ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ
85
-
талабаларнинг мустақил таълим олишга бўлган эҳтиёжи ва унга таъсир
кўрсатувчи психологик омилларни ўрганиш, мустақил
таълим мазмунини ишлаб
чиқиш;
-
ишлаб чиқилган мустақил таълим мазмуни асосида аудиторияда ва
аудиториядан ташқарида мустақил таълим олиш ўқув юкламалари ҳамда вақт
меъёрларини аниқлаш;
-
дидактик жараённи амалга ошириш мақсадида мустақил
таълимнинг
ташкилий шакллари, самарали методлари ва
воситаларини танлаш;
-
таълим мақсадини амалга ошириш учун талабаларнинг мустақил таълим
олишга қизиқиш ва эҳтиёжларини
эътиборга олиб, аниқ мавзулар бўйича
топшириқлар, ишланмалар, тавсиялар ишлаб чиқиш;
-
талабаларда мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларининг
шаклланганлик даражаларини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш;
-
талабалар мустақил таълимини ташкил этиш ва
амалга ошириш;
-
талабаларда мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларининг
шаклланганлик даражасини баҳолаш [7].