|
кишилик столлар қўйилади. Гуруҳ хонасидаги жиҳозлар Pdf ko'rish
|
bet | 148/160 | Sana | 15.06.2024 | Hajmi | 3,66 Mb. | | #264017 |
Bog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)кишилик столлар қўйилади. Гуруҳ хонасидаги жиҳозлар
зарурат туфайли шуғулланганда ўйинга жой бўшатиш
мақсадида бошқа томонга- суриб қўядиган қилиб жой
лаштирилади. Майдончада спорт ўйинлари ва ҳар хил
ўйин учун жой ажратилади, гулхона ва полиз ташкил
этилиб, у ерда болалар ўзлари гул ва сабзавотларни
етиштирадилар.
Болалар ҳаётини ташкил этишга қўйиладиган талаб
лар.
Куннинг биринчи ярмида болалар ҳаётини ташкил
этиш. Болаларнинг боғчада 9—12 соат бўлиши кун тар-
тибида белгилаб қўйилган. Бунда эрталабки қабул
муҳим роль ўйнайди. Тарбиячи болаларнинг боғчадаги
вакп'и қизиқарли, сермазмун ўтишини таъминлайди.
Шундай қилиб, кун давомида болалар ҳаётини таш
кил этишдаги талаблар қуйидагича:
1. Болаларнинг
ҳамма фаолият турлари
билан
шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш.
2. Ҳар бир ёш гуруҳида фаолият турларини ал-
маштириб бориш.
3. Болаларнинг
ҳаракат
фаоллигини
етарлича
таъминлаш.
4. Машғулот, ўйин,
меҳнат,
маиший фаолият
ўртасида боғлиқлик ўрнатиш.
5. Болаларнинг олган билим, малака, кўникма-
ларини мустақил
фаолиятларида қўллай олишга
ўргатиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi
6. Болани фаол бўлишга, ҳар доим бирон нарса би-
пан машғул бўлишга ўргатиш.
7. Ҳар бир болани ижодий қобилиятлари, хоҳиш
ва қизиқишларини диққат билан
кузатиб бориш ва
унинг янада ривожланиши учун шарт-шароит яратиш.
8. Болаларнинг бутун фаолиятига
тарбиячининг
раҳбарлиги.
|
| |