|
Сиёсатшунослик ва социологияBog'liq Алиев И.Т., Казакбаева Н.А.ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ
86
Ушбу бўйруқнинг 1-иловасида “Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш,
назорат қилиш бўйича йўриқнома” берилган бўлиб, унда талабаларнинг мустақил
ишларига қуйидагича таъриф берилган:
Талаба мустақил иши (ТМИ) - муайян фандан ўқув дастурида белгиланган
билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини талаба томонидан фан
ўқитувчиси маслаҳати ва тавсиялари асосида аудитория ва аудиториядан ташқарида
ўзлаштирилишига йўналтирилган тизимли фаолиятдир.
ТМИни ташкил этишда талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва
қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш мумкин:
фаннинг айрим мавзуларини ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил
ўзлаштириш, ўқув манбалари билан ишлаш;
амалий, семинар ва лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриб
келиш;
маълум мавзу бўйича реферат тайёрлаш;
курс иши (лойиҳалари)ни бажариш;
битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси учун
материаллар тўплаш;
ҳисоб-китоб ва график ишларини бажариш;
макет, модель ва бадиий асарлар устида ишлаш;
амалиётдаги мавжуд муаммонинг ечимини топиш, тест, мунозарали
саволлар ва топшириқлар тайёрлаш;
илмий мақола, тезислар ва маъруза тайёрлаш;
амалий мазмундаги ностандарт масалаларни ечиш ва ижодий
ишлаш;
уй вазифаларини бажариш ва бошқалар [2].
Бундан ташқари, республикамиз олимлари томонидан ҳам талабаларнинг
мустақил ишларининг турлари тадқиқ қилинган. Масалан, Н.Муслимов, О.Қўйсинов
томонидан қуйидагича таснифланган [6]:
1-чизма.
Шуниндек, Б.Усманов, А.Ҳабибуллаев томонидан талабаларнинг мустақил
ишлари қўйидагича тақдим этилган [8]:
Мустақил иш
|
| |