Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)




Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/163
Sana13.05.2024
Hajmi2,09 Mb.
#229627
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   163
Bog'liq
05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK

Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results).
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани 
қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институтида меҳнат 
мигрантлари оилаларида шахслараро муносабатларнинг педагогик-психологик омиллари бўйича 
қисқа муддатли лойиҳа амалга оширилган. Тадқиқотда миграция оилавий муносабатларга қандай 
таъсир этишига алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра;
- оилавий муносабатлар тизимидаги бузилишлар: катта авлод ва кичик авлод ўртасидаги жонли 
мулоқотнинг узилиши, эр-хотин муносабатидаги функционал бузилишлар, ишончсизлик, 
ажралишлар ва хиёнат;
- ота-она ва фарзанд муносабатларидаги муаммолар. Бу эса ўз навбатида боланинг шахси
ҳиссий-иродавий соҳаси, шахсларо муносабатлари, ота-она обрўси ва шу каби муносабатлардаги 
муаммоларни юзага келишига сабаб бўлади;
- ота-она ёки улардан бирининг назоратисиз қолган болаларда шахс тузилмасида турли 
ўзгаришлар содир бўлади. Ўзининг мансублиги соҳасини англаши, яқинларига нисбатан ҳиссий 
боғланишнинг шаклланишидаги бузилишлар, ота-она фуннкцияларининг оиладаги тўнғич фарзандга 
ўтиши билан болаларнинг кун тартиби ва мажбуриятидаги ўзгаришлар, таълимий қизиқишларнинг 
сўниши ва х.к. [5] 
Тадқиқотчилар меҳнат мигрантларининг ўз юртида қолган фарзандлари билан педагогик-
психологик экспериментал тажриба ўтказилган. Ота-онаси меҳнат мигрант бўлган оилаларда ота-она 
ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро боғланганлик даражаси ўрганилган. Тадқиқот учун ижтимоий 
ҳолатга кўра синалувчиларни қўйидаги икки гуруҳга ажратиб олинган; а) отаси меҳнат мигранти 
бўлган ёлғиз онаси билан қолган болалар, б) ота-онаси меҳнат мигранти бўлган бува ва бувиси ёки 
яқин қариндошлари билан қолган болалар. Тадқиқот учун Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти 
танлаб олиган. Ёлғиз онаси билан қолган болаларнинг катталарга, бува-бувисига, онага, ака-опаларга 
ва дўстларига бўлган ҳиссий яқинлик ва шахслараро муносабат бошқа гуруҳ синалувчиларга 
нисбатан юқори эканлиги аниқланган. Боланинг отасига нисбатан ҳиссий боғлиқлиги 
синалувчиларнинг 

Download 2,09 Mb.
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   163




Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)

Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish