ТАЪЛИМДА ДАСТУРИЙ ПАКЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Суропов Баходир Майдонович
,
п.ф.ф.д. (PhD), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти,
“Ахборот технологиялари” кафедраси доценти
Аннотация.
Ушбу мақолада олий таълим тизимида ўқитиладиган математика ва
физика
соҳасига
оид
фанларни
ахборот
технологиялари
ёрдамида
интеграциялаштириб ўқитиш жараёни ёритилган.
Калит сўзлар:
замонавий математик ва физик дастурий пакетлар, Matlab, Algodoo,
Autodesk ForceEffect, Video Physics.
Олий
таълим
ўқув
жараёнида
фанларни
ўқитишда
янги
ахборот
технологияларидан фойдаланиш ўқитувчиларга ўзларининг педагогик ғояларини
амалга ошириш, уларни ҳамкасблари эътиборига етказиш ва тезкор жавоб олишга
имкониятларини берса, талабаларга мустақил равишда замонавий билимларни
ўзлаштириш, ўзини ўзи баҳолаб бориш, хулосалар чиқариб шахсий қарорлар қабул
қилиш имкониятини яратиб беради. Ушбу жараён замонавий таълимнинг энг муҳим
талабини - фаолиятнинг индивидуал услубини, ўқув жараёни субъектлари орасида
ўз тақдирини ўзи белгилаш маданиятини ривожлантириш ва уларнинг шахсиятини
ривожлантиришни амалга оширади.
Маданиятли жамиятнинг замонавий ривожланиш даври ахборотлаштириш
жараёни билан тавсифланади. Жамиятни ахборотлаштириш - бу глобал ижтимоий
жараён ҳисобланиб, унинг ўзига хос хусусияти, ижтимоий ишлаб чиқариш
соҳасидаги фаолиятни замонавий компьютер технологиялари, шунингдек турли хил
ахборот воситалари асосида амалга ошириладиган ахборотларни йиғиш, қайта
ишлаш, сақлаш, узатиш ва улардан фойдаланиш ҳисобланади.
481
Жамиятни ахборотлаштириш қуйидагиларни таъминлайди: - жамиятнинг
доимий равишда кенгайиб бораётган интеллектуал салоҳиятидан ва унинг
аъзоларининг илмий, ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятларидан фаол фойдаланиш;
ахборот технологияларини илмий ишлаб чиқариш билан бирлаштириш, ижтимоий
ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини ривожлантиришга, меҳнат фаолиятининг
интеллектуализациясига; ахборот хизматларининг даражаси, ҳар қандай ҳамжамият
аъзосининг ишончли маълумот манбаларидан фойдаланиш имконияти, тақдим
этилган маълумотларнинг визуализацияси, фойдаланилган маълумотларнинг
муҳимлиги ва ҳ.к.
Бугунги кунда олий таълим тизими фан ўқитувчиси ўқув жараёнини янги
босқичга олиб чиқадиган замонавий ахборот технологиялари ва тегишли дастурий-
техник платформага эга бўлган таълим салоҳиятини эътибордан четда қолдира
олмайди. Фан ўқитувчиси тўпланган методик билимлар ва дидактик
материаллардан фойдаланиш орқали, талабаларнинг янги материални ўрганишга
бўлган қизиқишини оширишга ҳамда таълим жараёнини замонавий билимлар
билан бойитиш даражасини сезиларли даражада юксалтиради.
Олий таълимда талабаларни математика ва физика фанларини янги турдаги
услубий ва ўқув материалларини компьютернинг замонавий дастурларидан
фойдаланиб ўқитиш, таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион
технологияларнинг бир кўринишидир. Шунингдек, ўқув жараёнида ахборот
технологияларнинг имкониятларидан самарали фойдаланадиган профессор-
ўқитувчилар ахборот маданиятининг базавий даражасига эга бўлиши зарур.
Ҳозирги кунда ўқитиш технологиялари олий таълимда фаол ривожлананишида
кўргазмалилик тамойили муҳим аҳамият касб этади. Талабаларда ушбу тамойил
ёрдамида математик ва физик билимларни ҳар томонлама ва тўлиқ
шакллантиришга, фанларни ўрганишга бўлган қизиқиш ва рағбатлантиришни
қўллаб-қувватлашга ҳамда мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг юқори
даражасига олиб боришига имкон берадиган визуал таълим жараёни ҳисобланади.
Олий таълимда математик фанларнинг ривожланишини соддалаштирадиган
кўплаб амалий математик дастурлар мавжуд. Аввало, ушбу дастурларга
компьютернинг математик тизимлари бўлмиш MS Excel, Maple, MathCad, Derive,
Mathematica, MatLab дастурларини киритишимиз мумкин [1].
Snapshots of the Universe - бу замонамизнинг энг ажойиб назарий физиклари ва
космологларидан бири Стивен Хокинг иши асосида нашр этилган илова. Ушбу илова
оддий ўйин сингари интерфаол маъруза ва олам тузилишини аниқ намойиш
этадиган iPad планшетлари учун ишлаб чиқилган. Илова ёрдамида биз, ўз юлдуз
тизимларимизни тўплашимиз, коинотга ракеталар юборишимиз ва қора
туйнукларни ўрганишимиз мумкин. Бундан ташқари илова, турли хил
экспериментларнинг физик параметрларини мослаштириш ва уларни кўп марта
ишлатиш имконини яратади.
Algodoo - бу илова ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, санъат ва фан
синтезидир. Фойдаланувчи ундаги ҳаракатланувчи расмлар ва интерфаол
воситалардан фойдаланган ҳолда физика соҳасига оид лаборатория машғулотлари
учун экспериментлар яратиши мумкин. Илова ишқаланиш, синиш, тортишиш, каби
ҳодисаларни ўрганишга имкон беради.
Autodesk ForceEffect - моделлаштириш ва дизайн учун ажойиб дастур бўлиб,
муҳандислар уни турли хил объектларни лойиҳалашда ишлатадилар. Ушбу дастур
ёрдамида лойиҳани яратиш босқичида структуранинг чидамлилигини ва
ҳаётийлигини текшириш қулай ва осондир. Дастурда интуитив интерфейс мавжуд,
фойдаланувчи шунчаки объектни танлайди, у билан исталган тадқиқот қилиб,
натижани ҳақиқий вақт режимида кузатади.
482
Video Physics - фойдаланувчига дастурий илова ҳаракатланувчи жисмларни видео
орқали таҳлил қилиш, хусусан, жисмларнинг тезлиги графигини тузиш ва уларнинг
ҳаракати траекторияларини кўрсатиш имконини беради[3].
Юқоридагиларни инобатга олиб шундай хулосага келаш мумкин, математика ва
физика
фанларини
ўқитишда
ахборот-коммуникация
технологияларидан
фойдаланиш қуйидаги мақсадларга эришишга яқиндан ёрдам беради: таълим
жараёнини самарали ташкил этиш; ўқитувчининг ўзи устида доимий ишлаши ва
янгиликка интилиши; талабаларни индивидуал баҳолаш; талабанинг фанга ва ўқув
жараёнига қизиқишини ошириш; мустақил ишлаш учун керакли маълумотларни
топиш кўникмаларини ривожлантириш; катта ҳажмдаги физик ва математик
маълумотларни қайта ишлашда вақтни тежаш; амалий ва лаборатория
машғулотларда иммитацион моделларни яратиш ҳамда улар устида тажрибалар
ўтказиш; талабаларга ўз хулосаларига эга бўлиш ва шахсий қарорлар қабул қилиш
каби имкониятларни ва бошқаларни яратиб беради.
|