• Key words. System, conductor, algorithmic, module, analytical, user, interface, process. Масаланинг куйилиши ва муаммонинг ўрганилганлик даражаси
  • Муаммони хал этиш усуллари.
  • Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming




    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet81/551
    Sana15.05.2024
    Hajmi15,84 Mb.
    #234763
    1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   551
    Bog'liq
    Asosiy oxirgi 17.05.2023 18.20

    Ключевые слова
    . Система, проводник, алгоритмический, модульный, 
    аналитический, пользовательский, интерфейс, процесс. 
    Abstract. 
    The article explores the challenges of creating a file manager for Windows. 
    The technology of creating a file manager based on the modules of the Python environment 
    is presented. 
    Key words.
    System, conductor, algorithmic, module, analytical, user, interface, process. 
     
    Масаланинг куйилиши ва муаммонинг ўрганилганлик даражаси
    . Ҳужжатлар 
    билан ишлаш, дискларни кўриб чиқиш ва уларни бошқариш каби фаолиятлар 
    компьютернинг файлли тизими билан боғланган ҳолда олиб бориладиган жараён 
    бўлиб ҳисобланади. Одатда бу ишлар Windows операцион тизимининг бир қисми 
    бўлган ва қатор версияларида ўзгартирилмасдан келаётган «Проводник» жихози 
    орқали содир этилади. Ушбу жихознинг бир қанча камчиликлари (масалан, нусха 
    олиш тезлигининг пастлиги, қулай бўлмаган интерфейс, етарли бўлмаган 
    функционаллик ва бошқалар) фойдаланувчиларни қўшимча (Total Commander
    SpeedCommander, FreeCommander, Multi Commander, Far Manager, Double Commander, 
    XYplorer, Q-Dir, Unreal Commander, oMega Commander ва бошқалар каби) файл 
    менеджерларига мурожаат этишга мажбур қилмокда. 
    Адабиётларда ва интернет маълумотларида бир қанча алгоритмик тилларда 
    яратилган файл менеджерларини яратиш технологиялари келтирилган. Windows 
    учун файл менеджерлари буйича адабиётлар ва интернет материаллари тадқиқ 
    этилган. Яратилган дастурий воситалар қиёсий таққосланган. Уларда аниқланган 
    камчиликларни бартараф этиш мақсадида янги ахборот технологияларининг 
    маҳсули бўлган Python алгоритмик тили модуллари асосида Windows учун файл 
    менеджери дастурий воситаси яратилсин. 
    Муаммони хал этиш усуллари.
    Муаммони ечиш усули сифатида аналитик, 
    компьютерли-синов усули танланди. 


    101 
    Файл менеджери - бу операцион тизим файлларини ташкил қилиш ва уларни 
    қайта ишлашга мўлжалланган. Машина тилига яқин бўлган алгоритмик тилларда 
    (Ассемблер, C++ ) яратилган дастур бўлиб, у стандарт Еxplorer-дан айрим 
    функционал имкониятлари билан фарқ қилади. Python дастурлаш тилининг кенг 
    имкониятлари ҳамда унинг ишлаш тезлигини C++ тили тезлигига жуда якин 
    бўлганлигини ҳисобга олиб Windows учун файл менеджерини айнан унинг 
    модуллари ёрдамида яратишни лозим кўрдик [1]. 
    Python алгоритмик тилида яратилган Windows учун файл менеджери дастур коди 
    керакли бўлган қуйидаги модулларни юклашдан бошланади (дастур коди 
    фрагменти): 
    from tkinter import * 
    from tkinter import messagebox as mb 
    import shutil 
    import os 
    Бу ердаги Python нинг tkinter модули фойдаланувчи интерфейсини яратишга 
    ёрдам беради. 
    Кўпинча ОС модули билан биргаликда ишлатиладиган Python нинг Shutil модули 
    файллар, файллар гуруҳлари ва папкаларни қайта ишлаш учун юқори даражадаги 
    функциялар тўпламини ўз ичига олади. Хусусан, бу ерда мавжуд функсиялар файл ва 
    папкаларни нусхалаш, кўчириш ва ўчириш имконини беради. У Python дастурлаш 
    тилини ўрнатиш жараёни билан бирга келадиган ўрнатилган модулдир. Модул 
    таркибини унинг қуйидаги 10 та асосий усуллари (функциялари): shutil.copy, 
    shutil.copy2, shutil.copyfile, shutil.copytree, shutil.rmtree, shutil.which, shutil.disk_usage, 
    shutil.move, shutil.make_archive, shutil.get_archive_formats ташкил қилади [2,3]. 
    Дастурий восита хар бир жараён учун махсус функцияларни, жумладан, def 
    update_path_field(path_field, path) - Майдонни фаол ойна учун йўл қатори билан 
    янгилаш, def update_list_box(list_box) - ListBox-даги файл ва папкалар рўйхатини 
    янгилаш,
    d
    ef update_panels() - Иккала панелни бир вақтнинг ўзида янгилаш, def 
    update_path_field(path_field, path) - Майдонни фаол ойна учун йўл қатори билан 
    янгилаш, def left_panel_clicked(event) - Чап панелда сичқончанинг чап тугмачасини 
    босиш билан ишлаш, def right_panel_clicked(event) - Ўнг панелда сичқончанинг чап 
    тугмачасини босиш, def left_panel_doubleclicked(event) - Чап панелда икки марта 
    босишни бошқариш, def right_panel_doubleclicked(event) - Ўнг панелда икки марта 
    босиш билан ишлаш, def go_button_clicked(event) - Олдинга тугмасини босишни 
    бошқариш, - def back_button_clicked(event) - Орқага тугмасини босишни бошқариш, 
    def copytree(src, dst, symlinks=False, ignore=None) - Белгиланган каталогни такрорий 
    нусха кўчириш, def copy_button_clicked(event) - Нусха кўчириш тугмасини босишни 
    бошқаради, def delete_button_clicked(event) - Ўчириш тугмасини босиш билан 
    ишлайди, def move_button_clicked(event) - Кўчириш тугмачасини босишни 
    бошқаради, def rename_button_clicked(event) - Номини ўзгартириш тугмасини босиш 
    билан ишлайди, def mkdir_button_clicked(event) - MkDir тугмачасини босишни 
    бошқаради, def exit_button_clicked(event) - Chiqish тугмасини босишни бошқариш 
    ташкиллаштиришдан ва уларга интерфейс элементлари оркали мурожаат қилиш 
    принципига асосан яратилди. 
    Ишлаб чиқилган дастурий восита интерфейси қуйидагича кўриниш олган: 


    102 

    Download 15,84 Mb.
    1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   551




    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming

    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish