“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4
71
хавфи ортган вақтда уларни назоратсиз қолдириш мумкин эмас. Мамлакатимизда мигрант оила
фарзандларини ижтимоий назоратга олиш, уларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш
механизми мавжуд эмас.
Мажбурий меҳнат миграцияси оилаларнинг иқтисодий томони яхшилашга ҳизмат қилади.
Аммо танганинг икки томони бор бўлганидик, миграциянинг тескари таъсирини унутиш керак эмас.
“Яъни ота нариги жамиятда кўриб келганларини оиласига сингдиришга ҳаракат қилади.
Фарзанд ўзи яшаб турган жамиятдаги тарбия тизимини англаб-англамай тарк этишга мажбур бўлади.
Охир-оқибат, ҳеч қандай фазилатларга эга бўлмаган эгоист шахс тарбияланишига хизмат қилади.
Иккинчиси, оиласи ўзи яшаб турган жамиятдаги ахлоқ-одоб қоидалари асосида яшаши унга
ёқмагани сабабли, сен шундай
яшайвер мен эркин яшайман, деб ўз оиласини тарк этишига олиб
келади” [1].
Тадқиқотчиларнинг хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, ўзбек оилаларида мигрант сифатида
хорижда ишлаб келган шахсларга психологик ёрдам кўрсатиш мухим ҳисобланади. Улардаги
трансмаданий хусусиятларни шаклланиш жараёнида ўз-ўзини англашга ёрдам бериш тизимини
ташкил қилиш керак бўлади.
Д.Н.Мўйдинов томонидан миграция жараёнларини жамият барқарорлигига
таъсири
ўрганилган. Тадқиқотчи томонидан “
тушкунлик модели
” ўрганилган бўлиб, унда меҳнат мигранти
сифатида ишга кетган шахс янги ижтимоий маданий муҳитдаги турли салбий ходисалар, атроф-
муҳитни ифлослиги, табиий ходисалар бош ўғриғи бўлиши унда уйга қайтиш, афсусланиш каби
психологик ҳис-туйғуларни бошдан кечириш каби ҳодисалар борлиги ўрганилган. Д.Н.Мўйдинов
томонидан миграцияга сабаб бўлаётган омилларни икки қисмга бўлган. Унга кўра юмшоқ омилларга
– ишсизлик, қашшоқлик ва ижтимоий қолоқлик, қаттиқ омилларга - шахс инқирозларига сабаб
бўлган драматик ҳодисалар.
Тадқиқотчи томонидан ижтимоий тармоқлар назарияси урғу беради. Унга кўра мигрантларнинг
ортда қолган қариндошлари, дўстлари ва ўзи улғайиб ўсган инсонлар орасида ипсиз боғликлик
бўлади. Мигрантлар ўз ватанида қолган қариндош уруғларига иш тўғрисидаги
маълумотларни
етказиш, кам ҳаражатли жойларни аниқлаш ва ижара уй топишда ёрдам бериш натижасида
мигрантлар занжирини ҳосил қилмоқда. Юқоридаги занжир фақат меҳнат миграциясида эмас,
соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларга ҳам кенг кириб бормоқда. [2]
Миграция жараёнини ортишини асословчи яна бир назария институционал назариядир.
Назария бўйича миграция жараёнини қўллаб-қувватлайдиган, ёрдам берадиган институтлар сонини
ортиши асос қилиб қўрсатади. Ушбу назарияга кўра, қонуний ва ноқонуний йўллар орқали
инсонларни мигрант сифатида ташиш индустрияси вужудга келган.
Д.Н.Мўйдинов томонидан оилаларнинг миграция туфайли даромадларини катта миқёсида
оширганини қўриш, кам даромадли оилаларнинг ўзларига нисбатан камбағал ҳис этишларига сабаб
бўлмоқдаки, булар ҳам баъзиларни миграция бўлиш учун йўналтирмоқда. Бу ҳолат
даромад
тенгсизлигини янада оширмоқда ва миграция бўлмаганлар оилаларни миграцияга йўналтирмоқда.
Шу билан тадқиқотчи аёллар ўртасидаги мигрантлар сонини ортаётганлигини таъкидлаб ўтган.
