85
Назарий-сонли имкониятлари
– тартиб номерига кўра содда сонни аниқлаш,
берилган сондан катта бўлмаган содда сонлар миқдорини аниқлаш; Фурьенинг дискрет
алмаштирилиши; сонларни содда кўпайтувчиларга ёйиш, ЭКУБ ва ЭУКларни топиш.
Чизиқли-алгебраик имконятлари
– матрицалар билан ишлаш (қўшиш, кўпайтириш,
тескарисини топиш, векторга кўпайтириш, дитерминантни ҳисоблаш, экспонентани
ҳисоблаш), хусусий қийматлар ва хусусий векторларни излашданиборат.
Система натижаларни алифболи-рақамли шаклда ҳам, график кўринишда ҳам
тақдим этади. Хусусан, функция графикларини, шу жумладан, параметрли эгри чизиқлар
ва сиртларни ясаш; геометрик шаклларни (синиқ чизиқлар, доиралар, тўғри
тўртбурчаклар ва ш.к.лар) ясаш; графларни ясаш ва уларни манипуляция қилиш. Бундан
ташқари, овоз чиқариш, аналитик функция ёки нуқталар тўплами орқали бериладиган
графикни ясаш жорий этилган.
Дастурлаш.
Система Си тилида дастурий кодни автоматик
генерация ва уларни
компоновка қилишни таъминлайди; бунда генерацияланган дастурлар автоном равишда
фойдаланилиши мумкин. Си-кодни яратиш, қайта ишлаш ва мақбуллаштириш учун
Symbolic Cни фойдаланишни қўллаб-қувватлайди. Дастурлар ташқи динамик
кутубхоналарни фойдаланишлари мумкин, шу жумладан, CUDA ва OpenCL лар
интеграцияси қўллаб-қувватланади.
Mathematica
дастурлаш тили — бу функционал дастурлашнинг ифодаланадиган
тилидир
.
Mathematica
системаси баъзи функциялар, айниқса чизиқли алгебрага доир
функциялар мақбуллаштириш мақсадида Си тилида ёзилган бўлсада, Mathematica тилида
ёзилган деса бўлади.
Mathematica
дастурини бажарилиши (цикллар ва шартли ўтишлар)ни
бошқаришнинг ностандарт операторларини ва объектга йўналтирилган ёндашувни
қўллаган ҳолда процедурали дастурлашни қўллаб-қувватлайди.
Mathematica
да
ростланган ҳисоблашлар имконияти бор
. Шунингдек,
Mathematic
a
системасида
у ёки бу
ифодалар билан ишлаш қоидасини бериш мумкин.
Mathematica
ни кенгайтмалари
.
Системада масалаларнинг махсус синфини ечиш
учун кўп сондаги кенгайтмалар мавжуд. Масалан, AceFEM кенгайтмаси чекли
элементлар методи ёрдамида физик ва математик масалаларни ечиш учун,
Analog
Insydes кенгайтмаси — моделлаш, электр схемаларни таҳлил қилиш ва яратиш учун,
Derivatives Expert — қиммат қоғозларни ва дериватив
23)
ларни таҳлил қилиш учун, Fuzzy
Logic — тоқ тўпламларни яратиш, модификация қилиш ва визуаллаштириш учун
фойдаланилади. Геометрик масалаларни ечиш учун
Geometrica
(геометрик объектларни
аниқ ясаш ва таъкидларни текшириш имкониятига эга бўлган геометрик маълумотнома)
ва
Geometry Expressions
(символлик геометрия) кенгайтмалар мавжуд. Шунингдек,
кенгайтмалар C++ ва Fortran 90 дастурлаш тилларига кодли-генераторлар ва
Excel
ни
LabView билан ўзаро таъсири учун интеграллашган пакетлар жорий этилган.
Математик ҳисобларни автоматлаштириш учун, дастур тузиб ишлатиладиган
микрокалькуляторлардан токи юқори қувватли супер ЭҲМгача бўлган ҳисоблаш
воситалари фойдаланилади. Шунга қарамай, ушбу ҳисоблар хануз мураккаб иш бўлиб
қолмоқда. Бундан ташқари, фойдаланувчилар томонидан ушбу дастурни компьютерда
қўллаш ўзининг қийинчиликларига олиб келди, жумладан, ҳисобларни бошлашдан
23)