ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ПУЛЬСОМЕТРИЯ ЎТКАЗИШ




Download 6,68 Mb.
bet21/114
Sana10.06.2024
Hajmi6,68 Mb.
#262162
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   114
Bog'liq
Taza JMN OMK 2 kurs UZB 2021

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ПУЛЬСОМЕТРИЯ ЎТКАЗИШ

Жисмоний тарбия дарсларида пульсометрия олиб боришдан асосий


мақсад - дарсдаги юкламани ўқувчиларнинг ѐшига, тайѐргарлигига, машғулот ўтказиладиган жойнинг шароитига мувофиқлигини аниқлашдан
иборат.
Пульсометрия маълумотларини тўғри тахлил қила билиш эса талабаларга кейинчалик ўз ҳаракатларини обеъктив баҳолашга ва синф
ўқувчиларига юкламаларни тўғри режалаштиришга, бошкариш усулларини эгаллашга, ѐрдам беради.
Жисмоний тарбия дарсидаги юкламанинг динамикасини кузатиш
секундомер ѐрдамида бир ўқувчи устида олиб борилади. Бунинг учун ҳулқи яхши, ўқитувчининг топшириқларини фаол ва виждонан бажарадиган ўқувчи танлаб олинади. Ушбу ўқувчи кузатув объекти эканлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирилиши керак.
Биринчи пульс ўлчови дарсга қўнгироқ чалинишига 5 минут қолганда олинади. Бунда кузатувчи шуғулланувчи ўқувчининг тинч ҳолатда яъни унинг пульс кўрсаткичи нормал ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Пульс - лотинча туртки - томир уриши, юрак қисқариши натижасида қон томирларининг ритмик тебраниши: кенгайиб-торайиши демакдир.
Соғлом кишиларда пульс 1 минутда 60 марта томир уришига тенг.
Болаларда катталарга нисбатан пульс кўрсаткичи ортиқроқ, қиз болаларда эса ўғил болаларга нисбатан бир мунча ортиқроқ бўлади.
Пульс асосан билакнинг ички юзасида, билак артерияси соҳасида, аниқланади. Бунинг учун текширилувчининг билагини қўл билан шундай ушлаш керакки, бош бармоқ билакнинг ички томонида, бошқа бармоқлар эса унинг юзидаги пульсланувчи билак артериячасининг пайпасланувчи терисини босадиган бўлсин. Пульс 10 секунд мобайнида ўлчанади.
Пульсни биринчи бор ўлчашда кузатилувчи пульсининг кўрсаткичи
нормал ҳолатда бўлишига эришиш лозим. Бунинг учун кузатувчи жисмоний
тарбия дарсидан олдин бўлган дарсдан чиқишга қўнғироқ чалиниши билан синфга кириши ва кузатилувчи ўқувчининг пульсини ўлчаб, пульсни ҳисобга олиш протоколига ѐзиб қўйиши керак. Томир уришини ўлчаш кейинги оралиқлари бажариладиган ишнинг характерига боғлиқ ҳолда, ҳар хил вақтда амалга оширилиши мумкин.
Томир уришини қуйидагича ўлчаш тавсия этилади:
1.Агар иш хусусияти доимий бўлса, сафланиш, югуриш, умумривожлантирувчи машқларида 3 минутдан кам оралиқда томир уришини ўлчаш мақсадга мувофиқ эмас ѐки ҳар бир асосий машқ тугагандан
кейин ўлчаш керак. Чунки ўқувчини тез-тез томир уришини ўлчаш учун
жалб этиш, дарсдаги ҳақиқий юкламани аниқлашга ѐрдам бермайди.
2. Ҳар бир дарс қисми тугагандан сўнг.
3. Катта кучланишни талаб этадиган югуриш, гимнастика снарядларида бажариладиган машқлар, югуриб келиб сакраш, эстафета босқичини тугатиш
ва ҳ.к.ларда мураккаб машқларни бажаргандан сўнг.
Охирги икки талабни бажариш шарт, лекин биринчи талаб бундан
истисно. Масалан, 9 минутда томир уриши ўлчаниши керак эди, лекин
дарсни боришидан кўриниб турибдики, 1-2 минутдан сўнг, дарсни тайѐргарлик қисми тугайди. Бундай ҳолларда пульсни 9- минутда эмас, балки
10-11 минутларда ўлчаш мақсадга мувофиқ. Агар кузатилаѐтган ўқувчи машқ
бажариб турган бўлса, юқоридаги вазият қайтарилиши мумкин.

Download 6,68 Mb.
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   114




Download 6,68 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ПУЛЬСОМЕТРИЯ ЎТКАЗИШ

Download 6,68 Mb.