Сиёсатшунослик ва социология




Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana13.05.2024
Hajmi0,5 Mb.
#228276
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Алиев И.Т., Казакбаева Н.А.

ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ 
83 
Кредит-модуль тизимида асосан талабанинг кўпроқ мустақил ишлашига аҳамият 
қаратилган. Маълумки, кредит-модуль тизимига ўтган ОТМларда берилган ўқув 
юкламасининг қарийб 60%га яқини талабаларнинг мустақил ишига ажаратилган. Бу 
жараённи қандай ташкил этиш бўйича республикамиз ОТМ ларида ҳалигача бир 
тўхтамга келинмаган. Ҳар бир ОТМси ўз имкониятлари, моддий техник базаси ва 
профессор-ўқитувчиларининг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиб 
келмоқда. 
Кредит-модуль тизимида мустақил иш ҳар бир талаба учун мажбурий бўлиб, 
ўқув режаси билан белгиланади ва мутахассис тайёрлаш жараёнининг муҳим 
таркибий қисми ҳисобланади. Ўқув фаолияти таркибида у умумий ўқиш вақтининг 
учдан бир қисмидан учдан икки қисмигача давом етади. Мустақил ишларни ташкил 
этиш талабаларнинг бутун ўқишлари давомида тизимли характерга эга. 
Талабанинг мустақил иши, унинг турлари, таълим жараёнидаги ўрни ва 
аҳамияти, уларни самарали ташкил этиш йўллари каби масалалар шу кунга қадар 
жуда ҳам кўп республикамиз ва хорижий олимлар томонидан тадқиқот объекти 
сифатида ўрганиб чиқилган. 
И.Э.Унт, М. М. Скаткин, С. Д. Смирнов, В. И. Юрченко, П.И.Пидкасистый, В.К. 
Буряк, Б.П. Есипов, Р.М. Микельсон, Ж. Ҳасонбоев, Х. Тўрақулов, Ш.Шарипов, 
Н.Муслимов, О.А.Қўйсинов, М.Х.Хайбуллаев, С. М. Яшановлар томонидан олий 
таълим тизимдаги талабалар мустақил ишларининг турлари ва уларни ташкил этиш 
масалаларини ўрганилган бўлса, Б.Н.Гузанов, Н.В.Морозова, А.В. Антюхов, Н.В. 
Фомин, С.А. Болтабоевлар томонидан талабалар мустақил ишини ташкил этиш 
босқичлари, 
Б.Усманов, 
Р.Ҳабибуллаев, 
И.Г.Телешова, 
В.А. 
Топольский, 
О.Я.Потехина, Е.В.Щербаковаларнинг тадқиқотлари кредит-модуль тизимида 
талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш технологиясига бағишланган. 
Мазкур масаланинг янада моҳиятининг ошишига 2020 йил 31 декабрдаги Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларида таълим 
жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги №824-сон қарорининг ва мазкур қарор билан тасдиқланган “Олий 
таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби 
тўғрисида” ги Низомнинг қабул этилиши бўлди [6]. Ушбу низом талабанинг ўқув 
юкланмасининг асосий қисми талабалар мустақил таълимига ажратилганлигини, шу 
сабабли олий таълим муассасаларида талабаларнинг мустақил ишларига алоҳида 
эътибор қаратиш кераклигини кўрсатиб ўтади.
Юқорида исми шарифи тилга олинган педагог-олимлар таъкидлаганидек, олий 
таълим муассасалари талабаларнинг мустақил ишларига берилган таърифга 
тўхталамиз:
Бу олдиндан режалаштирилган ўқитувчи топшириғига биноан ва унинг методик 
раҳбарлигида аудитория ва аудиториядан ташқари вақтдаги таълим жараёнида амалга 
ошириладиган ҳар хил турдаги талабаларнинг индивидуал ва жамоавий ишлари 
ҳисобланади. 
Яна бир гуруҳ педагог олимлар томонидан қўйидагича тарифлар берилган [3; 9]: 

Download 0,5 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Сиёсатшунослик ва социология

Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish