593
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги «Ўзбекистон
Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида ҳам мактабгача таълим тизимига
инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларини
жорий этиш зарурлиги кўзда тутилган
15
.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги 1-
мҳ
“Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар
ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”
да бир қатор вазифалар
белгиланган бўлиб, жумладан, “....таълим-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш”
16
- зарурлиги таъкидланган.
Юқорида баëн қилинган далиллардан кўриниб турибдики,
мактабгача таълим
тизимига ахборот технологияларини, жумладан, инновацион технология сифатида
компьютер ўйнларини татбиқ этиш, болаларни умумий ўрта таълимга компьютер
саводхонлиги билан тайёрлаш, уларни компьютер
билан элементар тарзда
фойдаланишга ўргатиш ва мактаб таълимига тайёрлаш бугунги куннинг долзарб
масалалардан бири эканлигини кўрсатади.
Болани маънавий ривожлантириш билан бир қаторда, унинг ақлий ва таълимий
ривожлантириш муҳим омил ҳисобланади. Маълумки, болаларнинг ақлий ва
таълимий ривожлантиришнинг бир соҳаси одатдаги ва компьютер ўйинлари
ҳисобланади.
Компьютерли ўйинларни бир неча турга ажратиш мумкин. Жумладан:
1. Компьютерли таълимий ўйинлар;
2. Компьютерли ривожлантирувчи ўйинлар;
3. Бошқотирма ўйинлар;
4. Дам олиш ўйинлари;
5. Стол устида ўйналадиган ўйинлар (шахмат, шашка);
6. Ҳарбий машқни кўрсатадиган ўйинлар;
7. Якка кураш, таъқиб, қочиш ўйинлари;
8. Авантюра ўйинлари;
9. Конвейрли ўйинлар;
10. Конструкция (йиғиш) – ҳаракат ўйинлари;
11. Мулоқотли англаш ўйинлари;
12. Ўқув-технологик ўйинлар;
13. Спорт ўйинлари;
14. Бошқарув-иқтисод ўйинлари ва бошқа турлари мавжуд.
Мактабгача таълим ташкилоти болаларига, айниқса, мактабга тайёрлов гуруҳи
тарбияланувчиларига таълимий ва ривожлантирувчи ўйинлардан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир.
Компьютерли дидактик ўйинларнинг педагогик жиҳатларидан бири –
уларнинг
таълимийлигидадир, яъни бола ўйин давомида бир вақтнинг ўзида ҳам ўйинда
иштирок этади, ҳам маълум бир даражада таълим олади. Компьютерли ўйинлар ёш
болаларга динамик (жонли) психологик таъсир этади, яъни монитор экранида
буюмлар ҳаракатланиб ҳамда ранглари жилоланиб туради. Компьютер ўйинлари
тарбиячининг сўзи ва мусиқа билан бирга намойиш этилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари учун компьютер ўйинларини тайёрлашда
қуйидаги мезонлар эътиборга олиниши лозим:
15
Фѓбекєстон Республєкасє Преѓєдентєнєнг 2019 ѕєл 8 маѕдагє “Мактабгача таълєм тєѓємєнє 2030
ѕєлгача рєвођлантєрєш концепцєясєнє тасдєқлаш тўғрєсєда”гє
ПҚ
-4312-
сон
.
16
Фѓбекєстон Республєкасє Мактабгача таълєм ваѓєрєнєнг 2018 ѕєл 18 єюндагє 1
-
мҳ
-
сон буѕруғє бєлан
тасдєқланган “Фѓбекєстон Республєкасєнєнг єлк ва мактабгача ѐшдагє болалар рєвођланєшєга
қўѕєладєган давлат талабларє”
594
1.
Тарбияланувчиларнинг ёшини ҳисобга олиш.
2.
Ёш хусусиятларидан келиб чиқган ҳолда дидактик материалларни танлаш.
3.
Таълим жараёнида болаларга педагогик ва психологик таъсир этиш
усулларини ўрганиш.
4.
Релаксация этапининг 15-20 дақиқа бўлишини инобатга олиш лозим
бўлади.
Қуйида таълимий компьютерли ўйинга мисол келтирамиз.
Ўйин. “Учта бош ҳарфлардан сўз тузиш”.
Ўйин бошлангунга қадар Ўйиндан кейинги слайднинг слайднинг кўришини.
кўриниши.
Бу компьютерли ўйинда:
1) Тарбияланувчининг бош ҳарфларини фарқлай
олиши ва билиши
2) Бош ҳарфлардан сўз туза олишини ўрганишлари ўйиннинг таълимий
жиҳатларига киради.
Иккинчи ўйин элементар компьютерли “Светофор-лабиринт” деб номланган
бўлиб, ривожлантирувчи ўйинлар сирасига киради. “Светофор-лабиринт”
ўйинининг схемаси 3-расмда келтирилган.
1-расм. Лабиринт чизмаси
Лабиринт чизмасида, иккита параллел шоҳ кўча берилган.
Уларни бир нечта
кичик кўчалар кесиб ўтган. МТТ, биринчи шоҳ кўчанинг бошида, бирор
тарбияланувчининг уйи эса, иккинчи шоҳ кўчанинг охирида жойлашган. Шоҳ ва
кичик кўчалар кесишган жойларда светофорлар ўрнатилган.
Вазифа:
тарбияланувчи йўл қоидасига риоя қилиб, МТТ дан уйига бориши керак.
Ўйинни бажариш тартиби:
1) «Сичқонча» кўрсатгичини МТТ га олиб борилади.
2) курсор кўча бўйлаб рангларга мос равишда ҳаракатлантирилади.