирикмаларга айтилади. Бизнинг Олмалиқ, Зарафшон шахарларидаги сулфид рудаларида юқорида келтирилган рангли металлар сулфид рудаларининг миқдорлари жуда оз. Шунинг учун, улар флотация усули билан қуюлтирилади. Бу ерда тоғдан олинган руда майдаланиб, ичига ёпишқоқлигини оширувчи модда қушилган сувга ташланади. Идишнинг тагига эса сиқилган ҳаво берилади. Натижада, хавонинг пуфакчаларига бу суюқликда чукмага тушмайдиган, нисбатан ёпишқоқ рангли металл сулфидлари ёпишиб қолиб, бу ялтироқ пуфакчалар суюқлик устидан тахтакачлар билан сидириб олиниб, бошқа идишга солиниб, пуфакчалар у ерда ёрилиб, рангли металл сулфидларининг юқори концентрланган аралашмалари пайдо булади. Улар қуритилиб, ўчоқларда атмосфера ҳавоси ёки унга қушилган кислород ҳавосида ёқиш учун юборилади. Эритмада чукиб қолган аралашма - бу асосан темир колчедани бўлиб, уни флотацияланган темир колчедани деб аталади. Унинг оддий колчедандан асосий фарқи;


    1.У майдаланган, ёқиш учун яхши;
    2.Юқоридаги аралашмалар кам;
    3.Аммо 80% гача намликка эга.
    Бу эса яхши эмас. ГОСТ бўйича колчедан таркибида 2-3% гача намлик рухсат этилади. Шунинг учун, флотацион колчедан яна қуритилади. Акс ҳолда, у ташиш вақтда қишда музлаб қолади. Бу эса яхши эмас, чунки уни ”қайнар қатламли” ўчоқларда қўллаш мумкун эмас. Лекин хозирги вақтда энг куп қулланадиган колчедан флотацион колчедандир. Чунки у чиқинди сифатида ташлаб юборилар эди ва шунинг учун арзондир.



    Download 3,03 Mb.
    1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89




    Download 3,03 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»

    Download 3,03 Mb.