• 45 дақиқа - 100 % 20 дақика - Х % бундан Х= 20х100/45=44.4%
  • O`zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi




    Download 6,68 Mb.
    bet18/114
    Sana10.06.2024
    Hajmi6,68 Mb.
    #262162
    1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   114
    Bog'liq
    Taza JMN OMK 2 kurs UZB 2021

    45 дақиқа - 100 %
    42 дақиқа - Х % бундан
    Х= 42х100/45=93.3%
    Бизнинг мисолимизда дарснинг умумий зичлиги 93,3% ни ташкил қилади. Жисмоний мақшлар бажариладиган машқларда мотор зичлик махсус
    кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.
    Масалан ҳаракатларни бажаришга 20 дақиқа сарфланган бўлса, ҳисоб қўйдагича ечилади:
    45 дақиқа - 100 %
    20 дақика - Х % бундан
    Х= 20х100/45=44.4%
    Бизнинг мисолимизда дарснинг умумий зичлиги 44,4% ни ташкил қилади. Дарснинг умумий ва мотор зичлигини аниқлагандан кейин уни
    тахлил қилиш керак. Умумий зичликнинг энг юқори баҳоси 45 дақиқанинг ҳаммаси тўғри ва аниқ ишлатилишидир. Мотор зичликни оптимал даражаси катта ѐки кичкиналиги бир қанча омилларга, дарснинг вазифасига,дарс типига ва моддий-техник таъминотга боғлиқ.
    Масалан: дарснииг вазифаси ўқувчилар учун янги бўлган ҳаракат билан таништириш бўлса, ўқитувчи табиийки кўпроқ машқни тушунтиради,ўқувчилар эса тинглашади.Дарснинг мотор зичлиги ўз-ўзидан паст бўлади.
    Янги материал билан танишиш дарсларида такомиллаштириш дарсларидагига қараганда мотор зичлик кичик бўлади.
    Янги материал билан танишиш дарсларида такомиллаштириш дарсларидагига қараганда мотор зичлик кичик бўлади.
    Ҳозирги вақтда жисмоний тарбия дарсларидаги оптимал зичлик 5-6 синфларда 37-47 %, 6-7 синфларда 50-60 % юқори синфларда 70 % ташкил қилиш керак. Шу билан бирга қўйдагиларни ҳисобга олиш шарт.
    1. Соғломлаштириш вазифаларини амалга оширишда, ўқувчиларнинг иш фаолиятида бажарган ҳаракатларининг умумий ҳажми, юкламанинг
    шиддати, юклама ва дам олиш вақтини алмаштириш, иш қобилятини қайта тиклаш вақтини таъминлаш ва бошқалар алоҳида аҳамиятга эгадир.
    2. Ўрганиш вазифаларини амалга оширишда ўқувчилар томонидан бажарилган машқларнинг сонини, ўқитувчи томонидан ҳаракат фаолиятини тахлил қилишга кетган вақтни баҳолаш ҳам мақсадга мувофиқдир.
    3. Машғулот жараѐнида юкламанинг миқдори таҳлил қилинганда, қўлланилаѐтган машқнинг дарсда қайси мақсадда ишлатилаѐтганини аниқлаш лозим.
    Ҳаракатларни ўзлаштириш вақтида машқни такрорлаш сонининг
    оптимал даражасини белгилаб олиш лозим.Масалан, дастлабки ргатиш даврида машқлар 2-3 марта секин суратда такрорланса, такрорлаш такомиллаштириш даврида эса такрорлаш сонини сезиларли даражада ошириш тавсия қилинади.
    Шу мақсадда машқнинг бажарилган вақти уни ҳаракат характери билан солиштирилади. Масалан: югуриш вақтининг масофага нисбати дарснинг мотор зичлигини тахлил қилишда, ўқувчиларнинг олаѐтган юкламаларини уларнинг ѐшига, жинсига мослигини аниқлашда ѐрдам беради.
    Юқорида кўрсатилганлардан ташқари дарснинг умумий ва мотор зичлигини оширишда спорт снарядларини олдиндан қулай жойга ўрнатилганлиги, мавжуд жиҳозлардан ўз ўрнида фойдаланиш,машғулот жараѐнида шуғулланувчилар фаолиятини ташкил қилиш усулларидан тўғри фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
    Дарс зичлигини тахлил қилишда унинг кўрсаткичига таъсир кўрсатган ҳамма омилларни аниқ баѐн қилиш керак.


    Download 6,68 Mb.
    1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   114




    Download 6,68 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    O`zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi

    Download 6,68 Mb.