КЎМИРЛИ КОЛЧЕДАН.
Хар қандай кўмир таркибида умумий миқдори 2% гача бўлган олтингугурт 3 хил шаклда бўлиши мумкин:
1.Сулфид шаклда -1% гача
2.Сульфат шаклда - 0,5% гача;
3.Олтингугурт органик бирикмалар шаклида - 0,5% гача:
Собиқ СССР да кумир қазиб чиқариш маъданлари 2 млрд.т.га яқин эди. У холатда кумирли колчедан миқдори 20 млн.т.ни ташкил қилади.
Кумир таркибида олтингугуртни бирикмалари бўлиши умуман яхши эмас, чунки у бирикмалари домна ва мартен ўчоқларини бузилишига олиб келади.
Чуян ва пулатнинг сифатини олтингугурт пасайтириб юборади. Шунинг учун, бу кумирлардан темир колчеданлари 80% гача қул билан териб олинади ёки элакда ажратиб олинади. Бу ажратиб олинаган темир колчедан таркибида 18% гача кумир бор бўлиб, бу эса жуда ёмон, чунки ёқишда ҳаво таркибидаги куп кислородни сарфлаб қуяди ва ўчоқ гази таркибида СО2 газини миқдори ошади, аксинча SO2 миқдори камаяди. Шунинг учун, бундай колчеданлардаги углеродни флотация усули билан 5% гача камайтирилади. Шу шароитда ҳам, бу кумирли колчеданларни ёқиш жуда хавфлидир, айниқса, токчали механик ўчоқларда, лекин қайнар катламли ўчоқларда бундай колчеданларни бемалол ёқиш мумкин.
МАГНИТЛИ КОЛЧЕДАНЛАР.
Уларнинг умумий формуласи FenSnҚ1 бўлиб, улар хозирги вақтда деярли ишлатилмайди ва келгуси авлод учун захираларда сақланиб турибди. Юқорида қурилган темир колчеданлари турларининг бирортаси хозирги вақтда ва келажакда Узбекистон Республикаси заводларида сульфат кислота олиш хом-ашё сифатида ишлатилмайди. Ундан ташқари, уларни ёкканда, темир оксидлари ҳосил булади ва улар цехдаги иш маданиятини пасайишига олиб келади.
ОЛТИНГУГУРТЛАР.
Колчедандан фарқли улароқ олтингугурт ўчоқда ёқилганда ўчоқ гази ҳосил қилиб, хеч қандай қаттиқ чиқинди ҳосил булмайди. Олтингугурт ҳалқ хужалигида кенг қулланилади. У асосан сульфат кислота ишлаб чиқаришда, текстил саноатида, резина саноатида, қишлоқ хужалигида, ИСО (известково - серный отвар) эритмаси тайёрлашда ва х.к. ишлатилади. Ундан ташқари олтингугурт медицина саноатида ҳам ишлатилади.
Элементар олтингугуртнинг атом массаси 32,06 у, б.
У нормал шароитда қаттиқ модда, 96оС да эса у уз модификациясини узгартиради: ромбоэрик холатдан моноклиник холатга узгартиради. 119оС да олтингугурт эрий бошлайди ва 444,6о Сда қайнайди. S буғининг таркибида хароратга боғлиқ равишда унинг молекулалари қуйидаги холатда бўлиши мумкин:
S8(қаттиқ) t1 S4 t2 S2 (буғ)
Элементар олтингугуртни табиий олтингугуртдан олиш мумкиндир ёки таркибида SO2, SO3, H2S ёки органик S, бирикмалари-яъни CS2, COS ва хоказолардан иборат булган газлардан олиниши мумкин. Бундай сунъий олтингугуртни газли олтингугурт дейилади. Табиий олтингугуртнинг асосий конлари қуйидаги жойларда - АКШ, Италия, Полша, Япония ва МДХ давлатларида-яъни Волга буйида Крим, Корақум, Туркманистонда, Каурдак ва Узбекистонда, Куқон яқинида Шурсув конлари бордир. Урол ва Арменияда ҳам бор. Агарда бу конларда S нинг миқдори 20% ва ундан юқори бўлса, бундай S ни конда турган жойда, яъни ер остида ёқиб, ундан чиққан газдан сульфат кислота ишлаб чиқариш мумкиндир. Агарда шу S кони бор бўлган жойда сульфат кислотага мухтожлик булмаса, у вақтда бу S хар хил усуллар билан ер остида қазиб чиқарилиб, уни эритиб, керак бўлса флотация усулини қуллаб, ажратиб олиб сульфат кислота ишлаб чиқаридиган худудларга жўнатилади.
|