XXV боб.
БОЛА ТАРБИЯСИДА БОҒЧА ВА ОИЛА
ҲАМКОРЛИГИ
Режа:
1. Бола тарбиясида оиланинг ўрни.
2. Оилада болани тўғри тарбиялашнинг шарт-
шароитлари.
3. Мактабгача тарбия муассасасининг оила билан
ҳамкорликдаги фаолияти.
4. Мактабгача тарбия муассасасининг ота-оналар
билан ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усуллар.
Ҳозирги ижтимоий ўзгаришлар оилавий тарбия маса-
лаларига, айниқса, оилада фарзанд тарбиясига ҳамда ои-
лалар шароитини яхшилаш, уларни моддий жиҳатдан
таъминлашни
кучайтиришга алоҳида диққат-эътибор
қаратишни тақозо этмокда. Ёш авлодни баркамол қилиб
тарбиялашни таъминлашда яслилар ва боғчалар, мактаб-
интернатлар ва бошқа шунга ўхшаш муассасалар кенгай-
тириш орқали оилаларга ҳар томонлама ёрдам бериш
кўзда тутилмоқца. Шунингдек, макгаблар, болалар ва та-
биёт муассасалари ни қуриш, улардаги шароитни яхшилаш
иши мунтазам равишда амалга оширилиб борилмоқда.
Давлат болаларнинг яслида, боғчада тарбияланиши,
умумтаълим макгабида, академик лицей ва касб-ҳунар
коллежларида, олий ўқув юртларида билим олишлари
учун
сарфланадиган
харажатларни
йилдан-йилга
кўпайтириб бормоқда.
Шунингдек, оналарга қулайлик туғдириш, уларни