Ўзбек тадқиқотчи олимлари томонидан мамлакатимизда қишлоқ худудлардаги ташқи ва ички
меҳнат мигрантларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш
кўрсатилган:
-
маҳаллаларда ишчи кучи етишмайдиган ҳудудлардаги бўш иш ўринлари, ишнинг хусусияти,
ойлик маоши, ишчиларнинг малакалари тўғрисида маълумотларни эълон қилиш;
-
меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига сифатли тиббий ёрдамлар кўрсатиш;
-
хорижга ишга кетган мигрантларни фарзандлари таълими учун барча имкониятларни
яратиш [3].
С.К.Алимов томонидан мигрантларни аҳлоқий жиҳатлари тадқиқ этилган. Унга кўра, миграция
сиёсати асосан иммигрант давлат томонидан амалга оширилиш кўрсатилади. Ушбу жараён маълум
бир сиёсий, психологик, хукукий, этник мезонлар асосида амалга оширилиши таъкидланади.
Мигрантлар олдида икки омил ҳуқуқ ва мажбурият туради. Мажбуриятлари ўз
оиласини моддий
жиҳатдан таъминлаш, фарзандларни ўқитиш, уй-жойли қилиш каби омиллар киритилади. Яъни хар
кандай хукукий вазият мигрантларда мажбуриятни юзага келтиради. Ҳозирги кунда мигрант ва
иммигрант давлатлар ўртасида меҳнат мигрантларининг этник хусусиятдан келиб чиқиб, ҳуқуқ ва
мажбуриятларни белгилаш муҳим ҳисобланади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган миргация сиёсати инсон психологиясига таъсири доирасида
куйидаги хулосаларга келиш мумкин:
“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4
72
Биринчидан, миргация жараёнини ёпиқ сиёсат сифатида олиб бориш керак эмас. Зеро,
шахснинг хуқуқ ва мажбуриятлари ҳар кандай мамлакат ҳуқуқ тизимнинг асосий тамойилларидан
бири ҳисобланади.
Иккинчидан, миграция жараёни
давлат ва инсон, уларнинг манфаатлари тизимидаги
низолардан иборат бўлган психологик мунозараларга сабаб бўлмокда. Ушбу муаммони тўлиқ
бартараф этиш баъзида имконсиз кўринади. Юқоридаги низоли ҳолатни бартараф этиш "олтин
оралик"даги қарорларни қабул қилиш керак бўлади.
Учинчидан, мигрантларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва давлат сиёсати ўртасидаги тўқнашувни йўқ
қиладиган механизмни шакллантириш, имтиёзлар масаласи, миргантнинг масъулияти ва
имкониятлари тўғрисида билим ва кўникмаларини ўргатиш зарур.
Тўртинчидан, миграция сиёсатнинг
инсон манфаатлари мослашиш, уни инсон омили учун
хизмат қилишга қаратилган "онгли бошкарув" шакли бугунги жуда кўплаб иммиграцион давлатларда
кузатилмокда. Бундай сиёсатни юритишда мигрантларнинг ўзига ҳос бўлган индивидуал, этник
хусусиятлари ҳамда демократиянинг умуминсоний принципларини ҳисобга олиш зарур.
Унда меҳнат мигрантлари бошқа давлатга кирар экан, ўзи яшаши
учун эркин жойни танлаш
ҳуқуқи, ўша жамиятдаги қонунлар, урф-одатларни ҳурмат килиш, қабул килувчи шахснинг миллий,
этник ва миллий диний қадриятларини хурмат килиш каби ахлокий мажбуриятларни ҳам ўз
зиммасига олади. Ҳар қандай давлат ўзи қабул қилаётган миргантларни этник хусусиятидан келиб
чиқиб, уларни ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаши муҳим ҳисобланади. Ҳар қандай давлат
мигрантлар билан боғлиқ сиёсатни онгли бошқариш ҳуқуқига эга. Бу нимани англатади, мамлакатга
кириб келувчи мигрантларни маълум мезонлар асосида саралаш, индивидуал хусусиятдан келиб
чиқиб, уларни соҳаларга йўналтириш кабиларни ўз ичига олади [4].