|
O`zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
|
bet | 20/114 | Sana | 10.06.2024 | Hajmi | 6,68 Mb. | | #262162 |
Bog'liq Taza JMN OMK 2 kurs UZB 2021770
|
175
|
355
|
|
|
|
|
Жа’ми: 45-34 3-10 26-75 2-85 5 2-00
|
ЭСЛАТМА: Дарснинг умумий ва мотор зичлиги қуйидаги формула бўйича аникланади:
Дарснинг умумий зичлиги = Рационал сарфланган вақт х 100 % =
Умумий вақт (45 мин)
Дарснинг мотор зичлиги = Машқ бажаришга кетган вақт х 100 %
Умумий вақт (45 мин)
Юқорида келтирилган дарс хронометражнинг таҳлилидан кўриниб
турибдики, тайѐргарлик қисмининг умумий зичлиги 92,8%ни; мотор зичлиги
эса 79% ни ташкил қиляпти.
Дарснинг бу қисмида ўқитувчининг айби билан ижобий ишлатилмаган
вақт 7,1% ни ташкил қилади. Бу эса ўқитувчининг дарсини аниқ ташкил қила олмаганлиги, олдиндан яхши тайѐрланмаганлиги ва ўқитувчилар учун шароитини яхши эмаслиги натижасидир. Бу қисмдаги мотор зиичлигининг юқори даражаси, машқларни бажаришда ўқувчилар фаолиятини фронтал ташкил қилиш методидан фойдаланганлигидан ва тайѐргарлик машқларидан унумли фойдаланишидандир. Шу билан қайд қилиш керакки, дарсда ишлатилаѐтган тайѐргарлик машқлари буйруқ ва қисқа бир маротаба тушунтириш билан қўшиб олиб борилади. Шунга қарамасдан ўқитувчи дарс тузилишини бузди. Чунки, дарснинг тайѐргарлик қисми аслида 20% ни ташкил қилиши керак бўлса, бу дарсда эса 30%дан кўпроқни ташкил этди.
Тайѐргарлик қисмида танланган умумтайѐргарлик ва махсус тайѐргарлик машқларни синчиклаб қараш натижасида 6,7,8,9- машқларни
дарснинг тайѐргарлик қисми учун тўғри танланган дейиш мумкин.
Юқоридаги мисолда дарснинг асосий қисми учун 28 дақиқа 15 сония
вақт кетди. Умумий зичлик 39,7% ни ташкил қилди. Бу эса нисбатан камдир.
Бунинг сабаби, дарс тизимининг мантиқий аниқ тузилмаганлиги, ўқитувчининг дарсга етарли даражада тайѐрланганлигидадир.
Дарснинг асосий қисмини мотор зичлиги 54,6% ни ташкил қилди. Бу
эса юқори натижа бўлишига қарамасдан паст турникда ва акробатика
машқларини бажаришда ўқувчилар 4 мартадан шу машқларни қайта бажаришган, ваҳоланки машқни ўқувчи 8-12 маротабадан такрорлаши керак эди. Асосий қисмнинг мотор зичлиги бу ерда фақатгина ―ботқоқликдан ўти ҳаракатли ўйини ҳисобигагина кўтарилган.
Шунинг учун паст турникда бажарилган зачет комбинациясига 7 дақиқа 55 сония акробатик машқлар орқали координация қобилиятларини тарбиялашга эса 9 дақиқа 6 сония вақт сарфланган бўлсада, ўқувчиларнинг ҳаракатда бўлган вақти 2-5 дақиқида 35 сонияни ташкил қилган. Бу эса дарсни олдига қўйилган вазифаларни бажаришга, ўқитувчи тўғри ѐндошмаганини, яъни бир вазифага кам бошқасига эса кўп вақт сарфланганини кўрсатади. Бундан ташқари ҳаракатли ўйин ўқувчиларни сафлашда интизомни бузилиши, кўп вақт сарфланишига сабаб бўлди.
Дарснинг якунловчи қисмида умумий зичлик 100% ни, мотор зичлиги
эса 83,5 % ни ташкил қилади. Бу қисмида мотор зичлигининг қорилигини
юриш ва саф машқларининг ҳисобига ошган бўлсада, юкламани пасайтиришга қаратилган.
Дарс конспектининг якунловчи қисмига 3-5 дақиқа режалаштирилган,
ҳақиқатда эса 2 дақиқа 45 сония сарф қилинди, бу машқларнинг кетма-кетлигини нотўғри жойлашганлигидандир.
Дарс олдига қўйилган вазифаларнинг 2 таси: паст турникда синов
мажмуаларини такрорлаш, акробатик машқлар орқали координация қобилиятларини тарбиялаш тўлиқлигича амал оширилмади.
Дарснинг кетма-кетлиги ва шу дарсга тайѐрланишда бир йиллик режадаги жисмоний юкламанинг динимикаси ҳисобга олимаганлиги, ўқувчиларни ташкил қилишда қўпол ҳатоларга йўл қўйилганлиги, шу дарсга
пухта тайѐрланмаганликни, ўз тажрибасига ишониб хатоларга йўл қўйганлигини кўрсатади.
Дарснинг асосий қисмида, керакли инвентарлардан ташқари, қўшимча
машқлар тизимидан ҳамда стандарт бўлмаган инвентарлардан фойдаланиш
тавсия қилинади.
Дарс конспектини тузишда дарсга қўйилган вазифаларни бажариш
учун оқилона вақт ажратиш ва ўқувчилар фаолиятини ташкил қилиш
усуллари ҳамда ўргатиш услубларини, таъсирчанлигига, ўқувчиларини
ѐшига, тайѐргарлигига қараб машқлар танлаш керак.
|
| |