• ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ 84 Мустақил иш
  • Мустақил иш – талабанинг берилган топшириқларни ҳеч кимнинг ёрдамисиз, лекин ўқитувчи назорати остида бажариши (Р.М. Микельсон). Мустақил таълим
  • Сиёсатшунослик ва социология




    Download 0,5 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet9/16
    Sana13.05.2024
    Hajmi0,5 Mb.
    #228276
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
    Bog'liq
    Алиев И.Т., Казакбаева Н.А.

    Мустақил иш
    – таълим-тарбия жараёнини индивидуаллаштириш учун энг катта 
    имкониятларни тақдим этадиган ўқув фаолияти шакли (И.Э. Унт). 
    Мустақил иш 
    - ўзлаштиришнинг ҳар бир аниқ ҳолатида аниқ дидактик мақсад 
    ва вазифага мос келадиган ўқитиш воситаси (П.И. Пидкасистый). 


    ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ 
    84 
    Мустақил иш
    - билимларни чуқур эгаллаш, фаоллик ва мустақилликни 
    шакллантириш, ўқувчиларнинг ақлий қобилиятларини ривожлантириш усули (В.К. 
    Буряк). 
    Мустақил иш
    - бу ўқитувчининг бевосита иштирокисиз, лекин унинг 
    топшириғига биноан, махсус белгиланган вақтда амалга ошириладиган иш. Шу билан 
    бирга, ўқувчилар онгли равишда ўз кучларини йиғиб, ақлий ёки жисмоний 
    ҳаракатларнинг натижасини у ёки бу шаклда ифодалаб, вазифада қўйилган мақсадга 
    эришишга интиладилар (Б.П. Есипов). 
    Мустақил иш
    – талабанинг берилган топшириқларни ҳеч кимнинг ёрдамисиз, 
    лекин ўқитувчи назорати остида бажариши (Р.М. Микельсон).
    Мустақил таълим
    - олинган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, 
    қўшимча маълумот ёки материални мустақил ўрганиш мақсадидаги ўқув шакли [10]. 
    Талабаларнинг мустақил ишлари маъруза, семинар ва бошқа турдаги 
    машғулотларда кўрилган ўқув-билиш вазифаларини бажаришнинг якунловчи босқичи 
    ҳисобланади. Талаба ўзининг ақлий ва амалий қобилиятларини ишга туширган 
    ҳолдагина олган билимлари ўзлаштирилган деб ҳисобланади. 
    Талабанинг ҳеч кимнинг кўмагисиз таълим олиши инсоннинг ички эҳтиёжининг 
    шаклланишининг муҳим омили сифатида ҳам вақт талаби, ҳам шахснинг 
    имкониятларини амалга ошириш шарти ҳисобланмоқда. Инсоннинг жамиятда юқори 
    мақомга ёки лавозимга эришиши, унинг барча талабларга жавоб бериши, албатта 
    ушбу ривожланиш жараёнида иштирок этиши ва унинг янги билимларни мустақил 
    равишда ўзлаштириши билан боғлиқдир. 
    Шу сабабдан ҳам бўлажак мутахассисни касбий тайёрлашнинг асосий 
    мақсадларидан бири талабага таҳсил олаётган йўналиши бўйича келажакда мустақил 
    таълим олиши учун унга мустаҳкам фундаментал билимлар берилиши керак. 
    Ўқув материаллари устида бажариладиган талабалар мустақил иши ролини 
    кўтармай, талабаларда мустақил ишлаш кўнималарини ривожланишида ўқитувчилар 
    маъсулиятини кучайтирмай, талабаларнинг касбий ўсишини рағбатлантирмай ва 
    уларнинг ташаббус ҳамда ижодий фаоллигини тарбияламай туриб, замонавий 
    таълимнинг вазифаларини ҳал этиб бўлмайди. 
    Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мустақил таълимни ташкил этиш унинг 
    бир қанча хусусиятларига эътибор беришни тақозо этади: 

    Download 0,5 Mb.
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




    Download 0,5 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Сиёсатшунослик ва социология

    Download 0,5 Mb.
    Pdf ko'rish