Талабаларнинг мустақил ишлари қуйидаги хусусиятлари билан бошқа




Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/16
Sana13.05.2024
Hajmi0,5 Mb.
#228276
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Алиев И.Т., Казакбаева Н.А.

Талабаларнинг мустақил ишлари қуйидаги хусусиятлари билан бошқа 
фаолиятлардан фарқ қилади: 
-
мустақил фикрлаш ва унга интилиш, яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам 
бажарилаётган ишнинг объектини аниқлаш кўникмаси; 
-
янги топшириқларни бажаришда ўз ёндашувини амалга ошириш кўникмаси; 
-
нафақат билимларни тушуниш ва ўзлаштириш, балки уларни эгаллашда ҳам 
билим, кўникма ва малакаларни тез ва самарали усулларини излаб топиш; 
-
ғоялар ва ечимлар қабул қилиш эркинлиги, яъни бажарилган иш таҳлил 
қилинганда танқидий ёндашув кўникмаси. 
Мустақил ишлар талабаларнинг мустақил ва ижодий меҳнат қилиш 
қобилиятларининг ривожланиши ва шаклланишига таъсир кўрсатади. Мустақил 
ишлар талабаларнинг умумий ривожланиши ва касбий маҳоратининг ўсишига хизмат 
қилиши керак. Шу билан бирга, талабаларнинг мустақил ва ижодий ишларини 
ташкил этиш таълим ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши керак. 
Тарбиявий аҳамияти шундаки, талаба ўзидаги билимларни ўстиришни ва уларни 
мустаҳкамлашни тарбиялайди. Таълимий аҳамияти эса талаба ўзининг бўш вақтини 
мустақил билим олиш жараёнига сарфлайди. 
Талабаларнинг мустақил ишлари бўлажак мутахассисларнинг таълим олишида 
ва касбий фаолиятида зарур бўлган мустақиллик, ташаббускорлик, аниқлик, 
тарбияланганлик, масъулият ҳисси каби сифатларнинг шаклланишига кўмаклашади.
Ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифалардан бири шуки, талабаларнинг мустақил 
ишларини тўғри ташкил этиш, улар томонидан муваффақиятли бажарилиши учун 
мақбул педагогик шароитларни таъминлаш ҳисобланади. Шунингдек, ўқитувчининг 
таълим жараёнида талабанинг билиш ва ўқув имкониятларини мотивациялаш ва 
фаоллаштириш каби педагогик малакасига боғлиқ бўлади. Ҳозирги кунда 
талабаларнинг мустақил иши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 21 
февралдаги “Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва 
баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 34-сонли буйруғига 
ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 14 августаги “Талабалар 
мустақил ишини ташкил этиш тўғрисида”ги 286-сонли буйруғига биноан ташкил 
этилади [2]. 



Download 0,5 Mb.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Талабаларнинг мустақил ишлари қуйидаги хусусиятлари билан бошқа

Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish