|
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN Pdf ko'rish
|
bet | 240/352 | Sana | 23.01.2024 | Hajmi | 44,19 Mb. | | #143802 |
Bog'liq 46-44-PB
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
274
чиқаришни рағбатлантириш. Бунда имтиёзли кредитлаш тизимининг жорий
этилиши назарда тутилади;
-
озиқ-овқат экспорти ва импортини божхона тарифлари ва тарифсиз
тартиблаш. Бунда мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган ёки кам миқдорда
ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни ҳамда
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат, шу жумладан, қишлоқ
хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт и фаолиятини божхона
тарифлари ёки тарифсиз тартибга солиш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари
амалга оширилади;
-
Агросаноат мажмуаси (АСМ) тармоқларига инвестициялар
киритишни рағбатлантириш. Бунда агросаноат мажмуаси тармоқларига,
жумладан, қишлоқ ва балиқчилик хўжалиги, сув хўжалиги, озиқ-овқат саноати
тармоқларига ички ва хорижий инвестицияларни киритишни, мамлакат
минтақаларида, эркин аграр иқтисодий зоналар, қишлоқ хўжалиги
кластерларини ташкил этишни рағбатлантириш, уларни ривожлантириш учун
қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш чора-тадбирлари амалга
оширилади;
-
озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш.
Бунда қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини, корхоналарни, озиқ-
овқат саноати корхоналарини қўллаб-қувватланади ва улар фаолиятини
рағбатлантирилади.
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотла-
рини ишлаб чиқариш ҳажмларини янада кўпайтириш ва ўсиш суръатларини
жадаллаштириш, юксак ишлаб чиқариш самарадорлигига эришишда хорижий
мамлакатларнинг амалий тажрибаларини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Жонихонов М., Раҳмонов С. Озиқ-овқат дастури: мамлакат
тараққиёти, иқтисодиёт барқа-рорлиги ва фаровонликнинг мустаҳкам
асоси.//Халқ сўзи, 2014 йил 7июнь.
2.
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон
давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз: Ўзбекистон
|
| |